Ёнғин ўчириш техникаси фанлари кафедраси

 Презентация1

 Мусахожиев Мирсобит Баходир ўғли – кафедра бошлиғи в. б. 1977 йил 4 ноябрь куни туғилган, маълумоти олий, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁСОТМни Ёнғин хафвсизлиги мутахассислиги бўйича томомлаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББнинг турли лавозимларида  ишлаган. 2015 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикаси ИИВ Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган ва 2017 йил мартидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМ “Ёнғин ўчириш техникаси фанлари” кафедраси бошлиғи вазифасини бажариб келмоқда.

Кафедранинг хизмат фаолияти йўналиши

Ёнғин ўчириш техникаси фанлари кафедраси Институтнинг ихтисослаштирилган махсус кафедраларидан бири ҳисобланиб, унинг асосий вазифаси ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимига юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш мобайнида ёнғинларни олдини олиш, ўчириш, замонавий ёнғин ўчириш техникаларининг ёнғин-техник таснифларини баҳолай оладиган етук мутахассис кадрлар тайёрлашдаги ўқув–услубий, тарбиявий ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишдан иборатдир.

Сўнгги йиллар давомида кафедрада курсантлар томонидан бажарилаётган диплом ишларида асосий эътибор республикамиз ёнғин хавфсизлиги хизматининг техник хизмат кўрсатиш қисм ва постларини замонавий лойихалашни ҳисоблаш, техник хизмат кўрсатиш қисмида асосий умумий йиллик меҳнат ҳажмини ҳисоблаш, ёнғин хавфсизлиги техник хизмат кўрсатиш қисми майдонини аниқлаш ва гарнизонларида ёнғин ўчириш автомобилларини ишлатишни тўғри ташкиллаштириш, моддий-техника базасини янгилаш ва такомиллаштириш ҳисобига, гарнизонда йил давомида ишлатилган ёқилғи-мойлаш махсулотларини сарфини тўғри тақсимланишига ва тежашга қаратилмоқда. Бу борада курсантлар томонидан бажарилаётган диплом ишлари яққол мисол бўлиб амалиёт идоралари мутахассислари томонидан юқори баҳоланмоқда.

XX аср инсоният тарихида кўпгина кашфиётлар билан ажралиб туради. Фан ва техника ютуқларининг жамият ҳаётидаги ўрни инсон манфаатларига хизмат қилиши ижтимоий муносабатларнинг такомиллашуви ёнғин хавфсизлиги соҳасида ҳам техниканинг қандай куч ва қудратга эгалигини кўрсатди. Шу ўринда ёнғин ўчириш тарихига назар ташлайдиган бўлсак яқин асрларгача ёнғинни ўчиришда инсон доимий равишда техниканинг куч қудрати тўғрисида бош қотириб келган.

Ўзбекистон Республикасида ягона илм даргоҳи ҳисобланган Ёнғин хавфсизлиги институтидаа Ёнғин ўчириш техникаси фанлари кафедраси ҳам юқорида тилга олинган техникалар ва уларнинг инсон ҳаётидаги ўрни тўғрисида аниқ билим ва кўникамаларни ёш авлодга ўргатишда ўзининг тарихига эгалиги билан ажралиб туради. Марказий Осиё Республикалари Ички ишлар идораларида ёнғиндан сақлаш хизмати мутахассисларига бўлган катта эҳтиёжни инобатга олиб 1978 йилда Ёнғиндан сақлаш Олий техника муҳандислари мактабининг Тошкент шаҳридаги факультети очилиши билан Ёнғин ўчириш техникаси фанлари кафедраси ташкил топган.

 Бугунги кунда кафедрада қуйидаги фанлар ўқитилади:

  1. Ёнғин ўчириш техникаси;
  2. Газ ва тутундан ҳимоячини тайёрлаш;
  3. Автомобиль тайёргарлиги;
  4. Бошланғич касбий тайёргарлик;
  5. Институт 1-босқич курсантларининг «Ёнғин ўчирувчи» лавозимидаги ўқув малакавий амалиёти.

Кафедра бошлиғи сифатида 1978 — 1985 йилларда ички хизмат полковниги Анатолий Иванович Артюхов, 1985 — 1992 йилларда полковник Бубнов Владимир Иванович, 1992 — 2001 йилгача полковник Быковцев Александр Юрьевичлар раҳбарлик қилди. 2001-2015 йилга қадар полковник Бекбаум Мурабек Мусабекович кафедрага раҳбарлик қилганлар.

Хозирги кунда кафедрада қуйидаги ходимлар фаолият юритмоқдалар:

Катта ўкитувчи, подполковник Хайтметов Бахром Махкамбоевич,

Ўкитувчи, катта лейтенант Мухамедов Ислом Ибрагимович,

Ўкитувчи, капитан Пардаев Абдурахмон Панжиевич,

Ўкитувчи, катта лейтенант Асомав Шерали Бойқузиевич,

Ўкитувчи, лейтенант Садиров Азизбек Таирбек ўғли.

«Ёнғин ўчириш техникаси» фанидан кафедра бошлиғи маъруза машғулотларини ва ўқитувчилари томонидан амалий ва лаборатория машғулотларини олиб боради. «Ёнғин ўчириш техникаси» фанидан машғулотлар 4, 5 — босқич курсантлари учун 7-8-9-семестрларда ўтказилади.

«Газ ва тутундан ҳимоячини тайёрлаш» фанидан катта ўқитувчи подполковник Б.М.Хайтметов маъруза машғулотларини ва ўқитувчи катта лейтенант И.И.Мухамедов амалий машғулотларни 2-босқич курсантлари учун олиб боради.

«Автомобил тайёргарлиги» фанидан катта ўқитувчилар подполковник Б.Б.Махмудов, подполковник Б.М.Хайтметов ва ўқитувчи Д.Д.Авазовлар томонидан амалий машғулотлар 1,2,3-босқич курсантлари учун 1-5 семестрларда олиб борилади.

Юқоридагилардан ташқари 1-босқич курсантлари ҳарбий йиғини даврида ва ИИВ Академияси СТТОК сержантлари учун Бошланғич касбий тайёргарлик фанидан машғулотлар катта ўқитувчи подполковник Б.М.Хайтметов ва кафедранинг бошка укитувчилари томонидан олиб борилади.

Ёнғин ўчириш техникаси фанлари кафедраси ходимлари томонидан ўтиладиган фанларда, тахсил олаётган курсантларни фанга қизиқтира олишлари учун ҳар-хил ўқитишнинг методик усуллардан фойдаланиб келмоқдалар. Жумладан, “Ақлий ҳужум”, “Интерфаол таълим” методлари ўқитувчилар томонидан таълим жараёнида қўлланилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ўз соҳалари бўйича қуйидаги ихтироларга патентлар олишган. Тадқиқот йўналиши билан боғлиқ ва уни асосида тайёрланган икки ихтиро:

  1. «Способ доставки огнетушащего вещества» (№IAP20100039);
  2. «Устройство метания контейнера с огнетушащим веществом и контейнер» (№IAP20100220).

Кафедра ходимлари томонидан бир нечта меъёрий ҳужжатлар устидан изланишлар олиб борилиб, тайёрланган меъёрий ҳужжатлар амалиётга тадбиқ этилмоқда. ШНК (Шаҳарсозлик норма қоидалари) 2.04.09.2007 «Бино ва иншоотларда ёнғин автоматикаси» номли меъёрий ҳужжатининг тайёрланишига собиқ кафедра профессори Б.А.Мавлянқориев томонидан катта ҳисса қўшилди.

Cобиқ кафедра бошлиғининг ўринбосари техника фанлари номзоди, подполковник Б.Т.Ибрагимов ҳам ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги» меъёрий хужжатининг тайёрланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Ҳамкорлик шартномалари ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМ “Ёнғин ўчириш техникаси фанлари” кафедраси томонидан Тошкент автомобил — йўллар институти “Автомобиллар ва ихтисослаштирилган транспорт воситалари” кафедраси, ИИВ ЁХББнинг “Ёнғин техникаси воситаларидан фойдаланишни назорат этиш бўлими”лари, ИИВ ЁХББнинг “Моддий-техника таъминоти бўлинма”си, Тошкент Темир йўл муҳандислари институти “Транспорт логистикаси ва сервис” кафедраси, ИИВ Тошкент олий ҳарбий техника билим юрти “Қўриқлаш техник муҳандислик таъминоти” кафедраси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида шартномалар тузилган.

Документ Microsoft Office Publisher111

SAM_1 IMG_20170112_110350_313