Илмий кенгаш

Илмий Кенгаш фаолияти

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабининг шахсий таркибини кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, замонавий педагогик технология ва компьютерлаштириш асосида юқори сифатли кадрлар тайёрлашни таъминлаш, илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, курсантларда ватанпарварлик, фуқаролик, ўз ватани билан фахрланиш, маънавий-маърифий ва маданий хислатларни шакллантириш каби масалаларни бажаришга қаратилган фаолиятини бирлаштириш мақсадида Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида Илмий кенгаш фаолият юритади.

Бугунги кунда Илмий кенгаш аъзолари жами 19 нафар ходимлардан иборат бўлиб, уларни мактаб бошлиғи (раис), мактаб бошлиғининг биринчи ўринбосари (раис ўринбосари), мактаб бошлиғининг ўринбосарлари, факультет, саф қисми, кафедра, бўлим бошлиқлари, етакчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар ташкил этади. Илмий кенгаш аъзоларидан 1 нафари фан доктори ва 8 нафари фан номзодларидир.

Илмий кенгашда муҳокама қилинган масалалар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида республикамизда таълим соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларни мактаб миқёсида амалга ошириш ва ўқув жараёнини янада такомиллаштириш, мактаб илмий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни юксалтиришга ва диссертация мавзуларини муҳокама қилиш, курсантларнинг бурчга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини янада такомиллаштиришга ва бошқа шу каби масалаларга бағишланган.

Илмий кенгаш мажлисида шунингдек, мактабда тайёрлов ва қайта тайёрлов ва малака ошириш ишларининг аҳволи, кафедраларнинг ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот фаолиятларини такомиллаштириш ҳамда бу борада мавжуд муаммоларнинг ечимини топшига қаратилган масалалар муҳокама қилинади ва тегишли қарорлар қабул қилиниб, ўқув жараёнига татбиқ этиб борилади.

Мактаб Илмий кенгаши ўз фаолиятини «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Илмий кенгаши тўғрисида НИЗОМ»да белгиланган тартибда ҳар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган иш режасига мувофиқ амалга оширади.

Кенгаш котиби ўқув йили якунида кенгашнинг тугалланаётган ўқув йилига мўлжалланган режасининг ижроси бўйича ҳисобот ва янги ўқув йилига мўлжалланган режанинг лойиҳаси ҳақида ахборот беради.