Тиббий қисм

 Тиббий қисми фаолияти

med1 Тиббий қисм бошлиғи подполковник Бахтияр Равильевич Асраров. 2003 йилдан 2015 йилгача Ички ишлар идорларининг турли тизимларида хизмат қилган. 2015 йилнинг май ойидан Институт Тиббий қисм бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Институт Тиббий қисми вазифалари беморларни амбулатор қабул қилиш ва даволаш ишларини олиб бориш, Институтда ўтказиладиган оммавий тадбирлар ( очиқ эшиклар куни, конференция, спорт мусобақалари ва бошкалар) ўтказиш вақтида тиббий таъминотини таъминлашдан иборат. Шунингдек, Институт курсантлари орасида хар ҳил юқумли касалликлар, юқиш йўллари ва уни олдини олиш тўғрисида тушунтириш ишларини беморларни қабул қилиш вақтида (маърузалар, сухбатлар) ўтказиб, Саломатлик ва тиббий статистика институти мутахассислари томонидан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ва маърузалар ташкиллаштириб келмоқда

 Каримов Муроджон Мирвали ўғли- Ички ишлар органларида 2012 йилдан Маьлумоти ўрта-махсус, Тошкент шаҳар Сергели Тиббиёт коллежини имтиёзли тамомлаган. Тиббий қисм фельдшери, сафдор. Институт курсантларини амбулатор қабул вақтида турли касалликлар келиб чиқиши ва олдини олдини олиш борасида тушунтириш ишларини олиб боради.

Абдухаибов Аброр Ахматович - Ички ишлар органларида 2012 йилдан Маьлумоти ўрта-махсус, Тошкент вилояти Янгийўл Тиббиёт коллежини тамомлаган. Тиббий қисм фельдшери, сафдор. У Институт курсантлари ва шахсий таркибига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда даволаш ишларида тиббий муолажаларни амалга ошириб келмокда