Ташкилий инспекторлик бўлими

 DSC05169

Ташкилий инспекторлик бўлими бошлиғи полковник Абдуллаев Олимжон Маҳкамович. 1997 йилдан 2015 йилгача Ички ишлар идораларининг турли лавозимларида хизмат қилган. 2015 йилдан Штаб бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Ташкилий инспекторлик бўлими ўз иш фаолиятини, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ва бошқа  Қонунлар, қонуности ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқлари, фармойиш ва кўрсатмалари бошқа тегишли хужжатларга асосланади.

Ташкилий инспекторлик бўлимининг асосий вазифалари:

- ЁХИнинг  таркибий тузилмалари (кафедра, бўлим, бўлинма, Саф қисми ва бошқа хизматлари) томонидан  Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармони ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Ички ишлар вазирлигининг буйруқ, кўрсатма ва Ҳайъат қарорлари, Институт раҳбариятининг буйруқ, кўрсатма ва тезкор йиғилиш қарорларининг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;

- таҳлилий ва режалаштириш ишларини олиб бориш ҳамда ижро интизомини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг манфаатдор хизматлари билан биргаликда ИИВ ЁХИ фаолиятига оид қонун лойиҳаларини, шунингдек, Институт фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб  чиқиш;

- Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХИ раҳбариятининг йиғилишларини ташкиллаштириш, тезкор йиғилишлар режаларини ишлаб чиқиш;

- ИИВнинг йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган «Асосий-ташкилий тадбирлар режаси»га Вазир ўринбосари билан келишилган ҳолда Институт таклифларини юбориш;

- Институтнинг барча таркибий тузилмалари (кафедра, бўлим, бўлинма ва бошқа хизматлари)нинг таклифлари асосида ўқув йили учун мўлжалланган «Асосий-ташкилий тадбирлар режаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу режаларда кўрсатилган тадбирларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилиш;

- Институт таркибий тузилмаларининг иш фаолияти устидан назорат тизимини ташкил этиш ва ижро интизомини таъминлаш;

- Институтнинг барча таркибий тузилмаларининг барча хизмат ҳужжатларини комплекс текшириб керакли маълумотларни олиш, текширув давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишларини назорат қилиш.