Умумилмий фанлар кафедраси

 shavkat-300x211

Кафедра бошлиғи  подполковник Ш.А.Мансурходжаев.

ИИИ хизматини 1994 йилда Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида бошлаган. 2015 йилдан бошлаб кафедрага рахбарлик килиб келмокда.

Кафедранинг хизмат фаолият йўналиши

Кафедра ходимлари ўз фаолиятларида Олий таълим соҳасидаги қонунларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари, кўрсатмалари ва йўриқномалари, мактаб Илмий Кенгаши ва мактаб бошлиғининг буйруқ ва фармойишларига амал қиладилар.

Кафедрага ўқув режасида кўзда тутилган «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича ўқитишнинг барча шаклларида рейтинг назоратларини, мустақил ва назорат ишларини, лаборатория ишларига раҳбарлик қилиш юклатилган.

Кафедранинг фаолияти ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маърифий, маънавий-тарбиявий ва бошқа тадбирларни ўз ичига олган жорий ва истиқболли режалар асосида ташкил этилади.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар ва бошқа таълим муассасалари билан олиб бориладиган ҳамкорлик ишлари

Ўқув режасига мувофиқ кафедра қуйидаги фанларни ўқитишни таъминлайди:

  1. Олий математика;
  2. Информатика ва ахборот технологиялари;
  3. Физика;
  4. Кимё;
  5. Метрология, стандартлаш ва сертификациялаш;
  6. Оммавий хизмат кўрсатиш.

“Олий математика” фанидан Тошкент давлат техника университети “Олий математика” кафедраси билан, “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан Тошкент ахборот технологиялари университети “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси билан, “Физика” фанидан Тошкент давлат техника университети “Назарий электротехника ва электрон технологиялар” кафедраси билан, “Кимё” фанидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Умумий ва ноорганик кимё” институти “Анализнинг физик кимёвий методлари» кафедраси билан, “Метрология, стандартлаш ва сертификациялаш” фанидан Тошкент давлат техника университети “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” кафедраси ва Ўзстандарт Агентлиги, Стандарлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти билан билан, “Оммавий хизмат кўрсатиш” фанидан Тошкент давлат техника университети “Олий математика” кафедраси билан ҳамкорлик доирасида ишлар олиб борилади.

Кафедранинг таркиби

 Кафедра профессори физика-математика фанлари номзоди полковник Б.В.Вахобов 1980 йилда Тошкент Давлат Университетини математик, ўқитувчи мутахассислигида тамомлаган. 2014-2015 йилгача кафедра бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган, хозирда кафедра профессор-ўқитувчиси (эркин ёлланган) лавозимида. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган. Б.В.Вахобов томонидан ИИВ Академияси ва ТОХТБЮ билан ҳамкорликда «Компьютер тайёргарлиги ички ишлар вазирлиги тизими ходимлари учун ўқув қўлланма»си тайёрланган ҳамда 55 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақолалар, ўқув ва услубий қўлланмалар чоп этилган.

Кафедра профессори физика-математика фанлари номзоди, доцент подполковник И.Ж.Юлдашев 1983 йилда Тошкент Давлат Университетини математик, ўқитувчи мутахассислигида тамомлаган. Кафедранинг «Олий математика», «Оммавий хизмат крсатиш назарияси» фанларидан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказади.  Ўз функционал мажбуриятларидан келиб чиқиб, кафедра фанларидан илмий-тадқиқот ишлари олиб боради ва тингловчилар билан илмий-тадқиқот ишларини ўтказишни ташкил қилади, кафедранинг ўқув-услубий ишларини такомиллаштиради. Подполковник И.Ж.Юлдашев томонидан 30 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақолалар, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрланган ва чоп эттирилган.

Кафедра катта ўқитувчиси подполковник Д.Р.Раупов 1999 йилда Тошкент Давлат Университетини тадбиқий математика мутахассислигида тамомлаган. Кафедранинг «Олий математика» фанидан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказади. Ўз функционал мажбуриятларидан келиб чиқиб, кафедра фанларидан илмий-тадқиқот ишлари олиб боради ва тингловчилар билан илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни ташкил қилади, кафедранинг ўқув-услубий ишларини такомиллаштиради. Подполковник Д.Р.Раупов томонидан 22 та илмий, илмий-оммабоп мақолалар ва услубий қўлланмалар тайёрланган ва чоп эттирилган.

Кафедра катта ўқитувчиси капитан Т.А.Жуманиёзова 2004 йилда Низомий номли Тошкент Давлат Педагогика Университети магистратурасининг “Кимё” мутахассислигини тугатган. Кафедранинг «Кимё» фанидан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб боради. Ўз функционал мажбуриятларидан келиб чиқиб, кафедрада ўзининг илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва тингловчилар билан илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни ташкил қилади, кафедранинг ўқув-услубий ишларини такомиллаштиради. Капитан Т.А.Жуманиёзова томонидан 20 тадан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақолалар ҳамда 10 тадан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмалар чоп эттирилган.

Кафедра ўқитувчиси лейтенант Ф.М.Хожаев   2005 йилда Ўзбекистон Миллий Университети магистратурасининг “Физика“ мутахассислигини тамомлаган. Кафедрада ўзига бириктирилган “Физика ва Метрология,стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” фанларидан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб боради. Ўз функционал мажбуриятларидан келиб чиқиб, мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб боради ва тингловчилар билан илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни ташкил қилади. Лейтенант Ф.М.Хожаев томонидан 15 тадан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақола ва тезислар ҳамда 2 та услубий қўлланма чоп эттирилган.

Кафедра ўқитувчиси лейтенант Д.К.Насриддинов   2010 йилда Низомий номли Тошкент Давлат Педагогика Университети магистратурасининг “Физика“ мутахассислигини тамомлаган. Кафедрада ўзига бириктирилган “Физика ва Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” фанларидан амалий ва лаборатория машғулотларини олиб боради. Ўз функционал мажбуриятларидан келиб чиқиб, мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб боради ва тингловчилар билан илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни ташкил қилади. Д.К.Насриддинов томонидан 5 тадан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақола ва тезислар чоп эттирилган.

Кафедра фанларини ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий (хусусан, интерфаол) методлари, педагогик ва ахборот−коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, презентацион, электрон-дедактик виртуаль лабораториялар) технологиялари қўлланилиши назарда тутилган. Кафедрада моддий техник базаси қуйидагича ташкиллаштирилган:

лаборатория жихозлари, қурилмалар, механик ўлчов асбоблари, электр ўлчов асбоблари, макетлар, тарқатма материаллар,намуналар, плакатлар. пробиркалар, туби ясси ва туби юмалоқ колбалар, въюрц колбалари, оддий ва даражаланган стаканлар, шиша найчалар, темир кошиқчалар, штативлар, кимёвий реактивлар, индикатор қоғозлар, фильтр қоғоз, воронкалар, термометрлар, манометрлар, рақамли ва механик штангенциркуллар, қиздириш печлари, замонавий лаборатория қурилмалари билан таъминланган. 20 та компьютер, мультимедиа проектор ва интерактив электрон доска билан жиҳозланган компютер синфи мунтазам фаолият кўрсатмоқда.

Кафедра фанлари мавзулари бўйича DVD ва CD дисклар, виртуал лаборатория ишлари, анимацион фильмлар ва бошқа электрон манбалар билан таъминланган.

Кафедра бош илмий мавзулари

«Кафедра фанлари бўйича илмий натижаларни ёнғин хавфсизлиги соҳасида мавжуд муаммоларни ечишда қўллаш» мавзуси кафедранинг бош илмий мавзуси бўлиб, кафедра профессор ўқитувчилари томонидан барча турдаги дарс машғулотлари учун дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар яратилиб келинмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар ва ЁХХ билан боғлиқлиги

«Умумилмий фанлар» кафедрасида 5 йиллик ўқув дастурига асосан қуйидаги фанлар ўқитилмоқда:

  • «Олий математика»
  • «Информатика ва ахборот технологиялари»
  • «Физика»
  • «Кимё»
  • «Метрология, стандартлаш ва сертификатлаш»
  • «Оммавий хизмат кўрсатиш»

Мазкур фанларни маъруза, амалий ва лаборатория машуғулотлари кафедранинг тажрибали ва ёш ўқитувчилари муносиб олиб борилмоқда. Кафедрага ёш ва ҳаракатчан билимли ходимлар қабул қилинди. Дастлаб Ўзбекистон Миллий Университети магистратурасини тугатган Ф.М.Хожаев кафедра ўқитувчиси лавозимига ва Низомий номли Тошкент Давлат Педагогика Университети магистратурасини тугатган Д.К.Насриддиновлар қабул қилинди.

Ҳозирги кунда кафедра фанларидан «Информатика ва Ахборот технологиялари» фанидан полковник Б.В.Вахобов, «Олий математика» ва “Оммавий хизмат кўрсатиш” фанларидан кафедра профессори подполковник И.Ж.Юлдашев ҳамда кафедра катта ўқитувчиси подполковник Д.Рауповлар, «Кимё» фанидан кафедра катта ўқитувчиси капитан Жуманиёзова Т.А., «Физика ва Метрология, стандартлаш ва сертификатлаш» фанларидан кафедра ўқитувчилари лейтенант Ф.М.Хожаев ва лейтенант Д.К.Насриддиновлар, машғулотларни олиб боришмоқда.

Кафедрадаги хужжатларнинг юритилиши ва кафедра моддий бойликларининг сақланиши кафедра ўқув-методик кабинет бошлиғи зиммасига юклатилган.

Айни вақтда кафедрадаги мавжуд фанларни ёнғин хавфсизлиги мутахассислигига боғлиқ ҳолда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу борада кафедра ўқитувчилари томонидан кафедранинг барча фанларидан маъруза матнлари, амалий ва лаборатория дарсларини ўтказиш бўйича ўқув услубий материаллар янгиланмоқда ва барча турдаги ўқув жараёнида самарали қўлланилмоқда. Жумладан, Физика фанининг барча бўлимларида, айниқса “Молекуляр физика” бўлимидаги физик ва кимёвий жараёнлар содир этилишида ёнғин келиб чиқиши ҳолатларига боғлиқ бўлган ҳодисаларни олдини олишда даврий элементларни тузилиши ва таркиблари мукаммал ўргатилиб ва бундан ташқари “Қисқа туташув” орқали содир этилаётган ёнғин ҳолатларини олдини олишда “Электромагнетизм” бўлимидаги физик қонуниятларга алоҳида эътибор берган ҳолда машғулотлар олиб борилмоқда. ”Метрология, стандартлаш ва сертификациялаш” фанининг аҳамияти шундаки, ёнғин хавфсизлиги меъёрий ҳужжатлари, техникалари ва лаборатория бўлимларидаги қурилмалар Ўзстандарт агентлиги томонидан стандарт талаблари асосида кўриб чиқилиши ва давлат қиёсловидан ўтказилиш тартиб қоидаларини ҳамда Республикамизнинг ”Метрология тўғрисидаги”, “Стандартлаштириш тўғрисидаги”, “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисидаги” Қонунларини мукаммал ўргатишдан иборатдир. «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича малакали муҳандислар тайёрлашда олий математика фани ўз ўрнига эга. Ёнғин хавфсизлиги хизматини ташкиллаштириш ва бошқариш, ёнғин ўчириш техникаси ва автоматикаси, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги хизматидаги статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва прогноз масалалари каби ёнғин хавфсизлиги амалиётидан келиб чиқувчи муҳандислик масалаларини ечишда математика кенг қўлланилмоқда. Шу мақсадда, Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида олий математика фанини ўқитишга катта эътибор қаратилган. Албатта, математика авваламбор фундаментал фан сифатида математик фикрлашни шакллантиради. Сўнгра эса, ёнғин хавфсизлиги мазмунидаги мисол ва масалаларни таҳлил қилиш асосида, жараёнларнинг математик моделини тузишга эътибор қаратилади. Бу борада айниқса, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика усулларини ўрганиш, бўлажак ёнғин хавфсизлиги муҳандисларида реал ёнғин хавфсизлиги жараёнларини математик моделини тузиш, статистик маълумотлар бўйича ёнғин хавфсизлиги қонуниятларини топиш ва таҳлил қилиш учун керакли бўлган кўникмаларни шакллантиради.    Ёнғин хавфсизлиги хизмати учун ҳозирги ахборот технологиялари даврида замонавий комьпютерларда тезкорлик билан ишлаш талаб этилади ва барча меъёрий ҳужжатлар, маълумотлар, ва таҳлиллар ва бошқа материаллар билан ишлаш шунинг учун ҳам информатика ва ахборот технологияларининг аҳмияти муҳимдир.    Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси — ҳозирги вақтда амалиётга кўпгина масалаларни ечишда кенг қўлланилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги тизимига оид амалий масалаларни ечишда ҳам оммавий хизмат кўрсатиш назарияси усулларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ёнғинлар сонини прогноз қилиш, ёнғинларни қандай факторларга боғлиқлигини ўрганиш, ёнғинни ўчиришга сарфланган вақт, экипажнинг ёнғинга етиб боришига сарфлаган вақти, ёнғинни бартараф этишда керакли сондаги автомобиллар сонини аниқлашда ва шу каби амалий масалаларни ҳал қилишда оммавий хизмат кўрсатиш назарияси усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси саноат коорхоналари ва ташкилотларини бошқарувида истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш мураккаб энергетик тизимларида, қишлоқ хўжалиги электр ускуналари ва электротехнологик қурилмаларига сервис хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш ҳамда бошқариш билан боғлиқ масалаларни ечишда ҳам кенг фойдаланилади.

Бугунги ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими бошқа фанлар қатори кимё фанини ҳам чуқур билиши унинг келгусидаги самарали фаолиятида муҳим ўрин тутади. Кимё, содир бўлган ёнғиннинг қаердан ва нимадан келиб чиққанлик сабабларини, таркибини, хусусиятлари, ёнғин ўчирувчи воситаларининг таркибини, лаборатория муҳитида бирор бир модда ёнса, уни қайси ёнғин ўчирувчи восита орқали ўчиришни билиши ва бунинг натижалари ҳақида аниқ хулоса чиқаришга таянч восита ҳисобланади. Кимё фанини ўқитишда ҳам янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш курсантларимизнинг фан бўйича билим, кўникма ва малакаларини оширишда жуда муҳим ўрин тутади.

Кафедра нашрлари

Бугунги кунда кафедра жамоаси ўқув жараёнини такомиллаштириш ва тайёрланаётган мутахассисларнинг ҳар томонлама баркамоллигига эришиш, шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини тўлиқ бажариш йўлида муайян ишларни амалга оширмоқдалар. Кафедранинг «Олий математика», «Информатика ва ахборот технологиялар» ва «Компьютер тайёргарлик» фанлари бўйича давлат тилидаги етарли ўқув адабиётлар билан таъминлаган, фанлар бўйича маърузаларнинг электрон версиялари тўлиқ ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнида кенг қўлланилади. Кафедра профессор ўкитувчилари томонидан ўтган йиллар мобайнида ЎзР ИИВ ЁХОТМнинг «Дарслик, ўқув-услубий ва бошқа адабиётлар нашр этиш» ва «Илмий-тадқиқот ва ўқув услубий ишлари» йиллик режалари асосида 4 та ўқув қўлланма ва дарсликлар, 4 та патент, 200 дан ортиқ илмий мақолалар, 20 дан ортиқ услубий кўрсатмалар ва 5 та маъруза матнлари тўплами чоп этилган.

«Умумилмий фанлар» кафедраси ходимлари томонидан кафедра фанларини адабиётлар билан таъминлаш мақсадида кафедра профессор ўқитувчилари томонидан ўқув ва ўқув услубий қўлланмалар нашр этилмоқда.