Технологик  жараёнларнинг  ёнғин хавфсизлиги кафедраси

Кафедра раҳбари тўғрисида маълумот

001Подполковник Ёқубов Улуғбек Адхамович 1981 йил 13 июлда туғилган, маълумоти олий – магистр, техника фанлари номзоди. 2002 йил 22 июлда Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби бакалавриатини имтиёзли диплом билан тугатгандан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ А.Икромов тумани ИИБ ЁХ бўлимида отряд бошлиғининг ёрдамчиси вазифасида ишлаган. 2002 йил 25 августда ЎзР ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабига магистратура факультетига ўқишга қабул қилинган. 2004 йил магистратура факультетини имтиёзли диплом билан битирган.

2013 йил сентябрь ойида кафедра бошлиғи лавозимига тайинланган. Шу вақтга қадар 1 та дарслиги, 2 та ўқув қўлланмаси, 20 дан ортиқ ўқув-услубий адабиётлари, 80 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақола ва тезислар халқаро ва республика миқёсида чоп этилган.

Унинг раҳбарлиги остида ўтган ўқув йиллари давомида қатор илмий-амалий семинарлар, амалиёт ходимлари билан учрашувлар ва ЁХББ мутахассислари иштирокида машғулотлар ўтказилиб келинмоқда.

 

Кафедранинг хизмат фаолияти йўналиши

 Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги кафедраси Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМнинг ихтисослаштирилган махсус кафедраларидан бири ҳисобланиб, унинг асосий вазифаси ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимига юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш мобайнида ёнғинларни олдини олиш, ўчириш, технологик жараёнларни лойиҳалаштириш ва қурилиш жараёнида ёнғинга қарши муҳофазасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши, замонавий технологик жараёнларнинг ёнғин-техник таснифларини баҳолай оладиган етук мутахассис кадрлар тайёрлашдаги ўқув–услубий, тарбиявий ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишдан иборатдир. Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқларига асосан ташкиллаштирилади.

Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида сўз борганда ёнғинларнинг ривожланиши ва ўчиришнинг физик-кимёвий асослари, технологик жараёнларнинг ва электр қурилмаларининг ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш ва ёнғинга қарши автоматика каби профилактик фанларни кенг тармоқли эканлигини англаш талаб этилади. Уларни ўқиш, ўрганиш жараёнида ёниш ва портлаш назариясини, технологик жараёнларнинг тавсифи, уларда ишлатиладиган модда-материалларнинг ёнғин хавфи ҳамда электр қурилмаларидаги ёнғин хавфсизлигини ўзлаштириб олишлари керак.

Сўнгги йиллар давомида кафедрада курсантлар томонидан бажарилаётган диплом ишларида асосий эътибор иқтисодиёт тармоқларидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг ёнғин хавфсизлиги замонавий ва инновацион услублар билан таъминлашга қаратилмоқда. Бажарилаётган диплом ишлари амалиёт мутахассислари томонидан ҳам юқори баҳога баҳоланмоқда.

 002  004

 Диплом ҳимояси жараёнидан лавҳалар

 Фанларнинг бириктирилиши

 Кафедрага 6 та қуйида келтирилган фанлар бириктирилган:

  • «Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги»;
  • «Электротехника ва электроника» ;
  • «Электр қурилмалар ёнғин хавфсизлиги» .
  • «Ишлаб чиқариш ва ёнғин ўчириш автоматикаси».
  • «Ёниш ва портлаш назарияси».
  • «Ёнғинларнинг ривожланиши ва ўчиришнинг физик кимёвий асослари»

Кафедра ўқитувчилари ўқув машғулотларини ОваЎМТВ ҳамда ИИВнинг тегишли буйруқ ва кўрсатмалари асосида ташкил этиб келмоқдалар.

Жумладан, «Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги» фанидан маъруза машғулотларини подполковник У.А.Ёқубов, амалий, лаборатория машғулотларини капитан И.Р.Толибжанов, «Электротехника ва электроника» ва «Электр қурилмалари ёнғин хавфсизлиги» фанларидан маъруза машғулотларини капитан С.Қ.Жумаев, амалий ва лаборатория машғулотларини лейтенант М.М.Абдуллаев ҳамда катта сержант Ж.С.Болиқуловлар, «ИЧваЁҚА» фанидан маъруза машғулотларини профессор Б.А.Мавлянкариев, амалий ва лаборатория машғулотларини катта лейтенант О.А.Тулаганов, «Ёниш ва портлаш назарияси» ҳамда «Ёнғинларнинг ривожланиши ва ўчиришнинг физик кимёвий асослари» фанларидан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини майор И.Ю.Хайдаровлар олиб борадилар.

 006  007

 Кафедра фанларидан ўтказиладиган дарс машғулотларидан лавҳалар

 Кафедранинг бошқа муассасалар билан йўлга қўйилган ҳамкорлиги

 Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги кафедрасида амалий идоралар ва бошқа ОТМлар билан алоқаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунга келиб кафедра томонидан Амалий идоралар ва бошқа ОТМлар билан жами 9 та шартномалар имзоланган:

  1. Тошкент темир йўл муҳандислари институти;
  2. ФВВ Фуқаро муҳофазаси институти;
  3. ЎзР ФАУмумий ва ноорганик кимё институти;
  4. И.М.Губкин номидаги нефт ва газ Россия давлат университети филиали;
  5. ЎзР ИИВ ЁХББнинг «Ёқилғи энергетика комплекси объектларида ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш» бўлинмаси;
  6. ЎзР ИИВ ЁХББнинг «Саноат ишлаб чиқариш, транспорт алоқа ва муҳим транспорт коммуникациялари объектларида ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш» бўлинмаси;
  7. Тошкент кимё-технология институти «Кимёвий технология жараёнлар ва қурилмалар» кафедраси;
  8. Тошкент кимё-технология институти «Саноат экологияси» кафедраси;
  9. ЎзР ИИВ ЁХББнинг Ёнғин-техник лабораторияси.

Республикамизда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳам алоқалар яхши йўлга қўйилган бўлиб, кафедра фанларидан машғулотларни масканларда ўтказиш мақсадида «Ғалла Аллатек» ОАЖ корхонаси, «Қорасув пахта тозалаш» заводи, «ALFA GROUP» текстил корхонаси, «БИОКИМЁ» ОАЖ заводи, СП ОАО «Тошкент лок-буёк заводи», «Uzkabel» заводи, «Тошкентдонмаҳсулот» корхонаси, «Мустақиллик пахта тозалаш заводи», ООО СП «UZTEXTOSHKENT» текстил ишлаб чиқариш корхонаси, ОА СП «Мебель» корхонаси, ООО «EAST-COLOR» корхонаси, ЧПП «Толип-таянч» корхонаси, ООО «Меридиан-Осиё» ДСП корхонаси, «Кучлик нефт омбори» корхоналари билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Бундан ташқари кафедра ходимлари бошқа ташкилотлардан келиб тушаётган хатларга расмий жавоб қайтаришда ҳамда ёнғин хавфсизлигига оид меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда фаол қатнашиб келмоқдалар, жумладан, НКМК ДК, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «ЎзР Давлат Архитектура ва Қурилиш қўмита»си билан (Меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш) ва бошқалар яқиндан алоқалар йўлга қўйилган.

 0111  013

 Кафедра томонидан ўтказилаётган илмий-семинарлардан лавҳалар

 055  014

 Кафедра томонидан ташкил этилаётган маскан машғулотлари ва амалиёт ходимлари томонидан ўтказилаётган машғулотлардан лавҳалар

Кафедранинг тарихи

 1978 йил Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Республикалари учун ёнғиндан сақлаш бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ИИВ тасарруфида Ёнғинга қарши техника ва хавфсизлик инженерлар факультети очилган.

  Факультет «Профилактика фанлари» ва яна бешта кафедралардан ташкил топган. 1978 йилдан 1980 йилгача кафедра ходимлари мутахассислик бўйича бириктирилган фанлар учун ўқув-услубий материалларни тайёрлаш ва лаборатория базаларини жиҳозлаш билан шуғулланган.

  Кафедранинг энг биринчи ходимлари деб Ўзбекистон ИИВ Капитал қурилиш бошқармасидан (КҚБ) келган кафедра кабинет бошлиғи лавозимига тайинланган А.В.Тарчинскийни ва аввал Россия ва Ўзбекистондаги ёнғиндан сақлаш тизимидаги масъул лавозимларда хизмат қилган кафедра бошлиғи муовини М.С.Хоменкони айтиш мумкин. Кафедранинг моддий-техник базасини яратиш билан бир вақтда вакант лавозимларга ходимларни жамлаш ишлари олиб борилган. Тавсиялар асосида В.И.Банников, А.Ю.Быковцев, Джерзинск шаҳар ижроия қўмитасидан П.М.Чемпосов, Киев шаҳар ижроия қўмитасидан А.И.Старокожев ва умуммухандислик кафедрасидан В.В.Чикиримовлар кафедрага қабул қилиниб, кафедра бошлиғи лавозимига доцент М.Панфилов тайинланган.

  Кейичалик кафедрадаги ўзгаришлар туфайли кафедра бошлиғи этиб М.С.Хоменко, кафедра бошлиғининг муовини этиб т.ф.н. А.Д.Худоев тайинланган.

Кафедрада моддий-техник базани яратишнинг асосий ишлари якунига етганидан сўнг кафедранинг айрим ходимларини малакасини ошириш мақсадида ИИВ ЁСОТМнинг адъюнктурасига юборилган. Кафедрага эса шу факультетни битирган ёш мутахассислар: В.Хотлубей, Н.А.Мансурходжаев, Д.Х.Исраиловлар қабул қилинган.

Кафедранинг асосий фаолияти республика ёнғиндан сақлаш тизимига профилактика йўналиши бўйича кучли билимли ва юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлашга йўналтирилган бўлган. Шу йилларда факультетни битирган мутахассисларни кўп қисми «Профилактика фанлари» кафедрасида диплом ишларини ёзишган ва ҳимоя қилишган.

«Ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларида ёнғин профилактикаси», «Қурилишда ёнғин профилактикаси», «Қурилиш материаллари, конструкциялар ва уларнинг ёнғин шароитидаги ҳолати», «Ёнғиндан сақлаш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш» каби махсус фанлардан машғулотларни асосан амалиётда масъул лавозимларда хизмат қилган ҳамда катта амалий тажрибага эга бўлган М.С.Хоменко, В.П.Пальцев, Г.З.Зияев, П.М.Чемпосов каби ўқитувчилар томонидан олиб борилган. Улар фанлар бўйича машғулотларни назарий билим билан бир қаторда ўзларининг халқ хўжалиги масканларида ёнғин профилактикаси бўйича орттирган иш тажрибалари орқали амалиёт билан боғлиқ равишда олиб борганлар.

1993 йилда ИИВ ЁСОТМ Тошкент факультети ва Тошкент ёнғин техникаси билим юрти бирлашиши натижасида Ўзбекистон Республикасида ИИВ ЁСОТМ ташкил этилди. «Ёнғин профилактикаси фанлари» кафедрасига бошлиқ этиб Н.А.Мансурходжаев тайинланди ва кафедра ходимларининг аксарияти шу мактабда ўқишни тугатган мутахассислардир. 2002 йилда Республикада ўтказилган ислоҳотлардан сўнг ИИВ буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁСОТМ — Ўзбекистон Республикаси ИИВ «Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби» деб номланди. Фанларни ўқитишни янада яхшилаш ва курсантларга чуқурроқ билим бериш мақсадида кафедра иккига бўлинди: «Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги» (бошлиқ этиб Н.А.Мансурходжаев тайинланган) ва «Қурилишда ёнғин хавфсизлиги» (бошлик этиб Д.Х.Исроилов тайинланган).

2005 йилда Олий таълим тизимида ўтказилган қайта ислоҳатлардан сўнг Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби яна 5 йиллик ўқиш тизимига қайтди ва битирувчилар «Ёнғин хавфсизлиги» муҳандиси малакаси бўйича тайёрлана бошланди. 2006 йилга келиб кафедра таркибининг бир қанча ходимлари янгиланди. Кафедрага ушбу олийгоҳни битирган умидли ва иқтидорли ёшлар таклиф этилди. Кафедра таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди: кафедра бошлиғи полковник Н.А.Мансурходжаев, кафедра бошлиғининг ўринбосари подполковник Н.Х.Ширинов, кафедра катта ўқитувчиси подполковник С.З.Эргашев, кафедра катта ўқитувчиси подполковник Э.У.Сафин, кафедра ўқитувчиси капитан У.А.Ёқубов, кафедра кабинет бошлиғи Ш.Р.Шеров. Кафедрада ўқитиладиган «Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги», «Электр мосламаларининг ёнғин хавфсизлиги», «Электротехника ва электроника» фанларининг савияси ва ўқув адабиётлари билан таъминланиши янада юқори даражага кўтарилди.

2008 ва 2011 йилда кафедрага умидли С.Қ.Жумаев, И.Р.Толибжонов ва Ш.Эргашев каби ёшлар таклиф этилди.

2011-2012 йилларда кафедрага С.М.Махмудов бошчилик қилди.

2013 йилда кафедрага т.ф.н. У.А.Ёқубов бошлиқ этиб тайинланди.

2015 йилга келиб кафедра таркиби ўзгарди ва мазкур олийгоҳни битирган умидли ва иқтидорли ёшлар билан бойиган ҳолда қуйидагича кўринишга эга бўлди: кафедра бошлиғи У.А.Ёқубов, кафедра профессори т.ф.д. Б.А.Мавлянкариев, кафедра катта ўқитувчилари С.Қ.Жумаев, И.Ю.Хайдаров, кафедра ўқитувчилари И.Р.Толибжонов, М.М.Абдуллаев, О.А.Тўлаганов, С.Ж.Болиқулов, кафедра кабинет бошлиғи А.Р.Қодиров.

 0222  0223

 

 0225  0226

 Кафедра тарихидан лавҳалар

Кафедранинг шахсий таркиби

 «Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги» кафедраси таркиби штат бўйича 9 та ходимдан иборат бўлиб, 1 нафар кафедра бошлиғи, 1 нафар профессор, 2 нафар доцент, 2 нафар катта ўқитувчи, 2 нафар ўқитувчи ва 1 нафар кабинет бошлиғидан иборат.

Кафедра профессори Бахтиёр Абдугафурович Мавлянкариев 1947 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1970 йилда Тошкент политехника институтини тугатган. Ички ишлар идораларида 1993 йилдан хизмат қилиб келмоқда, истеъфодаги полковник, техника фанлари доктори, профессор, академик.

1993 йилда ташкил этилган Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини илмий педагогик кадрлар билан тўлдириш мақсадида доцент лавозимига таклиф этилиб, 1996 йилда кафедра бошлиги вазифасини бажарувчи ва 1998 йилдан кафедра бошлиғи бўлиб хизмат қилган. Истеъфога чиққанидан сўнг 2007 йилдан профессор лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий Аттестация Комиссияси амалдаги бир марталик кенгашни ташкиллаштиришда ҳамда олий юртлар ихтисослик кенгашларида раис ва аъзо сифатида фаол қатнашмоқда.

Профессор Б.А.Мавлянкариев тўрт аспирант ва икки докторантларга илмий раҳбарлик қилган. Б.А.Мавлянкариев 1975 йилда муддатдан олдин, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, 1980 йилдан доцент, 1998 йилда Москва шаҳридаги Давлат ёнгинга қарши Академияси қошидаги кенгашда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2001 йилдан «Ёнгин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича профессор илмий унвони берилган. 2003 йилда Бутунжахон Комплекс Хавфсизлиги Фанлар Академиясини ҳақиқий аъзоси (Академик) этиб сайланган.

Б.А.Мавлянкариев самарали илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Унинг 225 дан ортиқ илмий ишлари нашр этилган. Улардан 3 таси монография ва дарслик, 46 таси ўқув ва услубий қўлланмалар 15 таси муаллифлик гувоҳномалари ва 7таси патентлардир.

Кафедра катта ўқитувчиси капитан Жумаев Сайфиддин Қодирович 1984 йил 4 октябрда туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Ўз.Р ИИВ ЁХОТМ имтиёзли диплом билан тамомлаган. Ички ишлар идораларида 2002 йил августдан. 2007 йил 25 июнда Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида ўқишни тугатганидан сўнг, Бухоро вилояти ИИБ ЁХБ 3-ҲЁХҚ смена бошлиғи лавозимида ишлаган. 2008 йил январь ойидан Ўз Р ИИВ ЁХОТМнинг «Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги» кафедрасида катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Ўқитишнинг «Интерфаол» усулларидан фойдаланган ҳолда тўртинчи ва бешинчи босқич курсантларига, Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курси ҳамда Малака ошириш курси тингловчиларига дарс машғулотларини юқори савияда ўтказмоқда. Унинг ҳозирги кунгача 60 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ва оммабоп мақолалари ҳамда тезислар чоп этилган. Халқаро илмий анжуманлар тўпламида 5 та, Республика тоифасидаги конференция ва ёш олимлар республика олий ўқув юртлариаро илмий-техникавий конференциялари материаллари тўпламларида 24 та, «Ёнғин хавфсизлиги» журналларида 20 та ҳамда ИИВнинг «Қалқон» журнали ва «Постда» газеталарида кўплаб мақолалари чоп этилди.

 Кафедра ўқитувчиси капитан Исроил Рустамович Толибжонов 1985 йил 26 июлда туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Ўз.Р ИИВ ЁХОТМ тамомлаган. Капитан И.Р.Толибджонов ички ишлар идораларида 2002 йилдан хизмат қилиб келмоқда. 2007 йил Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини тамомлагандан сўнг, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси МТЭ бўлимида муҳандис лавозимида ишлаган. 2007 йил 10 декабрдан 2010 йил август ойига қадар Ўз Р ИИВ ЁХОТМнинг Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги кафедраси кабинет бошлиғи хизмат қилган. 2010 йил август ойидан ҳозирга қадар ўқитувчи лавозимида ишламоқда. Ўзига бириктирилган фанларни услубий-ўқув қўлланмалар билан таъминлаш йўналишида 5 та услубий қўлланма тайёрлади ва 28 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп, оммабоп мақолалар чоп эттирди.

 Кафедра ўқитувчиси катта лейтенант Мусобек Мухторович Абдуллаев 1990 йил 24 июлда туғилган. Маълумоти олий, 2012 йилда Ўз.Р ИИВ ЁХОТМ тамомлаган. Ички ишлар идораларида 2007 йилдан хизмат қилиб келмоқда. 2012 йил 31 июлда Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини тамомлагандан сўнг, шу мактабнинг Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишламоқда. Ўзига бириктирилган фанлар бўйича изланишлар олиб бориб, шу йўналишида 2 та мақола чоп эттирди.

 Кафедра ўқитувчиси катта лейтенант Одил Абдуқодирович Тўлаганов 1989 йил 17 январда туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Ўз.Р ИИВ ЁХОТМ тамомлаган. Ички ишлар идораларида 2006 йилдан хизмат қилиб келмоқда. 2011 йилда Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини тамомлагандан сўнг, шу мактабнинг Стажёр тадқиқотчи изланувчилар институти «Стажёр тадқиқотчи изланувчи», 2013 йил май ойидан Ёнғин хавфсизлиги муаммолари бўйича илмий текшириш маркази илмий ходими, 2014 йил июль ойидан Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишламоқда. Ўзига бириктирилган фанлар бўйича изланишлар олиб бориб, шу йўналишида 7 та мақола чоп эттирди.

 Кафедра ўқитувчиси катта сержант Жўрабек Сагдуллаевич Болиқулов 1988 йил 5 январда туғилган. Маълумоти олий, 2010 йил Самарқанд давлат университети физика факультети бакалавриатини, 2014 йил Тошкент давлат Техника университети Электроника ва автоматика факультети магистратурасини тугатган. ЁХОТМга 2014 йил 28 ноябрда ишга қабул қилинди ва шу мактабнинг Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

 

  019  016

Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги кафедраси ходимлари томонидан «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» давомида ўтказилган тадбирлардан фотолавҳалар

 Кафедранинг бош илмий мавзуси

Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги кафедраси Ёнғин хавфсизлиги хизмати учун «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича малакали кадрлар тайёрлашда ўқув, услубий, тарбиявий ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади. Кафедра ўқув режасига мувофиқ юқорида баён қилинган мутахассислик учун қуйидаги фанлардан барча турдаги машғулотларнинг олиб борилишини тўлиқ таъминлайди:

  • «Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги»;
  • «Электр қурилмалари ёнғин хавфсизлиги»;
  • «Электротехника ва электроника»;
  • «Ишлаб чиқариш ва ёнғинга қарши автоматика»;
  • «Ёнғинларнинг ривожланиши ва ўчиришнинг физик-кимёвий асослари»;
  • «Ёниш ва портлаш назарияси».

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда кафедра ўзининг Бош илмий мавзусини танлаш бўйича муҳокама ўтказилиб, мавзуни «Ишлаб чиқариш корхоналари технологик жараёнлари ва электр қурилмаларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари» этиб белгилаш ҳақида қарор қабул қилинган. Ҳозирги кунда мазкур мавзу юзасидан илмий тадқиқот ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

 Кафедрада ўқитиладиган фанлар ва уларнинг ЁХХ билан боғлиқлиги

Кафедрага бириктирилган «Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги», «Электр қурилмалари ёнғин хавфсизлиги», «Электротехника ва электроника», «Ишлаб чиқариш ва ёнғинга қарши автоматика», «Ёнғинларнинг ривожланиши ва ўчиришнинг физик-кимёвий асослари», «Ёниш ва портлаш назарияси» фанларининг барчаси ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ўзига хос ўринга эга бўлиб, бу фанларнинг аксарият қисми махсус фанлар туркумига киритилган.

Ёниш ва портлаш назарияси фани курсантларга ёнғин ва портлаш юзага келиши ҳақида бирламчи маълумотларни берса, Ёнғинларнинг ривожланиши ва ўчиришнинг физик-кимёвий асослари фани ёнишнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганади ва уни ўчириш бўйича услуб ва тавсияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Бу иккала фан ўзлаштирилгандан сўнг уларнинг мантиқий кетма-кетлиги ва профилактика фанларининг асосийларидан бири бўлган Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги фани ўзлаштирилиши зарур. Бу фаннинг ёнғин хавфсизлиги тизимида тутган ўрни ўзгача бўлиб, у ишлаб чиқариш корхоналарининг технология жараёнларини ўрганади, уларнинг ёнғин хавфини баҳолайди ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатади.

Электротехника ва электроника фани курсантларга замонавий электр тизимларининг асосларини ўрганиш ва турли электроника воситаларининг ишлаш принципларини ўзлаштириш имконини беради. Бу фаннинг мантиқий кетма-кетлиги сифатида Электр қурилмалари ёнғин хавфсизлиги ва Ишлаб чиқариш ва ёнғинга қарши автоматика фанларини келтириб ўтиш мумкин. Бу фанларнинг иккаласи ҳам махсус фанлар туркумидан бўлиб, инсон ҳаётида хавфсиз фаолият олиб бориш учун ўзига хос аҳамиятга эга. Ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятида юз бераётган ёнғинларнинг аксарият қисми электр тизимларидан юзага келаётганлигини инобатга олсак, электр қурилмаларининг ёнғин хавфсизлиги фанининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни нақадар муҳим эканлигини англаш мумкин бўлади.

Кафедранинг нашрлари 

Автор Нашр номи Нашр тури Нашр йили
А.Д.Худоев Н.А.Мансурходжаев, Д.Х. Исраилов Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тўплами қоидалар тўплами 2004 йил
Н.А.Мансурходжаев, Н.Н.Зулунов ТЖЁХ фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатма услубий кўрсатма 2002 йил
Н.А.Мансурходжаев, У.А.Ёқубов «Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги» фанидан масалалар тўплами Масалалар тўплами 2007 йил
Н.А.Мансурходжаев, У.А.Ёқубов «Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги» фанидан лаборатория ва ҳисоб-график ишларини ўтказиш бўйича услубий кўрсатма Услубий кўрсатма 2007 йил
А.Д.Худоев, Н.А.Мансурходжаев, Д.Х.Исраилов, У.А.Ёқубов Ўта муҳим объектларда ишлатиладиган технологик аппарат ва ускуналарни ёнғин-техник кўрикдан ўтказиш бўйича услубий тавсиялар Услубий тавсия 2006 йил
Н.А.Мансурходжаев, Н.Н.Зулунов Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги фанидан маъруза матнлари тўплами Маърузалар тўплами 2004 йил
Н.А.Мансурходжаев, Н.Н.Зулунов Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги фанидан амалий машғулотларни бажариш юзасидан услубий қўлланма Услубий қўлланма 2004 йил
Н.А.Мансурходжаев Технологик жараёнларда ёнғин хавфсизлиги фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий кўрсатма Услубий кўрсатма 2002 йил
N.A.Mansurxodjayev, N.X.Shirinov, U.A.Yoqubov “Texnologik jarayonlarda yong‘in xavfsizligi” fanidan ma’ruza matnlari to‘plami 1-qism. Маърузалар тўплами 2009 yil.
N.A.Mansurxodjayev, U.A.Yoqubov “Texnologik jarayonlarda yong‘in xavfsizligi” fanidan ma’ruza matnlari to‘plami 2-qism. Маърузалар тўплами 2010 yil.
N.A.Mansurxodjayev, U.A.Yoqubov «Texnologik jarayonlarda yong‘in xavfsizligi» fanidan kurs ishlarini bajarish bo‘yicha uslubiy ko‘rsatma. Услубий кўрсатма 2010 yil.
N.A.Mansurxodjayev, U.A.Yoqubov

I.R.Tolibjonov

«Texnologik jarayonlarda yong‘in xavfsizligi» amaliy mashg`ulotni bajarish bo`yicha uslubiy ko‘rsatma. Услубий кўрсатма 2011 yil
N.A.Mansurxodjayev, U.A.Yoqubov

I.R.Tolibjonov

«Texnologik jarayonlarda yong‘in xavfsizligi» fanidan laboratoriya va hisob-grafik ishlarini bajarish bo`yicha uslubiy qo`llanma. Услубий қўлланма 2011 yil
У.А.Ёқубов,

Н.Х.Ширинов,

И.Р.Толибжонов

ТЖЁХ кафедраси Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш бўйича услубий кўрсатма Услубий кўрсатма 2013 йил
Н.А.Мансурходжаев, У.А.Ёқубов Ишлаб чиқариш технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги дарслиги. Дарслик 2013 йил
C.З.Эргашев «Электр мосламаларида ёнғин хавфсизлиги» фанидан маърузалар т¢плами Маърузалар тўплами 2004 йил
С.З.Эргашев «Elektrotexnika va elektronika» fanidan ma’ruza matnlari to’plami Маърузалар тўплами 2009 йил
С.З.Эргашев ЭМЁХ фанидан амалий машғулотларни ўтказиш бўйича услубий қўлланма Услубий қўлланма 2003 йил
Н.А.Мансурходжаев   Д.Х.Исраилов

С.З.Эргашев

Контейнерли автомобил ёқилғи қуйиш шахобчасини яшиндан ҳимоя қилиш бўйича услубий қўлланма. Услубий     қўлланма 2002 йил
Н.А.Мансурходжаев, Э.Р.Абдуллаев, С.З.Эргашев ЭМЁХ фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма Услубий қўлланма 2006 йил
Н.А.Мансурходжаев   Д.Х.Исраилов

С.З.Эргашев

ЭМЁХ фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланма Услубий қўлланма 2006 йил
А.Д.Худоев, Н.А.Мансурходжаев, Д.Х.Исраилов, Э.Р.Абдуллаев, Н.Я.Махкамов, С.З.Эргашев. «Электротехника» фанидан 1-4 лаборатория ишларини бажариш юзасидан услубий қўлланма. Услубий қўлланма 2004 йил
С.З.Эргашев «Электротехника ва электроника» фанидан маъруза матнлари тœплами Услубий қўлланма 2008 йил
С.З.Эргашев

И.Р.Толибжонов

Elektrotehnika va elektronika fanidan laboratoriya ishlarini bajarish bo`yicha uslubiy qo`llanma. Услубий қўлланма 2012 yil
С.Қ.Жумаев, И.Р.Толибжонов Elektrotehnika va elektronika fanidan amaliy mashg‘ulotlarni o‘tkazosh bo‘yicha uslubiy ko‘rsatma Услубий кўрсатма 2013 yil

     Янги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқилиши

 Кафедра ходимлари томонидан ҳозирги кунда бир қанча меъёрий ҳужжатларни янгидан ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, «НГМК объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари», «ШНК 2.09.20-08 Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари», «Ташкилот, муассаса ва корхоналарда ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича намунавий Йўриқнома», «Ёнғин вақтида корхона ва ташкилот ходимларини эвакуация қилиш машқларини ташкиллаштириш бўйича услубий тавсиялар», «Ёнғин хавфи бўйича турли синфларга кирувчи бино, иншоот ва иморатларнинг функционал ёнғин хавфи юқорилигини баҳолаш услублари» ва бошқалар.

Шунингдек кафедра профессор-ўқитувчилари 2014-2015 ўқув йили мобайнида «Ўз.Р. ИИВ ОТМларида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома», «ЎзР ИИВ ОТМларида профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатини меъёрга солиш тўғрисидаги Йўриқнома», «Ўз.Р. ИИВнинг ОТМларига номзодларни танлаш тартиби ва ўқишга қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низом», «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислигининг ихтисослик фанлари бўйича фанлараро якуний давлат аттестация синови Дастури, «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги 5-курс курсантлари учун Малакавий амалиётлар дастури каби ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳам қатнашганлар.

 027  028
029 030
031 032

Кафедра томонидан сўнгги йилларда нашр қилинган ўқув-услубий адабиётларнинг намуналари

 Кафедранинг моддий-техник базаси

 ТЖЁХ кафедраси ўқув хоналарида ўқитишнинг қуйидаги Информацион ахборот технологиялари базаси мавжуд:

- ТЖЁХ фанидан 404 хонада 6 та электрлаштирилган стенд, 1 та Ўзбекистон Республикаси асосий саноат тармоқлари харитаси, 2 та нефт омбори макети, 2 дона нефт ва пахтадан хомашё олиш кўргазмали стенди, 7 та деворий стенд, 17 та кўргазмали қуроллар, 80 та мавзулар бўйича плакатлар,
1 та видеопроектор EPSON ва Ноутбук компьютер, 1 та DVD .

- ЭҚЁХ фанидан 317 хонада 6 та деворий стенд, 20 та кўргазмали қурол, 1 та диапроектор, 20 та плакат.

-ИЧваЁЎА фанидан 418 хонада 1 та лаборатория стенди ва 3 та кўргазмали стенд ҳамда ёнғин хабарловчилари мавжуд.

- Янги (Электр таъминоти ва унинг ёнғин хавфсизлиги) макети ҳамда янги (Сақлагичларни эриш қўшимчаларини тадқиқ этиш) стенди курсантлар ёрдамида яратилди ва дарс ўтишда фойдаланиб келинмоқда.

- «Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги» фани бўйича 4 та ва «Электр қурилмалари ёнғин хавфсизлиги» фани бўйича 3 та вертуал лаборатория дастурлари мавжуд.

- Бундан ташқари POWER POINT програмасида барча фанлар бўйича презентация (слайдлар) тайёрланган: Кафедра фанларидан слайдлар босқичма-босқич объектга чиқиш дарслари ва интернетдан олинган расм ва маълумотлар билан тўлдирилиб борилди.

Кафедра фанлари бўйича умумий слайдлар 1778 та донани ташкил қилади.

-ТЖЁХ фани бўйича 4 та ҳамда ЭҚЁХ фанидан 2 та Мультимедия ўқув воситалари мавжуд.

-ТЖЁХ кафедрасида тегишли фанлар бўйича 100 дан ортиқ Видеолавҳалар ва мавзуларга оид фильмлар базаси яратилган бўлиб, ўқув жараёнида кенг миқёсда фойдаланиб келинмоқда.

 035  039
038 037
040 043

Kафедрада мавжуд кўргазмали воситалар

 Кафедранинг ютуқлари

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2008 йилнинг 19 июнь кунидаги 4005-сонли фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан алоҳида ўрнак кўрсатган

7 нафар профессор-ўқитувчилар Давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Шу жумладан, «ТЖЁХ» кафедраси бошлиғи полковник Н.А.Мансурходжаев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотландилар.

2004-2009 йиллар мобайнида «Технологик жараёнларнинг ёнғин хавфсизлиги» кафедраси бир қанча йўналишлар бўйича мактабда тенгсиз эканлигини исботлади. Жумладан, 2004-2006 йилларда «Энг яхши кафедра», 2005 йилда «Энг яхши лектор», 2006 йилда «Энг яхши махсус ўқув хонаси», 2007 йилда «Энг яхши лаборатория», 2009 йилда «Энг яхши амалий машғулот ўқитувчиси».

2012 йилда кафедра ўз тарихида яна бир катта ютуққа эришди. Кафедра тарбияланувчиси У.А.Ёқубов Тошкент кимё-технология институти қошидаги ихтисослашган кенгашда номзодлик илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2012 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Олий аттестация комиссияси томонидан унга фан номзоди илмий даражаси берилди. Шу йилнинг ўзида 25-октябрь Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан У.А.Ёқубовга Ички ишлар вазири томонидан аъло хизматлари учун кўкрак нишони берилди.

Кафедрада фаолият олиб бораётган барча мутахассислар кафедранинг юқори даражага кўтарилишида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Кафедра ходимларидан профессор Б.А.Мавлянкариев, С.Қ.Жумаев ва И.Р.Толибжонов каби ўқитувчилари мунтазам равишда ИИВ ва мактаб раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиб келинмоқда.

Кафедрада битирув диплом ишларини бажарган битирувчилар ҳозирги кунда республикамизнинг турли вилоятларида раҳбар лавозимларида хизмат қилиб келмоқдалар.

022

 Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2008 йилнинг 19 июнь кунидаги 4005-сонли фармонига мувофиқ ЎзР ИИВнинг Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан алоҳида ўрнак кўрсатган 7 нафар профессор-ўқитувчилар Давлат мукофотлари билан тақдирландилар

 024

Кафедра ходими капитан С.Қ.Жумаевнинг “Пахта” тадбирларида фаол қатнашгани учун Вазирлик раҳбарияти томонидан тақдирланиши

 025

Кафедра бошлиғи У.А.Ёқубовнинг техника фанлари номзоди илмий даражаси олганлиги

 026

 Кафедра бошлиғи У.А.Ёқубвонинг ИИВ раҳбарияти томонидан «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирланганлиги

 049       050  051
 052  053  054

Кафедра ходимлари томонидан илмий-тадқиқот йўналишларида эришилган ютуқлар

 

Кафедрада илмий тўгараклар фаолияти, иқтидорли курсантлар билан ишлаш тўғрисида

 Мамлакатимиз тарихан қисқа, бироқ, моҳиятига кўра асрларга тенг муддат ичида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар жадал суратларда ривожланиб бормоқда. Шу жумладан таълим тизими яъни, ўқитиш тизими ҳам ривожланиб такомиллашиб бормоқда. Бу борада ЁХОТМда олиб борилаётган илмий тўгарак ишлари ҳам жадал суръатлар билан ўсиб бораётганлигини яққол мисоллар билан кўришимиз мумкин. Масалан,

- кафедра ходимлари подполковник У.А.Ёқубов, подполковник Н.Х.Ширинов ва капитан И.Р.Толибжоновлар раҳбарлигида
5-курс курсантлари М.К.Бобарахимов, Ф.Р.Фатиллаев, Х.Шодмонов “Кўпик берувчи қурилмаси билан тез алангаланувчи суюқликлар сақланадиган резервуарларни ўчириш” мавзусида макет тайёрланди;

- кафедра ходимлари капитан С.Қ.Жумаев ва лейтенант М.М.Абдуллаевлар раҳбарлигида 5-курс курсанлари М.К.Бобарахимов, Ш.Б. Хайдаров “Гидро электростанцияси” мавзусида макет тайёрланди;

- кафедра ходимлари капитан С.Қ.Жумаев ва лейтенант М.М.Абдуллаевлар раҳбарлигида 4-курс курсантлари А.Х.Хидаятов, Р.Р.Сейтризаев, Д.Р.Шоқосимов “Трансформаторлар” мавзусида макет тайёрланди;

«Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги» кафедраси илмий тўгаракларида олиб борилаётган илмий изланишлар натижасида бир қанча мақола ва тезислар курсантлар билан ҳамкорликда, уларнинг ижодкорлигини, иқтидорини ривожлантириш мақсадида республика ва халқаро тоифадаги журналларда ва конференция материаллари тўпламларида чоп этилиб келмоқда.

Кафедра фанларидан лаборатория ишлари

«Электротехника ва электроника» фани бўйича ишчи дастурга асосан 6 та лаборатория ишлари мавжуд бўлиб, уларга умумий 16 соат вақт ажратилган.

1-лаборатория иши: R, L ва C қаршиликларнинг кетма-кет уланган бир фазали ток занжирини тадқиқ этиш. Кучланишлар резонанси.

2-лаборатория иши: R, L ва С қаршиликларини параллел уланган бир фазали ток занжирини тадқиқ этиш. Токлар резонанси.

3-лаборатория иши: Истеъмолчилари «юлдуз» тартибида уланган уч фазали ток занжирни тадқиқ этиш.

4-лаборатория иши: Истеъмолчилари «учбурчак» тартибида уланган уч фазали ток занжирни тадқиқ этиш.

5-лаборатория иши: Асинхрон двигателларнинг кўрсаткичларини тадқиқ этиш.

6-лаборатория иши: Ярим ўтказгичли диодни тадқиқ этиш.

«Электр қурилмаларида ёнғин хавфсизлиги» фани бўйича ишчи дастурга асосан 4 та лаборатория ишлари мавжуд бўлиб, уларга умумий 12 соат вақт ажратилган.

1-лаборатория иши: Сақлагичларнинг эриш қўшимчаларини ўчиришини (электр занжирини узишини) тадқиқ қилиш.

2-лаборатория иши: Портлашдан ҳимояланган электр мосламаларини «Портлаш кирмайдиган қобиқ тури» бўйича тадқиқ этиш.

3-лаборатория иши: Электр сим ва кабелларини ёнғинга бардошлик чегарасини аниқлашни тадқиқ этиш.

4-лаборатория иши: Электр сим ва кабелларида аланганининг тарқалишини текшириш.

«Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги» фани бўйича мавжуд 5 та лаборатория ишларининг ҳар бирига 4 соатдан умумий 20 соат вақт ажратилган.

1-лаборатория иши: Енгил алангаланувчи суюқликларни ҳаракатсиз муҳитга буғлангандаги портлаш хавфига эга ҳудудни баҳолаш.

2-лаборатория иши: Фавқулотда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар тўкилишининг ёнғин хавфи.

3-лаборатория иши: Суюқликлар билан тўла тўлдирилган аппарат қиздирилаётганда босим ошишининг ёнғин хавфи.

4-лаборатория иши: Технологик жиҳозларни оловли таъмирлаш ишларига тайёрлаш жараёнининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.) Мактаб компютер хонасида ўтказилди.

5-лаборатория иши: Аппаратларни сақлаш мембраналари ёрдамида портлашдан ҳимоя қилиш.

6-лаборатория иши: Механик энергиянинг иссиқлик кўриниши лаборатория ишлари ТЖЁХ кафедраси лаборатория хонасида лаборатория ускунасида амалий тарзда ўтказилди.

«Ёниш ва портлаш назарияси» фани бўйича мавжуд 6 та лаборатория ишларига умумий 16 соат вақт ажратилган.

1-Лаборатория иши. «Ёнишнинг турлари ва режимларини текшириш».

2-Лаборатория иши «Буғ-ҳаво аралашмасида ёнувчи суюқлик буғлари концентрациясидан ўз-ўзидан алангаланиш хароратини ҳисоблаш ».

3-Лаборатория иши «Ёнувчи газ аралашмалари бўйича аланга тарқалишининг нормал тезлигини аниқлаш».

4-Лаборатория иши «Ёнувчан суюқликларнинг чақнаш ҳароратининг, уни сувли эритмалар концентрациясидан ўзгариш қонуниятларини текшириш».

5-Лаборатория иши «Ёнувчи суюқликлар сирти бўйича алангани тарқалиш тезлигини аниқлаш ».

6-Лаборатория иши «Қаттиқ ёнувчан материаллар сиртида аланганинг тарқалиш тезлигини фазода оғиш бурчагига боғлиқлигини аниқлаш ».

«Ишлаб чиқариш ва ёнғинга қарши автоматика» фани бўйича мавжуд 5 та лаборатория ишларига умумий 18 соат вақт ажратилган.

1-лаборатория иши: Автоматик тарзда хабар берадиган иссиқлик хабарловчиларининг ишлаб кетиш вақтини аниқлаш.

2-лаборатория иши Tутун хабарловчилари, уларнинг техник кўрсаткичларини ўрганиш.

3-лаборатория иши: Қабул назорат асбобларнинг ахборот олиш ва ажратиб олиш хусусиятларини аниқлаш.

4-лаборатория иши: «Ёнғинни ўчиришнинг сувли ва кўпикли ускунасининг бошқариш марказининг ишлаш қобилиятини (ишга яроқлилигини) ни аниқлаш.

5-лаборатория иши: Спринклер қурилмасида интенсивликнинг ўсишини аниқлаш ва ёнғин ўчириш тизимларини ўрганиш.

«Ёнғинларнинг ривожланиши ва ўчиришнинг физик-кимёвий асослари» фани бўйича мавжуд 7 та лаборатория ишларига умумий 24 соат вақт ажратилган.

1-Лаборатория иши. «Ички ёнғинлар параметрларини ривожланишини ўрганиш».

2-Лаборатория иши «Ички ёнғинларда ёғоч бўйича алангани тарқалиш тезлигини аниқлаш».

3-Лаборатория иши «Ички ёнғинларда иссиқлик балансини аниқлаш».

4-Лаборатория иши «Ҳаво-механик кўпиги билан нефт махсулотларини ёнишини тўхтатиш механизмини ўрганиш».

5-Лаборатория иши «Ёнувчи газлар ёнишини сув билан ҳажмий тўхтатиш механизмини ўрганиш».

6-Лаборатория иши «Ёғочни сув билан ўчириш механизмини ўрганиш ва унинг ишлатиш коэффициентини аниқлаш».

7-Лаборатория иши «Ёнувчи газлар фаввораларини ёнишини, кукунли ёнғин ўчириш воситалари билан тўхтатишни ўрганиш».

КИТОБ-НГМК

янги қоидалар нашр этилди

Кафедра билан боғланиш учун телефон рақами
258-88-21