Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси

начальник кафедра вакант

Кафедранинг хизмат фаолияти йўналиши

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси 1978 йилдан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедра бошлиқлари: 1978-1985 йилларда кафедрани фалсафа фанлари доктори, профессор полковник Самышкин Виктор Филиппович, 1985–2003 йилларда тарих фанлари номзоди, доцент полковник Адҳам Салиҳович Ходжаев, 2003-2016 йилларда  тарих фанлари номзоди Дониёр Давронович Бахронов ва 2017 йил апрелига қадар подполковник Нуримон Абулхасан Абдурахим бошқариб келган.

Кафедрада турли йиллар мобайнида фаолият кўрсатган профессор-ўқитувчилар: Солдатова Т., М.А.Муратова., Н.Н.Пясецкаялар иқтисод фанлари номзоди Г.Е.Авдеев, тарих фанлари номзоди В.Е.Сизов, Фалсафа фанлари номзоди Р.С. Рейимбаев, педагогика фанлари номзоди М.А.Муратова кафедра катта ўқитувчиси С.П.Бородинец, кафедра катта ўқитувчилари Г.Ғ.Бафаева Л.М.Коваль, Л.Г.Манунцева, И.В.Самышкина, Т.М. Исмаилова, педагогика фанлари номзоди Ф.А.Атабаев, тарих фанлари номзодлари Д.Д.Бахронов, Д.Ф.Ҳошимова, психология фанлари номзоди Д.Н.Арзикулов, кафедра уқитувчилари Г.Б.Собирова, Г.Н.Алимухамедова, М.Ю.Бадалбоева, майор Н.К.Ўразбаев кабинет бошлиғи лавозимида эса Б.А.Ходжиева, Т.М.Исмаилова, В.М.Сагатова, катта лейтенант С.Ф.Сапаев, ҳамда катта лейтенант С.Ж.Собиров ва бошқалар.

Ҳозирги вақтда кафедрада фаолият олиб бораётган профессор- ўқитувчилар: Р.С.Реимбаев, Д.Ф.Хошимова, Б.Турдалиев, К.Сидорченко ҳамда ўқув-методик кабинет бошлиғи М.Ш.Юсупалиевлар хизмат қилмокда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар: Ўзбекистон тарихи, Фалсафа (мантиқ, этика ва эстетика) Маънавият асослари. Диншунослик, Маданиятшунослик, Иқтисодиёт назарияси, Социология, Педагогика.Психология, Миллий истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойиллар, Сиёсатшунослик.Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, Рус тили, Инглиз тили.

Кафедранинг ютуқлари

Кафедра профессор-ўқитувчилари чуқур билим ва тажрибаларини ёш авлодга ўргатиш билан бирга улар томонидан бир қатор дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари, методик тавсиялар яратилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги раҳбариятининг 2011 йилдаги тегишли фармойиши ижроси юзасидан кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан «Ўзбекистон тарихи», «Миллий ғоя асосий тушунча ва тамойиллар» фанларидан ИИВ олий таълим муассасалари учун дарсликлар яратилди.

k1 k2 k3

Кафедра томонидан яратилган дарсликлар

Кафедра ходимлари доимий равишда ўзларининг илмий-назарий савияларини ҳамда малакаларини ошириб борадилар. Халқаро Қизил ярим ой томонидан ташкил этилган ўқув амалиётида кафедра ходимларидан Д.Д.Бахронов, Д.Ф.Ҳошимова, ҳамда кафедра катта ўқитувчиси Ф.А.Атабаевлар ўз малакаларини ошириб тегишли сертификатларга эга бўлишган.

 Ўзбек халқи давлатчилиги тарихида Амир Темур ҳукмронлиги даври марказлашган давлатда иқтисодий ҳаёт, меъморчилик, ҳунармандчилик, илм, фан, санъат юксак даражада ривож топганлиги билан ажралиб туради. Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида Амир Темур тарихини ўрганишга алоҳида эътибор берилган. Буюк саркарданинг ҳаёт йўли ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳар йили Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган турли учрашувлар илмий-назарий анжуманлар ташкил этилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ёшларни чет тилини ўрганишларига алоҳида эътибор берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида чет тилини мукаммал ўрганиш учун барча шарт-шароитларга эга булган замонавий компьютер техникалари билан жихозланган иккита инглиз тили синфи ташкил қилинган.

fy1 fy2
Инглиз тили фанидан ўтказилган талабалар олимпиадасида кафедра катта ўқитувчиси М.Ю.Бадалбаевага олимпиадада фаол иштирок этганлиги учун берилган Ташаккурнома 2014 йил Тошкент фармацевтика институтида Инглиз тили фанидан ўтказилган талабалар Республика фан олимпиадасининг фаол қатнашчиси курсант Б.Турдалиев Фахрий ёрлиқ билан тақдирланган

Мактаб профессор-ўқитувчиларининг меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб кафедра доценти, тарих фанлари номзоди Ҳошимова Динара Фозиловна Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10-январдаги Фармонига биноан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

 Кафедранинг етакчи ходимлари

Кафедра професори полковник Р.С.Реимбаев етакчи илмий салоҳиятга эга ходим сифатида илмий назарий бой тажрибага эга бўлиб журналларда, илмий тўпламларда ва бошқа турдаги оммавий аҳборот воситаларда жами 30 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. Фалсафа, Маданиятшунослик фанларидан ўқув услубий, услубий қўлланмалар яратилган. “Фалсафада маданият категорияси ва унинг этнография учун методологик аҳамияти” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Меҳнат фаолияти давомида узоқ йиллар фалсафа ва сиёсатшунослик фанларидан диссертация ҳимояси бўйича Ихтисослаштирилган Кенгаш аъзоси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК эксперт Кенгаши илмий котиби вазифаларини бажарган.

Кафедра доценти подполковник Д.Ф.Хошимова юқори илмий салоҳиятга эга ходим сифатида илмий назарий бой тажриба эга бўлиб журналларда, илмий тўпламларда ва бошқа турдаги оммавий ахборот воситаларда жами 40 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. Шу жумладан мактабда ёшларни Миллий истиқлол руҳида тарбиялашда ўзининг билим ва илмий салоҳиятини кенг қўллаб келмоқда. Кафедра аъзолари билан ҳаммуаллифликда “Ўзбекистон тарихи” дарслигини ёзишда ўз ҳиссасини қўшган. Кафедра томонидан курсантлар ўртасида ўтказиладиган викторина ва кўрик танловларни мунтазам равишда ўтказишда ўзининг ташкилотчилик қобилияти билан фаол иштирок этиб келмоқда. Бундан ташқари Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги 264-мактабда “Миллий қадриятларнинг ёшларда бурч ва масъулиятни тарбиялашдаги ўрни” мавзусида маърифий тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Кафедра катта ўқитувчиси подполковник М.Ю.Бадалбаева – етакчи ходим сифатида «Инглиз тили» ўқув фанини ўқитишда замонавий илғор педагогик ва информацион технологияларни кенг қўллаган ҳолда ёшларга билим бериб келмоқда. М.Ю.Бадалбаева томонидан 4 та номланишдаги ўқув-услубий қўлланмалар, жумладан “ENGLISH” ўқув қўлланмаси, кафедра катта ўқитувчиси Т.М.Исмаилова билан ҳаммуаллифликда “Развитие навыков устной речи курсантов по русскому языку” номли ўқув қўлланмаси яратилган. Халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларда жами 23 номдаги илмий тезислар ва Республика газета ва журналларида жами 22 мавзудаги оммабоп мақолалари чоп этилган. М.Ю.Бадалбаева Мактабда фаолият юритаётган «Ёш ўқитувчилар мактаби» раиси ўринбосари ва «Хотин-қизлар кенгаши» аъзоси ҳисобланади.

Кафедра катта ўқитувчиси майор Н.Н Уразбаев ўқитувчилар  Б.Турдалиев, К.Сидорченко ва кабинет бошлиғи М.Ш.Юсупалиевлар хизмат қилмоқда.

Кафедранинг хамкорлиги

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедрасида ИИВ Академиясининг «Ўзбекистон тарихи» кафедраси, Тошкент кимё-технология институтининг «Фалсафа ва маънавият асослари», «Тиллар» кафедралари, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Жахон тиллари университети билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Кафедра телефон рақами: 998-71- 258-88-06