Касбий бошқарув ва ҳуқуқ кафедраси

 IMG_6

Кафедра бошлиғи тарих фанлари номзоди  подполковник Бахронов Дониёр Давронович   -  Юқори илмий салоҳият ва педагогик тажрибага эга бўлиб 60 дан ортиқ илмий ишлар (дарслик, ўқув қўлланма, ўқув дастури, маъруза матнлари, методик материаллар, илмий ва илмий-оммабоп мақолалар) муаллифи. Инсон ҳуқуқлари, Ҳуқуқшунослик.Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув фанларидан маъруза матнлари яратган. Меҳнат фаолияти давомида илмий салоҳият ва тажрибага эга бўлган педагог.
У томонидан республикамизнинг турли журнал ва газеталарида кўплаб илмий мақолалар чоп этилган.

У томонидан республикамизнинг турли журнал ва газеталарида кўплаб илмий мақолалар чоп этилган.

Кафедранинг хизмат фаолияти йўналиши

— Кафедранинг хизмат фаолияти йўналиши — 2014 йил июль ойида «Ички ишлар идораларида бошқарувни ташкиллаштириш» ва «Касбий фаолиятнинг  ҳуқуқий асослари» кафедралари бирлаштирилиб, «Касбий фаолиятнинг ҳуқуқий асослари ва бошқарувни ташкиллаштириш» кафедраси ташкил қилинди. 2017 йил Ёнғин хавфсизлиги институти ташкил топиши муносабати билан кафедра Касбий бошқарув ва ҳуқуқ кафедраси деб номланди. Кафедрада  ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмалари асосида ташкиллаштирилади.

Кафедранинг   асосий ва муҳим йўналиши  — таълимнинг замонавий усул ва кўринишларини,  янги информацион ва педагогик технологияларини ўқув жараёнига кенг тадбиқ қилиш асосида,  ихтисослик ва ҳуқуқий фанлар асосларини ўргатиш, олинган назарий билимларни амалиётга қўллай билиш ва кўникмаларни шакллантириш, ҳамда мамлакатимиз учун етук мутахассис кадрларни тайёрлаш масаласига қаратилган.

Кафедранинг штат бирлиги — «Касбий  бошқарув ва ҳуқуқ” кафедрасининг штат бирлиги 8 та лавозимдан иборат бўлиб, улардан 1 нафари кафедра бошлиғи, 2 нафар доцент лавозими, 2 нафар катта ўқитувчи, 3 нафар ўқитувчи лавозимини  ташкил этади.

Кафедра катта ўқитувчиси подполковник Рашид Амирович Абсаламов — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабининг магистратура факультетини «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича 2004 йилда тамомлаган. Кафедрада «Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш», «Давлат ёнғин назорати» фанларидан юқори илмий савияда маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боради. У томонидан томонидан 50 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақолалар, 8 та ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрланган. Ўз мутахассислиги бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисидаги Қонун” лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этган.

Кафедра ўқитувчиси майор Ўткир Рустамович  Абдушарипов  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабининг «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича 2006 йилда тамомлаган.  «Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини ташкиллаштириш, бошқариш ва иш юритиш» фанидан маъруза ва амалий машғулот дарсларини юқори илмий савияда олиб бориш билан бирга  ўз мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. У томонидан бир нечта илмий тезислар эълон қилинган.

Кафедра катта ўқитувчиси капитан Аллаёр Бахтиярович Ахмедов — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабининг «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича 2010 йилда тамомлаган. Кафедрада «Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини ташкиллаштириш, бошқариш ва иш юритиш», «Давлат ёнғин назорати» фанидан маъруза ва амалий машғулотлар дарсларини олиб боради. У томонидан 50 та илмий, илмий-оммабоп мақолалар, 16 та ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрланган. Ўз мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Кафедра  ўқитувчиси подполковник Мирзаев Абдулносир Назиржонович — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини “Ҳуқуқшунос” мутахассислиги бўйича 2004 йилда тамомлаган. Кафедрада «Юридик тайёргарлик», «Давлат ёнғин назорати» фанидан маъруза ва амалий машғулотлар дарсларини олиб боради. У томонидан оммабоп мақолалар,  ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрланган. Ўз мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Кафедра  ўқитувчиси подполковник Жаникулов Азизбек Базарбаевич — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини «Ҳуқуқшунос» мутахассислиги бўйича 2000 йилда ва 2012 йилда ИИВ Академияси Олий Академик курсини тамомлаган. Кафедрада «Ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш асослари», «Ёнғин хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий асослари», “Давлат ёнғин хавфсизлик хизматида иш юритиш” фанидан маъруза ва амалий машғулотлар дарсларини олиб боради. У томонидан оммабоп мақолалар,  ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрланган. Ўз мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Кафедра  ўқитувчиси подполковник Якубходжаев Исмоилхон Сулаймонович — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини «Ҳуқуқшунос» мутахассислиги бўйича 2001 йилда тамомлаган. Кафедрада «Юридик тайёргарлик»  фанидан маъруза ва амалий машғулотлар дарсларини олиб боради. Ўз мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда

Кафедра  ўқитувчиси майор Мухамаджанова Гўзал Эргашевна — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини «Ҳуқуқшунос» мутахассислиги бўйича 2006 йилда тамомлаган. Кафедрада «Юридик тайёргарлик» фанидан  маъруза ва амалий машғулотлар дарсларини олиб боради. Ўз мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

  1. Ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқий асослари
  2. Инсон ҳуқуқлари
  3. Давлат ёнғин назорати.
  4. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини ташкиллаштириш, бошқариш ва иш юритиш
  5. Юридик тайёргарлик
  6. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
  7. Амалиёт асослари
  8. Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш
  9. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ахборот таҳлил фаолиятини ташкил этиш
  10. Ёнғин профилактикаси жамоатчилик билан ишлаш

Кафедранинг Олий ўқув юртлари билан амалий ҳамкорлиги

Кафедра  ўз фаолиятида турдош олий ўқув юртлари ва мутахассисликка тегишли бўлган соҳа хизматлари билан амалий ҳамкорлик ўрнатган:

  1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Ички ишлар идораларида бошқарувни ташкил этиш” кафедраси;
  2. Тошкент давлат юридик университети “Фуқаролик процессуал ва хўжалик процессуал ҳуқуқи” кафедраси;
  3. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази;
  4. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг “Ёнғинни олдини олиш ва ёнғин назоратини ташкил этиш бўлими”, «Кадрлар танлашни, касбий тайёргарлигини ташкил этиш ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш бўлими”, “Ахборот-таҳлил ва услубий таъминот бўлими” ва “Ёнғин техник лаборатория”лари билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузилган.
 SAMSUNG CAMERA PICTURES  SAMSUNG CAMERA PICTURES

Амалий идоралар ва таълим муассасалари билан ҳамколрликларидан лавҳалар

 20170208_122058  20170208_124051

АКТнинг қўлланилиши.

Кафедра таълим жараёнида фанларни ўқитишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва интерфаол усуллардан кенг фойдаланмоқда. Фанни ўзлаштиришда электрон дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, кўргазмали мультимедиялар, видеороликлар, презентация, ва стендлардан фойдаланилади.

Кафедранинг тарихи

Кафедра 1978 йилда ташкил топган бўлиб, унинг асосий йўналиши Ички ишлар органлари учун ёнғин хавфсизлиги соҳасда касбий фаолиятнинг ҳуқуқий асослари ва бошқарувни ташкиллаштириш фанларидан билим беришга қаратилган. Кафедранинг дастлабки профессор-ўқитувчилари полковник В.А.Ануфриев, физика математика фанлари доктори, профессор, полковник И.Мирзаев, физика математика фанлари номзодлари полковник Ғ.М.Рахимов, подполковник В.И.Тихонов, подполковник Э.Н.Ким, подполковник Ш.Умаров, подполковник М.А.Азизов, подполковник Х.С.Арипов, подполковник А.А.Ахмедов, подполковник Д.Т.Валиев, подполковник Т. Ибрагимов,  майор Х.Джумабоев, майор О.Т.Рихсиев, майор Ғ.Холбеков, капитан Каттаев Қўзимурод Ғойбердиевич, капитан Э.Э.Тўрақулов, капитан К.М.Исроилов, подполковник А.Ў.Абдулахатов, кафедра кабинет бошлиғи лавозимларида капитан Сагатова Васила Миразимовна самарали фаолият кўрсатганлар.        Кафедрада бошлиғи лавозимларида полковник Б.Вахобов, полковник И.М. Муродов, подполковник С.М.Махмудовлар  фаолият кўрсатиб ўзларининг бой тажрибаларини ёш авлодга ўргатиб келганлар.

 Кафедра телефон рақами: + 998 71 257-19-68