Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси

 

   IMG_0065

Кафедра бошлиғи подполковник Хасанов Одил Эгамбердиевич 1992 йил Тошкент давлат техника университетини, 2002 йилда ЎзР ИИВ Академиясини, 2009 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети магистратурасини тамомлаган. 1993 йилдан 2014 йилгача ИИВда хизмат қилган. 2015 йилдан буён ИИВ ЁХОТМ Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедрасида  “Ҳарбий тайёргарлик” фанидан дарс машғулотларни ўтиш билан бирга мактабнинг доимий шахсий таркибига “Жанговар тайёргарлик” машғулотларини ўтиб келади.

 

 

Кафедранинг хизмат фаолияти йўналиши

 Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси 1993 йил ташкил топган. Ёнғин хавфсизлиги йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашда ўзининг илмий ва амалий тажрибасига эга бўлган кафедра ходимлари мактабнинг доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибини жисмонан чиниқтириш, жанговар тайёргарлик бўйича уларнинг билимларини ошириш, ёнғин ўчиришда, ёнғинларда одамларни қутқариш, қутқарув арқонлари, ёнғин ўчириш нарвонлари билан ишлаш, жароҳатланган одамни қутқариш усуллари, руҳий тайёргарлик йўлакчасидан ўтиш тартиби ва усуллари, ёнғин содир бўлган минораларга кўтарилиш, жанговар машғулотларда қурол билан ишлаганда хавфсизлик чораларига риоя қилиш, ўқ отиш қуролларидан фойдаланиш, уларни тўлиқсиз қисмга ажратиш ва йиғиш каби кўникмаларни хосил қилишда катта хисса қўшмоқдалар.

Кафедрада Ёнғин саф тайёргарлиги, Ҳарбий тайёргарлик, Жисмоний маданият ва спорт фанлари ўқитилади.

Кафедра жамоаси

  1. Кафедра катта ўқитувчиси подполковникХудойқулов Мурод Нормуродович  ИИВ ЁХОТМни 2000 йилда тамомлаган. Шу йилдан хизмат қилиб келмоқда. Қўл жанги спорт устаси бўлиб ҳозирда кафедрадаги қўл жанги бўйича терма жамоа мураббийи. Унинг бошчилигидаги Мактаб терма жамоаси курсантлари Ўзбекистон миқёсидаги барча мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб мактаб шаънини юқори ўринларга кўтаришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда бундан ташқари дарс жадвали асосида “Жисмоний маданият ва спорт валеология асослари” ҳамда “Жанговар тайёргарлик” фанларидан амалий дарс машғулотларини олиб боради.
  2. Кафедра ўқитувчиси майор Шарапов Ниёзбек Абдирашитович2006 йилда Ёнғин ўчириш амалий спорт тури бўйича спорт устасини ёқлаган ва мазкур спорт тури бўйича турли мусобақаларда олтин, кумуш, бронза медал соҳиби. ИИВ ЁХОТМни 2007 йилда тамомлаб ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизматининг турли амалий идораларида хизмат қилган. 2013 йилдан буён ИИВ ЁХОТМда хизмат қилиб келмоқда. Мактаб терма жамоаси курсантлари билан Ўзбекистон миқёсида ўтказиладиган барча мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб мактаб шаънини юқори ўринларга кўтаришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда ҳамда “Ёнғин саф тайёргарлиги” ва “Жисмоний маданият ва спорт валеология асослари” фанларидан амалий дарс машғулотларини олиб боради.
  3. Кафедра ўқитувчиси майор Мирзаев Шерзод Дильшодович Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини 2007 йилда тамомлаб, ўз фаолиятини 2007 йилда ИИВ ЁХОТМнинг “Олий математика ва информатика” кафедрасида кабинет бошлиғи лавозимидан бошлаган. Кафедрада 2010 йилдан бери хизмат қилиб келмоқда. Мактабнинг шахмат спорт тури бўйича терма жамоаси мураббийи. Курсантларга “Ҳарбий тайёргарлик” фанидан дарс машғулотларни ўтиш билан бирга мактабнинг доимий шахсий таркибига “Жанговар тайёргарлик” машғулотларини ўтиб келади.
  4. Кафедра ўқитувчиси капитан Эшчонов Сарварбек Абдуллаевич Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини 2009 йилда тамомлаб, ўз фаолиятини 2009 йилда ИИВ ЁХОТМнинг саф қисмида бошлаган. 2016 йил декабридан кафедра ўқитувчиси ловазимида хизмат қилиб келмоқда.

Кафедрада 10 та спорт тўгараклари мавжуд:

  • ёнғин ўчириш амалий спорти
  • қўл жанги
  • футбол
  • енгил атлетика
  • волейбол
  • жанговор қуролдан отиш
  • шахмат
  • самбо
  • кўп кураш
  • стол тенниси

Спорт тўгаракларида мураббийлар томонидан жадвал асосида шахсий таркибга машғулотлар ўтказилади.

Кафедранинг Жисмоний маданият ва спорт ҳамда Ёнғин саф тайёргарлиги фанлари бўйича “Ёнғин ўчириш амалий спорти” федерацияси ҳамда Ўзбекистон “Динамо” ЖТСЖ билан ўқув йили давомида ҳамкорлик ишлари олиб борилади. Ҳамкорлик доирасида Ёнғин ўчириш амалий спорти федерацияси ҳодимлари билан кўргазмали чиқишлар уюштирилади, дарс машғулотида фойдаланиш учун видеофильмлар тақдим этилади. Ўзбекистон “Динамо” ЖТСЖ билан спорт мусобақалари календарь режалари ва уларнинг ходимлари билан спортни ривожлантириш йўналишидаги турли хил йиғилишларда иштирок этадилар.

Курсантларни яхши тайёргарлик кўришлари учун мактабда қуйидагилар мавжуд: 400 метрли югуриш йўлаги, 100 метрли югуриш йўлаги, 2 та волейбол, 1 та баскетбол, 1 та футбол майдонлари, Тўсиқлардан иборат руҳий тайёргарлик йўлакчаси, Спорт зал (ечиниш ва ювиниш хонаси билан), Ёнғин ўчириш амалий спорти учун мўлжалланган тўрт йўлакли ўқув минораси, жанговар қуролдан 25 метр масофали тир, компьютерлаштирилган “Нишон” ўқ отиш тренажёри.

Ҳарбий тайёргарлик фани бўйича дарс машғулотларида компьютер орқали намойиш этиладиган жанговор қуролларга оид слайдлардан, ўқув ўқ отиш амалий машғулотларини компьютерлаштирилган “Нишон” ўқ отиш тренажёридан фойдаланиш билан бирга машғулотларда ўқув қуроллари, махсус тактика бўйича махсус воситалардан кенг фойдаланилади.

Ёнғин саф тайёргарлиги фани бўйича машғулотларни ўтишда қуйидаги ўқитишнинг техник жиҳозларидан фойдаланилади: ёнғин ўчириш жанговар кийимлари, ёнғин ўчириш автомобили, ёнғин ўчириш қўл нарвонлари, қутқарув арқонлари, 100 метр тўсиқлардан иборат йўлакчасида (икки метрли девор, 12 метрли бум).

Жисмоний маданият ва спорт фани бўйича дарс машғулотларида замонавий спорт анжомлари жумладан: турник, брусья, мат, бокс қўлқоплари, резина пичоқлар, спорт кийимлари кимоно, ва замонавий тренажёрлардан фойдаланиш йўлга қўйилган.

Ҳар бир спорт секцияси бўйича бириктирилган кафедра ходимлари ички ишлар идоралари ходимлари орасида ўтказиладиган мусобақаларда фаол иштирок этиб келишмоқда. Масалан: Ёнғин ўчириш амалий спорти, кўпкураш, қўл жанги ва самбо, шахмат бўйича ўтказиладиган мусобақаларда терма жамоамиз аъзолари фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқдалар. Шунингдек, кафедра ходимлари томонидан  спорт тўгараклари бўйича мактаб чемпионатлари ўтказилиб борилади. Мактаб бошлиғи томонидан тасдиқланган “Мактаб спорт тўгаракларини фаолиятини ташкиллаштириш” режасига асосан мактаб курсантлари орасида “Шахмат”, “Волейбол”, “Енгил атлетика”, “Футбол” каби мусобақалар ўтказилади. Спортнинг бир қанча турларидан курсантлар орасида яхши натижаларга эришган мактаб курсантларидан курсант Ф.Б.Бозоров, Р.Р.Шокиров, А.Р.Бахронов, А.Р.Бейсенбаев, А.А.Ширинов, А.М.Эрмирзаевлар мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб, мактаб терма жамоасини мусобақаларда юқори ўринларни эгаллашида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

“Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик” кафедраси мутахассис кадрларни тайёрлаб беришда мухим роль ўйнайди. Кафедра профессор-ўқитувчилари курсантларни шарафли офицер қилиб тарбиялашда жисмоний ҳамда жанговар тайёргарликлари бўйича кучли ва чидамли қилиб тайёрлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар ва бунга кафедра ташкил топгандан буён қуйидаги собиқ ходимлар билан турли хил ютуқларга эришганлар.

l2

Хусанов Расул Ражабович

 Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Собиқ Иттифоқ спорт устаси, бир неча марта Ўзбекистон чемпиони.

l4

Александр Николаевич Хабибулин

Собиқ Иттифоқ спорт устаси бир неча бор қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпиони ва мактабнинг қўл жанги бўйича мактаб жамоаси мураббийи

l3

Закиров Вахид Фархадович

Дзюдо бўйича спорт устаси, Собиқ Иттифоқ олий ўқув юртлари ўртасида кураш бўйича бир неча бор чемпион

Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида фахрланадиган йўналишлардан бири спорт йўналишидир. ЁХОТМ спорт мажмуаси волейбол, баскетбол, енгил атлетика югуриш йўлакчалари, гимнастика спорт майдончаси, ёнғин ўчириш амалий спорти мусобақаларини ўтказиш майдони, сузиш бассейни, ўқув минораси ҳамда бир дона спорт залларидан иборат.

ЁХОТМда оммавий жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишида катта ишлар олиб борилади. Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедрасида спорт секциялари мунтазам ишлаб келмоқда. Мактаб терма жамоаси «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига қарашли жисмоний тарбия жамоалари ўртасида ҳар йили бўлиб ўтадиган спартакиада мусобақаларда узлуксиз иштирок этади. Кафедрада хозирги кунда мавжуд 9 та спорт секцияларига ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Булар: Ёнғин ўчириш амалий спорти, енгил атлетика, қўл жанги спорти, Самбо, кўпкураш спорти, жанговар қуролдан ўқ отиш спорти, футбол, волейбол, шахмат турларини ўз ичига олади.

Ўзбекистон “Динамо” ЖТСЖнинг спорт мусобақаларини ўтказиш режасига асосан мактаб терма жамоаси аъзолари спортнинг турли хил йўналишлари бўйича мусобақаларда иштирок этиб келишмоқда ва яхши натижаларга эришмоқда.

g1 g2

Қўл жанги бўйича спорт секцияси аъзолари Тренажер залида

g3 g4

Тренажер залида

g8

g9

Шахмат спорти секцияси машғулотда

g11 g12

САМБО спорти секцияси машғулотда

Ҳар бир спорт секйияси бўйича бириктирилган кафедра ходимлари ички ишлар идоралари ходимлари орасида ўтказиладиган мусобақаларда фаол иштирок этиб келишмоқда.

Масалан: Ёнғин ўчириш амалий спорти, кўпкураш, қўл жанги ва САМБО, шахмат бўйича ўтказиладиган мусобақаларда терма жамоамиз аъзолари фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқдалар.

Шунингдек кафедра ходимлари томонидан турли хил спорт тури бўйича мактаб чимпеонати ўтказилилиб борилади. Мактаб бошлиғи томонидан тасдиқланган “Мактаб спорт секцияларини фаолиятини ташкиллаштириш” режасига асосан мактаб курсантлари орасида “Шахмат”, “Волейбол”, “Енгил атлетика”, “Футбол” каби мусобақалар ўтказилади. Спортнинг бир қанча турларидан курсантлар орасида яхши натижаларга эришган мактаб курсантларидан курсант А.Ж. Яхшибоев, Н.Нусратов, А.Тожибоев, Э.Эшназаров, С.Эрмирзаевлар мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб, мактаб терма жамоасини мусобақаларда юқори ўринларни эгаллашида ўз хиссаларини қўшиб келишмоқда. Хозирги вақтда кафедра томонидан мактабнинг доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёрагрликгини ошириш мақсадида тактик машғулотлар дарслар жараёнида олиб борилади.

Кафедра фаолияти давомида профессор ўқиутвчилардан капитан Н.А.Шарапов, майор У.Х.Болибековлар ҳам “Ёнғин ўчириш амалий спорти” йўналиши бўйича ўз хиссаларини қўшиб келишади ва ўтказиладиган мусобақаларда фаол иштирок этишади.

gw1

Мактаб терма жамоаси ёнғин ўчириш амалий спорти мусобақасида

gw2

Ёнғин ўчириш амалий спорти мусобақасидан лавҳалар

Мактаб курсантлари орасида спорт машғулотларига ҳам эътибор қаратилиб, оммавий спорт машғулотлари мактаб кун тартибига киритилган.

g13 g14
g15 g16

Бундан ташқари курсантлар мактаб меқиёсида ўтказиладиган кўргазмали чиқишларда иштирок ҳам этишади.

Шу билан бирга кафедра томонидан жанговар тайёргарлик машғулотлари ҳам олиб борилиб, ундаги асосий эътибор курсантларимизни жанговар шайлигини оширишга, уларни жанговар шайлигини юқори даражада бўлишига қаратилади

Курсантлар отиш тайёргарлиги машғулотларида

p2

Мактаб бошлиғи ўринбосари подполковник Ч.Р.Хужанов курсантларга отиш қоидаларини тушинтирмоқда

p3

Курсантлар амалий ўт очиш машғулотларида

p1