Малака ошириш факультети

Малака ошириш факультети Мактабнинг таркибий ихтисослаштирилган таълим тузилмаси бўлиб, ИИИ Ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хизматлар ходимлари бошлиқлар таркибининг ихтисослик йўналиши бўйича билимларининг янгиланиши ва чуқурлашувини малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўли билан таъминлайди.

Малака ошириш факультетининг асосий мақсади Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг билимларини замон талабларига мос равишда янгилаш ва чуқурлаштириш жараёнини ташкиллаштириш ва узлуксиз олиб бориш, юқори маънавий – ахлоқий талабларга жавоб берадиган, ёнғинни олдини олиш, ўчириш ва суриштириш, шу билан бирга жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш ишларини самарали ташкиллаштира оладиган қилиб тарбиялашдан иборатдир.

Малака ошириш факультети ходимларининг фаолияти ЁХОТМ Низоми, «ЁХОТМ ички ишлар идоралари офицер ва сержантлар таркибини малакасини ошириш факультети тўғрисидаги Низом» ва лавозим мажбуриятлари билан белгиланади ва факультет олдига қўйилган вазифаларни бажаришдан иборатдир.

Бу вазифаларга қуйидагилар киради:

— ўкитилаётган ходимларни ватанпарварлик, ғоявий юксак ва касбига садоқатлилик руҳида тарбиялаш, ихтисослик бўйича билимларини самарали янгиланишини ва чуқурлашувини узлуксиз амалга ошириш;

— ўқиётганлар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги ахоли яшаш уйлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш комплекслари объектларини ёнғиндан ҳимоялашда фан ва техниканинг замонавий ютуқлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича кўп йиллар давомида йиғилган мамлакатимиз ва чет эл тажрибаларини ўрганиш;

— ёнғинга қарши ҳолатни бахолаш ва тахлил этишнинг замонавий усулларини, фавқулотда вазият шароитларида ва уларни мавжуд куч ва воситалар билан бартараф этишда тезкор ва самарали қарор қабул қилишни ўргатиш;

— қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг замонавий шакл ва усуллари бўйича ижобий тажрибаларни ўрганиш ва тадбиқ этиш асосида ўқув-тарбиявий жараённи узлуксиз такомиллаштириб бориш, унинг ёнғин хавфсизлиги хизмати олдида турган вазифаларни бажаришга максимал йўналтирилишини таъминлаш;

-Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тармоқ марказларида Мактаб профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкиллаштириш.

Малака ошириш факультетида дарслар мактаб кафедралари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2011 йилдаги буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар идоралари ва бўлинмалари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчиларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва касбий тайёргарлик ўқув йиғинларини ташкил этиш бўйича Йўриқнома»га асосан ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг малакасини ошириш – 96 соат, қайта тайёрлаш – 144 соат хажмда ўтказилади.

Оҳирги беш ўқув йили давомида малака ошириш факультетида 1405 нафар ИИИ ходимлари ўз малакаларини ошириб кетишди. (маълумот 1-жадвалда келтирилган).

1-жадвал
Малака ошириш факультетида 2007-2008, 2008-2009, 2009-2010, 2010-2011, 2011-2012, 2012-2013 ўқув йилларида ўқиган ЁХХ ходимларини бўйича маълумот
Ўкув йили 2007-2009 2010/2011 2011/2012 2012/2013 2013/2014
Ўқитилганлар сони 660 199 216 330 460

Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 25 июндаги 267-44-сонли «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ Ўта муҳим ва тоифаланган масканлар ва ҳўжалик юритувчи субъектлар мансабдор ва ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахсларини ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқитиш Мактабга юкланган.

Мазкур Қарорга мувофиқ Мактабнинг Малака ошириш факультетида юқорида қайд этилган ходимларни шартнома асосида «Ёнғин хавфсизлиги» курси бўйича ўқитиш ташкил этилган.

«Ёнғин хавфсизлиги» курсида ҳар йили ўртача ҳисобда ўта муҳим ва тоифаланган масканлар ва ҳўжалик юритувчи субъектлардан 300 нафар мутахассис ходимлар ўқитилади (7 йил мобайнида ўқитилган ходимлар тўғрисидаги маълумот 2-жадвалда келтирилган)

 

2-жадвал
Малака ошириш факультетида 2007-2013 йилларда «Ёнғин хавфсизлиги» курсида ўқиган мутахассислар тўғрисида маълумот
Йиллар 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 Жами
Ўқитилганлар сони 155 314 430 299 332 231 304 2065

Малака ошириш факультети фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси МОФ, ЁХББ, ЖИЭББ, ТИИБ ва бошқа хизматлар билан алоқа олиб боради. ЁХББнинг бўлим бошлиқлари, етакчи мутахассислари ҳам малака ошириш факультетида дарс олиб бориш учун жалб этиладилар.

Факультет Ўзбекистон Республикасидаги бошқа вазирликлар тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассаса ва ҳўжалик юритувчи субъектлар билан ҳам мутахассисларнинг малака оширишлари йўналишида алоқа олиб боради.

«Ёнғин хавфсизлиги» курсида ҳар йили ўртача ҳисобда ўта муҳим ва тоифаланган масканлар ва ҳўжалик юритувчи субъектлардан 300 нафар мутахассис ходимлар ўқитилади (3 йил мобайнида ўқитилган ходимлар тўғрисидаги маълумот 3-жадвалда келтирилган)

3-жадвал
Малака ошириш факультетида 2011-2013 йилларда «Ёнғин хавфсизлиги курсида мутахассисларини ўқитган ташкилотлар тўғрисида маълумот
т/р Ташкилот номи Тингловчилар сони
2011 йил
1. «Узнефтмахсулот» АК 90
2. «Узнефтгазқазиболиш» АК 110
3 «Узбекэнерго» ДАК 21
4. «Узбекистон темир йўллари» ДАТК 65
5. «Олмалиқ тоғ металлургия комбинати» ОАЖ 22
6. «Тошкент халқаро аэропорти» ДУК 11
7. Самаркандский филиал КК «УзБАТ А.О.» 13
  Жами 2011 йилда: 332
2012 йил
1. «Узнефтмахсулот» АК 29
2. «Узнефтгазқазиболиш» АК 86
3 «Автобуссарой» (1,2,3) ОАЖ 3
4. «General Motors Powertrain Uzbekistan@ЗАО 33
5. «Узтрансгаз» АК 63
6. «Тошкент халқаро аэропорти» ДУК 1
7. «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компании» МЧЖ 5
8. «Фарғона Азот» ОАЖ 10
9. Наманган вилоятиТелерадиокомпанияси 1
  Жами 2012 йилда: 231
2013 йил
1. «Узнефтмахсулот» АК 60
2. «Узнефтгазқазиболиш» АК 87
3 «Уздонмаҳсулот» АК 75
4. «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ 15
5. «Магнит» комбинати 24
6. «Узтелеком» АК 2
7. «Марказий комбинат» ДУП 4
8. Ўзбекистон МТРК 4
9. «Ўзвиносаноат-холдинг» АК 7
10. «Узтемирйўлмаштаъмир» УК 2
11. ГУП ЦРРТВ 4
12. «Азиятрансгаз» МЧЖ ҚК 18
13. «Узбекистон хаво йўллари» МАК 2
  Жами 2013 йилда: 304
  Умумий жами: 867

ЁХОТМ профессор-ўқитувчиларини малакасини ошириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сонли «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори талабларини бажариш борасида Мактаб профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий махоратларини ошириш, илғор педагогик технологияларни ўзлаштиришларини ташкил қилиш мақсадида уларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибидаги «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари«да тизимли равишда малакаларини ошириш ва қайта тайёрлаш йўлга қуйилган. Жумладан, 2011-2013 йилларда ЁХОТМ профессор-ўқитувчиларининг 53 нафари малака ошириш ва қайта таёрлаш курсларида ўқидилар. Мактаб томонидан киритилган таклиф асосида, Ўзбекистон Республикаси ОваМТВнинг тегишли буйруғи билан 2013-2014 ўкув йилида мактабнинг 22 нафар ходими (шундан 15 нафари малака ошириш, 7 нафари қайта тайёрлашга курсларига) ўкишга юборилдилар.

Мактаб профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш йўналишида малака ошириш факультети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Бош илмий-методик маркази ва Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, Тошкент ахборот технологиялари университети тармоқ марказлари билан алоқада бўлиб келмоқда.

Мактаб профессор-ўқитувчиларининг ёнғин хавфсизлиги тизимининг амалий идораларида мутахассисликлари бўйича стажировка ўташлари ташкил қилинган. Жумладан Ўз.Р ИИВ ЁХОТМ ва Ўз.Р ИИВ ЁХББнинг қўшма фармойиши асосида ЁХББнинг тегишли бўлим ва хизматларида Мактаб профессор-ўқитувчиларининг 46 нафари 2011-2013 ўқув йилида, 15 нафари 2013-2014 ўкув йилида стажировка ўтадилар.

Малака ошириш факультети тингловчиларини кундузги бўлим курсантлари билан ўтказилаётган машғулотларга кенг жалб қилиш, уларнинг бой амалий тажрибаларидан ўкув жарёнида фойдаланишга алохида эътибор қаратилмоқда. Ўтган 3 йил мобайнида мактабнинг 4 ва 5-курс курсантлари билан 180 соатдан ортиқ амалий ва масканларда ўтказилган машғулотлар малака ошириш факультети тингловчилари таркибидаги тажрибали рахбар ходимлар иштирокида ўтказилди.

 kyh1

 Малака ошириш факултетида ҚЁХ кафедра бошлиғи вазифасини бажарувчи подполковник Юсупов Р.С. Қурилишда ёнғин хавфсизлиги фанидан маъруза машғулотини ўтказмоқда.

 kyh2

 «ИИВ ИИББ ИИБ ЁХБ жанговар тайёргарликни ташкил этиш   ва мувофиқлаштириш йўналиши бўйича бўлим , бўлинма (катта) мухандислари» тоифасидаги тингловчиларга малака ошириш факультети бошлиғи полковник Мансурходжаев Н.А. томинидан мактаб кун тартиби, тартиб интизом ва х.қ. йўрикномасини ўтказмоқда.

 kyh3

Малака ошириш факультети бошлиғи полковник Мансурходжаев Н.А. томонидан ходимлар билан тингловчиларга амалий машғулотлар ўтказиш тўғрисида йиғилиш ўтказмоқда. Суратда ҚЁХ кафедраси бошлиғи в.б. подполковник Юсупов Р.С. ЁУТ кафедра бошлиғи подполковник Собиров Э.Э ва подполковник Максудов Д.Тлар

 kyh4

 ЁУТ кафедраси катта ўқитувчи подполковник Абобакиров И. Ёнғин ўчириш тактикаси фанидан машғулот утказмоқда.

kyh5 kyh6

 Тингловчилвар ўқишни томомлаганлиги хақида сертификатлар топширилиш маросими.