9 Май Хотира ва Қадрлаш куни

9 май хотира ва қадрлаш куни”.

2015 йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ  ЁХОТМда “9 май хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган тадбирни мактаб бошлиғи генерал-майор А.Х.Қўлдошев кириш сўзи билан очиб,  жонажон ва жаннатмакон ўлкамизда кенг нишонланаётган улуғ айём,  “9 май – хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан барчани чин  қалбдан табриклаб, юртимизда тинчлик-осойишталик абадий бўлишини, тадбир иштирокчиларига бахт-саодат, сиҳат саломатлик доимо ҳамроҳ бўлишини тилади.

Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир. мамлакатимизда кенг нишонланаётган “хотира ва қадрлаш куни”нинг мазмун-моҳиятида ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топганлигини айтиб, юртбошимиз Ислом каримов таъкидлаганларидек, “тарихий хотира – бу умр мазмунини, авлодлар ва аждодлар ўртасидаги ворислик туйғусини, уларнинг бир-бирига даҳлдор эканини, ҳаётнинг бамисоли узвий ҳалқалар каби кетма-кет боғланишини англаш, тарихдан хулоса чиқариб, бугунги кун учун тўғри йўл танлаш, ота-боболаримизнинг руҳи-покларига ҳурмат билан қараш, миллий қадрият ва анъаналаримизни топташга йўл қўймаслик, уларни кўз қорачиғидек асраш демакдир” деган ибораларини келтириб ўтди.

мустақиллик шарофати билан байрамларимизнинг мазмун моҳияти ўзгариб, инсонни хотирлаш ва қадрлаш туйғулари янада кучайди. истиқлол бизга фидойи зотларни, маърифатпарвар, элсевар инсонларни хотирлаш, уларнинг маънавий меросидан баҳраманд бўлиш имкониятини берганлиги, албатта, ҳар бир миллат, халқ ўз аждодларини эслашга, уларнинг ҳурматини жойига қўйишга интилади.

Бундай хайрли ишлар мамлакатимиз халқларини бир-бирига яқинлаштиради, уларнинг бирдамлигига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Бинобарин, амир темур, жалолиддин мангуберди, нажмиддин кубро, тўмарис ва широқ каби ўз ватанининг озодлиги, тинч ва осойишталиги учун жонини ҳам аямайдиган тарихий қахрамонлар авлодлари бўлмиш ўзбек ўғлонларининг иккинчи жаҳон урушидаги тарихий ғалабани таъминлашда жангу-жадалларда жон олиб – жон берганликлари, меҳри дарё ватандошларимизнинг фронт ортида тунни тонгга улаб меҳнат қилганликлари, ризқу-насибасини ўзгалар билан баҳам кўрганликлари, матонати ва фидойиликлари ҳеч қачон унутилмайди. уруш йилларида юртимизда қарийб  1.5 миллион нафари урушга сафарбар этилган. ўз ватанининг эркинлиги ва озодлиги учун бугун биз кечираётган осуда ҳаёт учун 400 минг нафардан зиёд ватандошимиз уруш майдонларида қурбон бўлганлиги, яна қанчадан қанча кишиларимиз бедарак кетганлигини ёдга олишнинг ўзи аждодларимиз ғаним билан қанчалик аёвсиз жанг олиб борганлигидан дарак беришини айтиб “9 май — хотира ва қадрлаш куни” байрами бу гал “кексаларни эъзозлаш йили”да нишонланаётганлиги унинг аҳамиятини янада оширишини маълум қилди.

Мазкур  тадбирларни кўтаринки руҳда ўтказишда президентимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2015 йил 6 мартдаги “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида» ҳамда 2015 йил 19 февралдаги «ўзбекистон республикаси фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини «иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонлари бунинг ёрқин ифодаси эканлиги. давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 26 мартдаги умумхалқ байрами – “хотира ва қадрлаш куни”га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши мамлакатимизда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганини тасдиқловчи яна бир муҳим ҳужжатдир.

Мазкур ҳужжат хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш, уруш ва меҳнат фронти фахрийларига эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш мақсадида қабул қилинганлигини айтиб, кечаги кун сабоқларини, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатади. хотира бўлмас экан, қадрлаш ҳам йўқ. ушбу тушунчалар мустақиллик даври авлоди учун ўзига хос маънавий қадриятга айланди. илло, юртбошимиз таъбири билан айтганда буюк ғалабани буюк жасоратли инсонлар таъминлаган ва биз, миннатдор авлодлар, бу фидойи юртдошларимизни доимо улуғлаймиз, уларнинг беқиёс матонати ва хотираси олдида ҳурмат билан бош эгамиз.

Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги пайтларда айрим чет мамлакатларида қон тўкилаётгани, низо ва адоватлар авж олаётгани, фашизм деган бало яна бош кўтараётгани, миллатчилик, шовинизм каби хавфли офатлар майдонга чиқаётгани, бир сўз билан айтганда, вазият тобора кескинлашиб, хавф-хатарлар ортиб бораётгани барчамизни янада огоҳ бўлишга ундайди.

Бу борада, аввало, ёшларимиз бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиб, четдан тарқатилаётган турли бузғунчи ғояларга нисбатан доимо хушёр, огоҳ бўлишлари учун ота-боболаримизнинг маънавий меросларини чуқур ўрганиши, узоқ-яқин тарихимизни, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни яхши билиши, айниқса, бугунги ҳаётимиз учун жонини қурбон қилган инсонларни қалбида асраб авайлаши, уларнинг ҳурматини ўз ўрнига қўйиши керак. негаки, тинчликнинг асл моҳияти ва қадрига етиш учун машъум уруш мусибатларини, унинг аянчли оқибатларини онгли равишда ҳис қилишимиз лозим.

Хулоса ўрнида муҳтарам президентимиз “хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан “мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида айтган сўзларини келтириш мақсадга мувофиқдир: “орадан йиллар ўтади, замонлар ўтади, лекин халқимизнинг кўксидаги, қалбидаги мудҳиш уруш азоб-уқубатлари, айрилиқ яраси ҳеч қачон унутилмайди. барчамизнинг ишончимиз комил, фашизмга қарши курашда ўз она юртининг тинч осойишта ҳаётини, беғубор осмонини асраш учун мардлик, жасорат ва қахрамонлик кўрсатган, жон фидо этган юртдошларимизнинг хотираси абадий яшайди, халқимиз ўз ўғлонларининг азиз номларини миннатдорлик билан эслайди, уларнинг охирати обод бўлишини яратгандан сўрайди”.

Ҳурматли меҳмонлар, фахрийларимиз, қадрли устозлар ва ҳамкасблар!

“9 май – хотира ва қадрлаш куни” байрами билан юқоридагидек чуқур ҳурмат ва эҳтиромга бой сўзлар ва таҳлиллар билан ўзбекистон республикаси ички ишлар вазири генерал-лейтенант Адхам Акрамович Ахмедбаев табрик йўллаганлар. уларнинг номларидан ҳамда ички ишлар вазирлиги раҳбарияти номидан яна бир бор муборакбод этди ва қутлади!

Мактаб бошлиғи сўз навбатини иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ички ишлар идоралари фахрийси, истеъфодаги подполковник Абидов Абдувохид Абидовичга беради.

Мактаб бошлиғи сўз навбатини ИИВ фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари истеъфодаги генерал-майор Cобиров Матрасул Собировичга беради.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва Ўзбекистон республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабининг айрим фахрийларини “9 май -Хотира ва Қадрлаш куни” байрами муносабати билан тақдирладилар.

“9 май – Хотира ва Қадрлаш куни” байрамига бағишланган тадбирни бадиий қисмига санъаткорлар куй-қўшиқлари билан давом эттиришди.

 

Автор
admin

Жавоб қолдириш