25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида «25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни»  байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Мактаб Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган тантанали тадбирни очиб берган Мактаб бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ў.Т.Музафаров шахсий таркибни касб байрами билан табриклади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-лейтенант Ахмедбаев Адхам Акрамовичнинг “25 октябрь — Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Полковник Ў.Т.Музафаров ўзининг байрамга бағишланган нутқида, куни кеча Вазирлик Маданият саройида ушбу байрам тантанали равишда ўтказилгани, унда Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Ахмедбаев Адхам Акрамович тантанали кириш сўзи билан барча Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини касб байрами билан самимий табриклаганини, шунингдек, тадбирда Президентимиз Фармонига кўра, хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб, жасорат намуналарини кўрсатган бир қанча ҳамкасбларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан муносиб тақдирланганлари ҳақида алоҳида таъкидлаб, Мактабимиз жамоаси ҳам давлатимиз тадбирларида Ватан олдидаги бурчни виждонан адо этишда салмоқли ҳисса қўшаётганини, бу эса, ўз-ўзидан Вазирлик раҳбарияти томонидан Мактаб ходимларига билдирилаётган ишонч намунаси деб айтиб ўтди. Мактаб бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ў.Т.Музафаров тантанали нутқининг якунида Мактабимиз бошлиғи генерал-майор Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев ва шахсан ўз номидан барча шахсий таркибни касб байрами билан муборакбод этишини, уларга ва оила аъзоларига соғлик-саломатлик, тинчлик-омонлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби бошлиғининг ўринбосари полковник Г.Б.Курамбаев “25 октябрь — Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан тайёрланган Ички ишлар вазирлиги ва Мактабнинг буйруқларини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, тадбирда Мактаб бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ў.Т.Музафаров Мактаб Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Мирзоитов Мирзохид Мирагзамовични 70 ёшга тўлиши ҳамда касб байрами билан табриклади.

IMG_3509

IMG_3522 IMG_3513

Тантанали йиғилишда сўз олган Мактаб Фахрийлар кенгашининг раиси истеъфодаги полковник Мирзоитов Мирзохид Мирагзамович Мактаб раҳбарияти ҳамда Мактаб шахсий таркибини  “25 октябрь — Ички ишлар идоралари ходимлари куни” байрами билан самимий табриклаб,  Ички ишлар вазирлиги ходимларининг ҳар қачонгидан ҳам масъулияти ошиб бораётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан билдирилаётган юксак ишончни оқлашга бор куч ғайратимизни сафарбар этмоғимиз зарурлигини деб таъкидлади.

Тадбирнинг асосий қисми тугаганидан сўнг, Мактаб бошлиғининг биринчи ўринбосари навбатни тадбирнинг бадиий қисмига берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ашула ва рақс ансамбли ижросида концерт дастури намойиш этилди. Мазкур тадбирнинг бадиий қисми Мактаб доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби томонидан байрамона ҳамда кўтаринки руҳда ўтгани барчага шодиёна улашди.

IMG_3527 IMG_3528 IMG_3578

Автор
admin

Жавоб қолдириш