2015 йилнинг 27 ноябр куни Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»га бағишланган «Очиқ эшиклар куни»

Барчамизга маълумки, тилсиз ёв бўлган оловдан эҳтиёткорлик билан фойдаланилмаса, оқибатида кўнгилсизликлар, баъзан фалокатлар, кўплаб моддий йўқотишлар келиб чиқиши мумкин. Шу боис ҳам Республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга жуда катта аҳамият қаратилган. Бу эса соҳа вакиллари олдига жиддий вазифалар қўяди, албатта. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги «Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ республикамизда 20 ноябрдан 20 декабргача «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» уюшқоқлик билан ўтказилиши анъанага айланиб қолган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ҳар бир таълим муассасалари жумладагн; боғча, мактаб, коллеж ва лицейлар, олий ўқув юртларида, шунингдек, ташкилотлар, корхоналар, аҳоли яшаш жойлари, маҳаллаларда олиб бораётган пофилактик чора-тадбирлари ва шу қатори тушинтириш, фавқулодда юз берган ёнғиннинг етказиши мумкин бўлган зарар ва талофатлари, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари хусусида кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бораётгани эса ўз самарасини бермоқда. Ҳар йили бўлиб ўтадиган ушбу ойликда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келади. Жумладан, Сергели туманидаги ўқув юртлари, мактаб ва мактабгача тарбия масканларида, корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналари, ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва талабларини кенг миқёсда тушунтириб, мисоллар, видеолавҳалар ёрдамида содир бўлган ёнғинлар уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва кўнгилсиз оқибатлари хусусида инсонларни ҳушёрлик ва огоҳликка чақирмоқда. Чунки газ, электр энергиясидан фойдаланиш, умуман ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларга лоқайдлик билан қараш оқибатлари баъзан кўнгилсизликлар келтириб чиқаришини барчамиз яхши биламиз. Олий мактабда ҳар йили «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» муносабати билан ўтказиб келинаётган «Очиқ эшиклар куни»дан кўзланган асосий мақсад ҳам коллеж, лицей, ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари хусусида самарали тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, ёнғин содир бўлганда саросимага тушиб қолмасдан бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини ишлата билиш йўл йўриқларини олиб боришдир.
Жорий йилнинг 27 ноябр кунида Ёнғин хавфсизлиги ойлиги муносабати билан олий мактабда бўлиб ўтган «Очиқ эшиклар куни»ни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ў.Т.Музафаров кириш сўзи билан очиб, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари, ёнғин талофати етказиши мумкин бўлган кўнгилсизликлар, йўқотишлар, унинг олдини олишда ҳар биримиз билишимиз зарур бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидалари хусусида батафсил тўхталиб ўтди. Шундан сўнг тадбир қатнашчилари учун замонавий ёнғин ўчириш техникаларининг, («Согда» оловдан ҳимоя экрани) намойиши бўлиб ўтди. Ушбу техникаларнинг тактик-техник хусусиятлари тегишли ходимлар томонидан тушунтириб борилди. Шунингдек, олий мактаб курсантлари томонидан руҳий йўлакчадан ўтиш машғулотлари кўрсатилиб, ёнғин юз берганда ёнғин хавфсизлиги ходимининг саросимага тушмасдан тўғри ва аниқ, тезкор ҳаракат қилиши намоиш қилинди.
Кейинги қисм мактабнинг Маънавият ва маърифат марказида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби ва унинг фаолияти тўғрисидаги видеолавҳалар намойиш этилди. Мактаб бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ў.Т.Музафаровнинг бугунги кунда ёнғин хавфсизлиги соҳасида эришилаётган ютуқлар, олиб борилаётган изчил ҳаракатларнинг самаралари шу қатори соҳадаги мавжуд муаммолар ва бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кенг қамровли, таҳлилий маърузаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин Хавфсизлиги Бош Бошқармасининг етакчи ходимларининг республикада содир бўлган ёнғинлар таҳлили, ёнғинлар оқибатида ҳалок бўлганлар, тан жароҳати олганлар ва кўрилган моддий зарарлар хусусидаги маърузалари бўлиб ўтди. Бу борадаги видеолавҳалар ва тасвирлар ҳам намойиш этилди. Тадбир сўнгида соҳага оид билимларини ошириш мақсадида иштирокчилар ўртасида викторина савол жавоблари ва мактаб курсантлари томонидан қўл жанги, самбо ва ёнғин ўчириш амалий спорти машқларидан намуналар кўрсатилди.

DSC05621 DSC05631 DSC05636 DSC05648 DSC05654 DSC05677 DSC05679 DSC05687 DSC05692 DSC05701 DSC05714 DSC05749

Автор
admin

Жавоб қолдириш