Ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар маркази

 

 IMG_02

Марказ бошлиғи техника фанлари доктори, подполковник — Шухрат Эргашевич Қурбанбаев.

Ички ишлар органларида меҳнат фаолиятини 2009 йилдан бошлаган. Ёнғин хавфсизлиги муаммолари бўйича Илмий-текшириш марказида илмий ходим, катта илмий ходим, марказ бошлиғи ўринбосари, катта илмий ходим-изланувчи ва 2016 йил декабрь ойидан Илмий-текшириш маркази бошлиғи. Техника фанлари доктори. 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи

 

Илмий-текшириш марказнинг ташкил топиши ва асосий вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХИ Ёнғин хавфсизлиги муаммолари бўйича Илмий-текшириш маркази (ИТМ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХИ Илмий-текшириш маркази Низомида Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • Ёнғин хавфсизлиги соҳасида назарий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;
  • Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий ва техник-ташкилий масалаларини ишлаб чиқиш;
  • Ёнғинларни олдини олиш ва ўчиришнинг замонавий технологияларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • Вазирликлар, Давлат идоралари, корхона ва ташкилотларга тегишли объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга ва шунингдек янги турдаги техник ишланмалар, буюмлар, материаллар ва янги конструкторлик ишланмаларнинг намуналарини синаш ва кейинчалик уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш ишлари бўйича амалий ёрдам бериш;
  • Институт жамоаси, алоҳида ходимлари, кафедра, бўлим ва бўлинмаларининг илмий-техник ва ўқув-услубий потенциалини ривожлантириш ва самарали тарзда тўлиқ ишлатилишини таъминлаш учун зарур бўлган иқтисодий, ижтимоий ва ишлаб чиқариш шароитларини яратиш ишларида иштирок этиш;
  • Илмий изланишлар самарадорлиги ва илмий-техник потенциални ошириш, илмий изланишлар натижаларини ўқув жараёнларида қўллаш ва тингловчиларни илмий изланишларга жалб қилиш орқали мутахассислар тайёрлашнинг сифатини ошириш ва янги илмий йўналишлар ва юқори малакали илмий жамоалар тузиш;
  • Институтнинг илмий ва моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларнинг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш.
  1. Илмий-текшириш марказнинг штат бирлиги

Марказ штат таркиби бўйича 6 та ходимдан иборат бўлиб, улардан асосан марказда илмий ходимлар тоифасига кирувчи 1 нафар марказ бошлиғи, 1 нафар марказ бошлиғи ўринбосари, 1 нафар катта илмий ходим, 3 нафар илмий ходимлар фаолият олиб борадилар, улардан:

-Марказ бошлиғи техника фанлари доктори, майор Ш.Э.Курбанбаев;

-Марказ бошлиғи ўринбосари вакант;

-Марказ илмий ходими катта лейтенант М.Р.Досчанов;

-Марказ илмий  ходими лейтенант М.Р.Олимов;

-Марказ илмий ходими лейтенант Б.Х.Тожибоев;

-Марказ илмий ходими катта сержант Х.О.Тангриев.

Марказ илмий ходими катта лейтенант — Мавлонбек Ражаббаевич Досчанов – Маълумоти олий. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХИ «Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги» кафедраси профессори, техника фанлар доктори Б.А.Мавлянкариев билан ҳамкорликда «Тўқимачилик материалларини ёнғин хавфсизлигини таъминлашда нанотехнологиялардан фойдаланиш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича илмий-тадқиқот изланишларини олиб бормоқда. Унинг 20 га яқин илмий ва оммабоп мақолалари республикамизнинг бир қатор журналларида, илмий тўпламларида, ўтказилган конференция материалларида чоп этилган.

Марказ илмий ходими — лейтенант Мухиддинжон Расулжонович Олимов – Маълумоти олий. Илмий ишлари ҳажми 10 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезисларни ташкил қилади. «O’zGEORANGMETLITI» ДУК тасарруфидаги илмий-текшириш лабораторияси ҳодимлари ва Тошкент кимё технологиялари институти профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда “Махаллий саноат чиқиндиларидан вольфрам металлини самарали услубда ажратиб олиш” йўналишида докторлик диссертацияси бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқда келмоқда.

Марказ илмий ходими — лейтенант Бахтиёр Хамидович Тожибоев – Маълумоти олий, магистр. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий университети кимё факультетининг «Аналитик кимё» кафедраси мудири кимё фанлари доктори З.А.Сманова билан ҳамкорликда «Полимер материалларини ёнишидан ажралган газларни экспрес аниқлаш ва нейтраллаш методини ишлаб чиқиш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. Унинг 10 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалари республикамизнинг бир қатор журналларида, илмий тўпламларида, ўтказилган конференция материалларида чоп этилган.

Марказ илмий ходими катта сержант Тангриев Хуршид Орифжонович – Маълумоти олий. Ҳозирги кунда Марказ бошлиғи техника фанлари доктори майор Ш.Э.Курбанбаев раҳбарлигида «Қурилиш материалларининг ёнғин хавфсизлиги: назарий асослари, замонавий синов усуллари ва самарадор ҳимояловчи воситалар» йўналиши бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Унинг 10 дан ортиқ илмий ва оммобоп мақолалари республикамизнинг бир қатор журналларида, илмий тўпламларида, ўтказилган конференция материалларида чоп этилган.

  Илмий-текшириш марказининг бошқа ташкилотлар ва илмий муассасалар билан ҳамкорлиги.

  ИТМ қуйидаги ташкилотлар ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик қилади:

- Ўзбекистон Миллий университетининг кимё факультети;

- Тошкент Кимё-технологиялари институти;

- Тошкент Давлат техника университети;

- Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти;

- ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий тадқиқот маркази.

Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, ихтиролар.

Илмий-текшириш мaркaзи ходимлaри Ўзбекистон Республикаси Фaнлaр Aкaдемияси Илмий-текшириш институтларии вa Республикaмиздaги Олий ўқув юртлaри профессор-ўқитувчилaри билaн биргaликдa янги полимер вa композицион қурилиш мaтериaллaрининг ёнғин хaвфсизлиги дaрaжaсини ошириш вa улaрнинг ёнғингa бaрдошлик дaрaжaсини aниқлaш бўйичa турли тaдқиқотлaр олиб бормоқдa. Илмий-тaқиқотлaрнинг aмaлиётгa тaдбиқ этилиши меъёрий aктлaр лойиҳaлaри, ўқув-методик мaтериaллaр, услубий тaвсиялaр, ёнғин xaвфсизлиги қоидaлaри, қурилиш меъёрий қоидaлaри вa шaҳaрсозлик норма қоидaлaри шaклидa ўз aксини топгaн. Илмий-мaркaз асосчиси, ихтирочи, истефодаги полковник М.Х.Усмоновнинг ёнғиндaн ҳимояловчи «Согдa» экрaнлaри бутун дунёдa мaшҳур. Унинг ушбу ихтироси учун Ўзбекистондaн қолаверса, Россия, Укрaинa, Белоруссия, Қозоғистон, Фрaнция, Aнглия, Гермaния, Итaлия, Aвстрaлия вa бошқa кўплaб мaмлaкaтлaрдaн пaтентлaр олингaн.

Шунигдек, марказда ёнғин–техник анжомларнинг янги турларини ишлаб чиқиш бўйича «YONG’IN-TEX» МЧЖ билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Натижада иссиқликдан ҳимоя экранларининг турли хил модификациялари, дистанцион бошқариш йўли билан резервуарларни кўпик билан ўчириш қурилмалари, елпинма пуркагичлар ва сув сарфи 20л/с га тенг бўлган лафет дастаклари ва бошқа техник анжомлар ишлаб чиқилди.

 

1A«СОГДА»-1А Экрани

1B«Согда»-1В Экрани

sogda_mobile

Илмий-текшириш марказида меъёр ижодкорлиги.«СОГДА»

2A«Согда»-2А Экрани            

3«согда»-3 Экрани          

4«Согда» – 4 Экрани

Илмий-текшириш марказида меъёр ижодкорлиги.

Илмий-текшириш маркази республикамизда фаолият кўрсатаётган манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги соҳасига тааллуқли бўлган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш борасида ҳам фаолият олиб бормоқда.

Жумладан:

— «Нефтни қайта ишлаш ва газ конденсати ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари»;

— «Ташқи қурилмаларнинг ёнғиндан хавфлилик даражасини аниқлаш норматив базаси»;

— «Ўзбекистон хаво йўллари” миллий авиациясининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоидалари;

— «Халқ хўжалигининг турли объектларида пайвандлаш ишларини олиб борилиши учун ёнғин хавфсизлик қоидалари»;

— «Нефт базалари учун ёнғин хавфсизлик қоидалари»

- «Аҳоли яшаш ва жамоат биноларида қурилиш-лойиҳалаштиришнинг ёнғинга қарши меъёрлари» тўплами;

— «Саноат бинолари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари тўплами»;

— ШНК 2.04.09-07 «Пожарная автоматика зданий и сооружений»;

— ППБ-2004 «Правила пожарной безопасности на нефтебазах»;

— ШНК 2.01.02-04 «Пожарная безопасность зданий и сооружений»;

— КМК «Автозаправочные станции. Требования пожарной безопасности»;

— «Антипирены: синтез, свойства и применение» номли монография;

— «Олигомерные антипирены для модифицирования полимерных и текстильных материалов» номли монография;

— «Модифицирующие антипирены текстильных волокон и материалов» номли монография;

— «Влияние термического воздействия на ограждающие конструкции: новые технологии экспертизы мест пожаров и теплозащиты» номли монография;

— «Инструкция по использованию лабораторных установок по определению показателей пожароопасности кабелей и проводов» номли қўлланма;

— «Модификация текстильных материалов олигомерными и полимерными антипиренами» номли қўлланма;

— «Ёнғин хавфсизлиги хизматига оид меъёрий ҳужжатлар тўплами» номли тўплам;

— «Корхона, муассаса, ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича услубий материаллар ва меъёрий ҳужжатлар» номли жамланмалар ишлаб чиқилган.

Илмий-текшириш маркази лабораторияси.

Марказда илмий ва амалий тажрибаларни амалга ошириш, модда ва материалларнинг ёнғин-техник таснифларини ўрганиш ва тажриба синов ишларини олиб бориш учун махсус лаборатория ташкил этилган.