Қурилиш ва коммунал фойдаланиш бўлими

 rajabov

Қурилиш ва коммунал фойдаланиш бўлими бошлиғи капитан Ражабов Тўлқин Жуманазарович.

Маълумоти олий. 2013 йилдан ҳозирга қадар бўлимга раҳбарлик қилиб келмоқда.


Бўлимнинг асосий вазифалари
 

Мактаб худудидаги бино ва иншоотлар, маиший ускуналар, ётоқхона жихозлари ва мебеллардан тўғри фойдаланиш, уларни сақланиши ва ўз вақтида таъмирлаш, ётоқхоналарда яшаш учун барча зарур шароитларни яратиш ва ётоқхоналардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш, барча турдаги коммунал хизматлар, қурилиш материаллари, хужалик махсулотлари билан таъминлаш ва тўғри фойдаланишни ташкил этиш, бино ва иншоотларини кузги-қишки иситиш мавсумига тайёрлаш, мавжуд биноларнинг жорий ва капитал таъмирланишига, реконструкцияси ва янги қурилишларни амалга ошириш, мактаб бино ва иншоотларнинг капитал ва жорий таъмирланиши юзасидан сметаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш, уларнинг бажарилиш тартибини белгилаш, уларни бажариш учун восита материаллар ажратилишига эришиш, пудратчи ташкилотлар билан ўрнатилган тартибда шартномалар тузиш, шартнома шартларининг тўлиқ, қонун доирасида бажарилишини таъминлаш, бўлим омборларига келтирилган хамда омбордан чикаётган товар-моддий бойликлар хисобини юритишдан иборат.

Мактабнинг худудида ҳар хил бино ва иншоатлар жойлашган. Қурилиш бўлими томонидан мактабнинг асосий ўқув биноси, ва курсантлар ётоқхонаси, Маърифат ва манавият маркази, Тиббий қисм, Малака ошириш факультети, автомобиль хўжалиги, ёнғин ўчириш қисми, қишки ва ёзги курсантлар ошхоналари, хаммом биноларига, назорат ўтиш жойи белгиланган тартибда мунтазам равишда хизматлар кўрсатилади.

Қурилиш бўлими томонидан Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси билан хамкорликда 2013 йилда мактаб шахсий таркибининг қишки мавсумда спорт машғулотлари билан шуғулланиши учун спорт зали ташкил этилди. Спорт зали барча замонавий спорт инвентарлари билан жихозланган. Спорт залида шуғулланувчилар учун кийим алмаштириш хонаси, алоҳида душ хоналари ва дам олиш жойлари ташкил этилган.

sportzal q2

Мактабнинг спорт зали

куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида Қурилиш бўлими томонидан мактабнинг Маърифат ва маънавият марказининг иссиқлик тармоқлари тўлиқ таъмирланиб чиқилди.

Мактаб рахбариятига ўз мурожаатлари билан ташриф буюраётган юридик ва жисмоний шахслар, курсантларнинг ота-оналари ва қариндошлари билан учрашишлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида, барча қулайликларга эга бўлган фуқароларни қабул қилиш хоналари ташкил этилди.

yotokhona

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хоналари

Мактаб шахсий таркибини тушлик вақтида сифатли озиқ-овқат билан таъминлайдиган, 100 кишига мўлжалланган офицерлар ошхонаси бўлим томонидан таъмирдан чиқарилиб ишга туширилди.

Кўп йиллардан буён таъмирга мухтож холатга келиб қолганлиги сабабли ўз фаолиятини тухтаган хаммом ва кир ювиш мажмуаси биноси ИИВнинг 2013 йилги капитал таъмирлаш манзилли дастурига киритилиб, тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди. Хаммом биносини автоном равишда иссиқ сув билан таъминлаш учун МТБ-600 модуль сув иситиш қозонхонаси ўрнатилди.

 Қурилиш бўлими томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврларида мактаб худудидаги 402 метр узунликдаги ер устки иссиқлик тармоқлари тўлиқ алмаштирилди ва тўлиқ иссиқлик изоляция қатлами билан ўраб чиқилди.

Қурилиш бўлими таркибида Хаммом ва кир ювиш мажмуасининг фаолияти йўлга қўйилган. Мажмуанинг асосий вазифалари курсантларнинг хар хафталик чумилиши, ич кийм, сочиқ ва ётоқ чойшаблари, ошхона ва махсус кийимларини ювилишини таъминлаш. Шунингдек, хаммом биносини иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш учун ўрнатилган «модуль»ни сув иситиш қозонхонасини ишлатишдан иборат.