Қурилишда ёнғин хавфсизлиги кафедраси

IMG_0064

 Кафедра бошлиғи в.в.б – Юсупов Равшанбек Сапашович Ички ишлар органларида 1994 йилдан. Олий маълумотли, 1991 йилда Тошкент Политехника Институтининг Автоматлаштирилган система бошқармаси факультетини тамомлаган. 2011 йилнинг май ойидан кафедра катта ўқитувчиси ва 2014 йилнинг августь ойидан хозирги кунга қадар кафедрада раҳбарлик қилиб келмоқда.

Р.С.Юсупов бой амалий, илмий ва педагогик тажрибага эга бўлиб, кафедра бошлиғи в.в.б лавозимига етиб келгунга қадар бир қатор ўқув-услубий материаллар (меъёрий ҳужжатлар, дарслик, ўқув қўлланма, услубий кўрсатма, маъруза фондлари, ўқув ва ишчи дастурлар ва 30 га яқин илмий мақолалар) муаллифидир.

Кафедранинг хизмат фаолияти йўналиши

Қурилишда ёнғин хавфсизлиги кафедраси 2002 йилда ташкил этилган ва хозирги кунгача самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедра бошлиғи лавозимларида 2002-2006 йилларда т.ф.н., доцент полковник Д.Х.Исраилов, 2007-2012 йилларда подполковник А.Ж.Яхияев, 2012 йилдан 2014 йил август ойига қадар подполковник Б.А.Пулатовлар фаолият юритган.


Қурилишда ёнғин хавфсизлиги кафедраси кафедра сифатида 2002 йилдан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедра бошлиқлари: 2002-2006 йилларда т.ф.н. доцент Д.Х.Исраилов, 2007-2012 йилларда А.Ж.Яхияев, 2012 йилдан 2014 йил август ойига қадар Б.А.Пулатов, 2014 йил августидан хозирги вақтга қадар кафедра бошлиғи в.в.б лавозимида Р.С.Юсупов фаолият юритиб келмоқда.

Бугунги кунда кафедрада фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар: Р.С.Юсупов, Ф.Я.Камолов, Қ.Х.Якубов, А.В.Литяга, О.У.Ялгашев ҳамда кабиент бошлиғи О.Ё.Оннаевлардир.

Хозирда «Қурилишда ёнғин хавфсизлиги» кафедрасида 5 йиллик ўқув дастурига асосан қуйидаги фанлар ўқитилмоқда: «Қурилишда ёнғин хавфсизлиги», «Қурилиш материаллари ва уларнинг ёнғиндаги ҳолати» «Бинолар, иншоотлар ва уларнинг ёнғинга бардошлилиги», «Ёнғин суриштируви ва экспертизаси», «Ёнғин суруштируви ва экспертизаси» ва «Амалиёт асослари» фанларидир. Шунингдек 2-курс курсантларига («Экипаж командири» лавозимларида ўтказиладиган  амалиётларига кафедра ходимлари томонидан раҳбарлик қилиб келинади.

Айни вақтда кафедрада дарс машғулотларини сифатли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб бу борада кафедра ўқитувчилари томонидан кафедранинг барча фанларидан маъруза матнлари, амалий ва лаборатория дарсларини ўтказиш бўйича ўқув-услубий материаллар янгиланмоқда ва ўқув жараёнида мувафаққиятли қўлланилмоқда. Барча турдаги дарс машғулотлари кафедра ўқитувчилари томонидан яратилган қургазмали материаллар, слайдлар, фильмлар ёрдамида ўқитишнинг замонавий техник воситаларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилмоқда.

Кафедранинг хозирги кундаги фаолияти ва ютуқлари:

Кафедра сифатида ўз фаолиятини бошлагандан буён кафедранинг моддий техник базаси янада бойитилди. 2010 йилда Н.А.Самиғов, Д.Х.Исраилов ва И.И.Сиддиқовлар муаллифлигида «Бино иншоотлар ва уларнинг ёнғинга бардошлилиги» фанидан дарслик нашрдан чиқарилди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ тасарруфидаги «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар учун тавсия этилди. Дарсликда қурилиш материаллари ва буюмлари ҳақида умуий маълумотлар, уларнинг ёнғин шароитидаги холатлари, қурилиш материалларининг ёнғин шароитидаги ҳолатларини баҳолаш ва текшириш усуллари, уларни ёнғиндан ҳимоялаш ва қурилиш материалларидан ёнғиндан хавфсиз фойдаланишдаги меъёрлашни амалга ошириш усуллари ёритилган.Кафедра ўқитувчиси катта лейтенант А.В.Литяга томонидан Ёнғин суруштуруви фанидан «Ёнғин учоқ конусининг асосий белгиларини аниқлаш» мавзуси бўйича лаборатория машғулотини ўтказиш учун мўлжалланган ускуна яратилди. Ушбу лаборатория ускунаси ёндириш манбасига нисбатан турли қияликларда жойлашган текисликлардаги ёнғиннинг учоқ конуси асосий белгиларини кузатиш, қайд қилиш ва ифодалаб бериш учун хизмат қилади.

K

Маскан машғулоти (Тошкент Бош план ЛИТИ)

 q5

Макетлар залида курсантлар билимларини мустаҳкамлашмоқда

Кафедранинг хозирги кундаги фаолияти ва ютуқлари

Кафедра ўз фаолиятини бошлагандан буён моддий техник базасини бойитиш борасида ишлар олиб борилди. 2010 йилда Н.А.Самиғов, Д.Х.Исраилов ва И.И.Сиддиқовлар муаллифлигида «Бино, иншоотлар ва уларнинг ёнғинга бардошлилиги» фанидан дарслик нашрдан чиқарилди ва «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар учун тавсия этилди. Мазкур дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан ўтказиб келинадиган йиллнинг энг яхши дарслиги кўрик танловида қатнашиб 2012 йилнинг энг яхши дарслиги номинацияси бўйича 2чи ўринни эгаллалаб Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг махсус дипломи билан тақдирланди. Дарсликда қурилиш материаллари ва буюмлари ҳақида умумий маълумотлар, уларнинг ёнғин шароитидаги ҳолатлари, қурилиш материалларининг ёнғин шароитидаги ҳолатларини баҳолаш ва текшириш усуллари, уларни ёнғиндан ҳимоялаш ва қурилиш материалларидан ёнғиндан хавфсиз фойдаланишдаги меъёрлашни амалга ошириш усуллари ёритилган.

Кафедра ўқитувчиси катта лейтенант А.В.Литяга томонидан Ёнғин суруштуруви фанидан «Ёнғин ўчоқ конусининг асосий белгиларини аниқлаш» мавзуси бўйича лаборатория машғулотини ўтказиш учун мўлжалланган ускуна яратилди. Ушбу лаборатория ускунаси ёндириш манбасига нисбатан турли қияликларда жойлашган текисликлардаги ёнғиннинг ўчоқ конуси асосий белгиларини кузатиш, қайд қилиш ва ифодалаб бериш учун хизмат қилади.

Қурилишда ёнғин хавфсизлиги кафедрасининг «Полимер ва целлюлоза асосидаги қурилиш материалларининг ёнувчанлиги ва заҳарлилиги даражаларини пасайтириш муаммолари» номланишдаги кафедранинг Бош илмий мавзуси ишлаб чиқилган. Профессор-ўқитувчилар томонидан мазкур мавзу бўйича изланишларни олиб бориш йўлга қўйилган ва бугунги кунгача 4 та илмий маъқолалар чоп этилган.

Шу билан бирга кафедра ходимлари томонидан «Қурилишда ёнғин хавфсизлиги» ва «Ёнғинларни суруштируви ва экспертизаси» фанларидан дарслик лойиҳалари, Ёнғин хавфсизлиги хизматига оид («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонун хужжатлари», «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорлари», «Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари», «Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитасининг буйруқлари билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар», «Бошқа вазирликлар томонидан қабул қилинган меъёрий хужжатлар») меъёрий ҳужжатлар тўплами, «Автомобиллар тўхташ жойлари», «Якка тартибдаги турар жой бинолари. Ёнғинга қарши талаблар» шаҳарсозлик норма ва қоидалари, шу жумладан «Бозорлар ва савдо мажмуаларини лойиҳалаш нормалари»ни лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Кафедра ўқитувчилари томонидан мунтазам равишда фан ва техника ютуқларини инобатга олган ҳолда улардаги ўсиш ва ривожланишни эътиборга олиб мавжуд ишчи дастурлар, ўз навбатида курсантлар билимини баҳолаш бўйича тузилган саволлар янгиланиб борилмоқда. Кафедра фанларининг барча турдаги машғулотлари учун тайёрланиладиган тарқатма материаллари ҳам йилдан йилга янгиланиб такомиллаштирилмоқда. Кафедранинг барча ўқув ва аудиториялари замон талаблари даражасида таъмирланиб, ўқитишнинг замонавий техник воситалари билан жиҳозланди.

Ҳозирги кунда кафедра ўқитувчилари Республикадаги нуфузли олий ўқув юртлари ва илмий текшириш институтлари билан узвий ҳамкорликда ўқув услубий ва илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Бундай ҳамкорлик натижасида замонавий илғор педагогик технологиялар кафедра ўқув жараёнига тадбиқ этилмоқда. Кафедра ходимлари ўз илмий изланишларини жадал суратда олиб бориши натижасида кўплаб Республика ва Ҳалқаро миқёсидаги илмий амалий анжуманларда ўз мақолалари ва маърузалари билан фаол иштирок этмоқдалар.

Кафедра ўқитувчилари томонидан, ўқув тарбиявий ишларни амалга ошириш жараёнида, жамоат тартибини сақлаш хизматини ўташ мобайнида, маънавият ва маърифат соатларида, тингловчилар билан маънавий-мафкуравий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ва академик гуруҳларда мураббийлик ишлари олиб борилмоқда.

Кафедранинг тарихи

Кафедранинг дастлабки ходимлари сифатида А.В.Тарчинскийни ҳамда  М.С.Хоменколарни эътироф этишимиз мумкин.

Ундан сўнг В.И.Банников, А.Ю.Быковцев, П.М.Чемпосов, А.И.Старокожев ва  В.В.Чикиримовлар кафедрага янги ходимлар сифатида қабул қилинган, кафедра бошлиғи лавозимига доцент М.Панфилов тайинланган. Кейинчалик кафедрада кафедра бошлиғи этиб М.С.Хоменко кафедра бошлиғининг ўринбосари т.ф.н. А.Д.Худоев тайинланган. Ёш ходимлар сифатида В.Хотлубей, Н.А.Мансурходжаев, Д.Х.Исраиловлар қабул қилинди. 1993 йил ИИВ ЁСОТМ Тошкент факультети ва Тошкент ёнғин техникаси билим юртларини қўшилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁСОТМ ташкил топди. «Ёнғин профилактикаси фанлари» кафедрасига бошлиқ этиб Н.А.Мансурходжаев тайинланди ва кафедра аввалгидек ёнғиндан химоя қилиш бўйича юқори малакали мутахассисларни 7 фан бўйича тайёрлашни давом эттирди. Аста секин кафедра ходимлари ҳам янгиланди, шу тариқа ёш ходимлар: А.Ж.Яхияев, С.З.Эргашевлар қабул қилинишди. Шу давргача кафедрага фаолият юритганлар: У.Т.Музаффаров, М.Х.Махмудов, И.И.Сиддиқов, Д.Собиров, Э.Э.Сабиров, Б.Ж.Жахонқулов, Д.Т.Мақсудов, Ш.В.Мирзаев, О.Н.Сулаймонова, Б.А.Акромов, Р.П.Ғайбуллаев Умумий олганда Кафедра ходимларининг тахминан 80%  мактабда тахсил олган мутахассислар эдилар.

 Кафедра телефон рақами: + 998 90 935-27-21