Ўқув ёнғин ўчириш қисми

 Sharipov Ўқув ёнғин ўчириш қисми бошлиғи майор Шарипов Собиржон Раимберганович.

Ёнғин хавфсизлиги хизматининг турли лавозимларда хизмат қилган. 2014 йилдан бошлаб Ўқув ёнғин ўчириш қисми бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Ўқув ёнғин ўчириш қисми фаолияти

Курсантларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш мақсадида ИИВнинг «Ўзбекистон Республикаси худудида ёнғин ўчиришни ташкил қилиш ҳақида»ги буйруғи талаблари асосида ишлаб чиқилган Институтнинг Ўқув ёнғин ўчириш қисми тўғрисидаги Низом ҳамда, ИИВнинг «Ўзбекистон Республикаси ИИВ олий таълим муассасалари тингловчи ва курсантларининг малакавий амалиёти тўғрисида»ги Низом талабларига амал қилган холда, ишлаб чиқилган амалиёт дастурлари асосида Ўқув ёнғин ўчириш қисмининг асосий вазифаларидан бўлган ўқув, иш ўрганиш ва малакавий амалиётлар ташкил қилинади.

Ўқув ёнғин ўчириш қисми ходимлари ўз хизмат фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ИИВнинг буйруқ, фармойиш ва кўрсатмалари ҳамда Институт бошлиғининг буйруқ ва фармойишлари асосида амалга оширадилар.

Ўқув ёнғин ўчириш қисмига ўқув режаларида кўзда тутилган «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича Институтнинг 5 та босқич курсантларининг лавозимлари бўйича ўқув, иш ўрганиш ва малакавий амалиётларини ўтказишга раҳбарлик қилиш юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХИ Ўқув ёнғин ўчириш қисмида курсантлар учун қуйидаги лавозимларда ўқув ва малакавий амалиётлар олиб борилади: 1-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми ёнғин ўчирувчиси», 2-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми экипаж командири», 3-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми смена бошлиғи», 4-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми бошлиғи ўринбосари» ва 5-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми бошлиғи» лавозимларида суткалик навбатчиликка тушадилар.

 Ўқув ёнғин ўчириш қисмининг амалий органлар билан йўлга қўйилган ҳамкорлиги

Ўқув ёнғин ўчириш қисми жанговар бўлинмаларида «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Институти ва ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг қўшма буйруғи билан тасдиқланган, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ худудларида содир бўлган ёнғинларни ўчиришда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Институти билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Йўриқнома»га асосан ёнғин ва табиий офатларни бартараф қилишда Институт курсантларининг иштироки ташкил қилинган.

Шунингдек, хизмат ва жанговар тайёргарлик йўналишида ёнғинларни мувафақиятли ўчиришни ташкил қилиш, ёнғин ўчириш асбоб-анжомларидан тўғри ва сифатли фойдаланиш, касбий маҳоратни мунтазам ошириб бориш мақсадида, курсантларнинг жанговар тайёргарликлари юқори даражада бўлиши, ёнғинларни бартараф этишда ҳал этувчи йўналишни тўғри аниқлашлари, ёнғин ва табиий офатларни бартараф қилиш ишлар кетма-кетлиги ва харакатларини тезкорлик билан тўғри ва аниқ бажаришлари, куч ва воситаларни бошқарув услубларини тўғри танлаш ҳамда корхона, муассасаларни тактик-техник жиҳатдан яхши билишлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ гарнизонларида ўтказилаётган ёнғин ўчириш амалий-тактик машқ ва машғулотларида мунтазам қатнашишлари йўлга қўйилган.

Ўқув ёнғин ўчириш қисмининг қисқача тарихи.

Турли йиллар давомида «Ўқув ёнғин ўчириш қисми»да полковниклар Р.Р.Хусанов (1985-1989), А.А.Цой (1989-2006)лар рахбар лавозимларида фаолият юритганлар.

Хозирги кунда Ўқув ёнғин ўчириш қисмида қисм бошлиғи ўринбосари лавозимида майор С.Р.Шарипов, смена бошлиқлари майор А.Н.Сайдалиев, катта лейтенант А.П.Пардаев, ГТҲХ катта омилкори сафдор Т.Ж.Набиев, экипаж командирлари катта сержант Ф.Ф.Оппоқов, кичик сержант Н.Т.Шерғозиев, катта техник кичик сержант Ш.А.Мухамеджанов, ёнғин ўчириш автомобили хайдовчилари кичик сержантлар Ж.Б.Ботиров, Ш.С.Юлдашев, сафдорлар И.Р.Холматов, Ш.К.Кувашев, Д.У.Юсупов, Д.Р.Мусаевлар фаолият юритиб келмоқда.

Ўқув ёнғин ўчириш қисмида ёнғин ўчириш автомобиллари, 12 хил турдаги ёнғин ўчиргичлар, 4 хил турдаги нафас олишга яроқсиз мухитда ишлаш учун ҳимоя аппаратлари, 50 дан ортиқ турдаги ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари, курсантларнинг ёнғинларда ишлаш махоратини ошириш, рухий жихатдан чиниқтириш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш фавқулотда холатларда, ёнғин ўчириш вақтида юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш мобайнида ҳал қилувчи йўналишларни тўғри танлай билиш мақсадида руҳий тайёргарлик йўлакчаси ҳамда замонавий турда қурилган газ ва тутундан ҳимоя хизмати руҳий тайёргарлик лабиринти ташкил қилинган.

yoq1 yoq2
Курсантларга амалий машғулотлар олдидан йўриқнома ўтказилмоқда.
yoq3 yoq4
Рухий тайёргарлик йўлакгида курсантларни рухан ва жисмонан чиниқтириш машғулотлари.
yoq5 yoq6
Газ ва тутундан ҳимоя қилиш гурухи. Газдан захарланган инсон қутқарилди.
yoq7 yoq8

Курсантларнинг ёнғинларни бартараф қилишдаги иштироки.