Илмий-амалий конференциянинг тантанали очилиш маросими

DSC12

DSC13DSC14


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида 2015 йил 2 ноябрь куни соат 10:00да
«Ён
ғин хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференциянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Илмий-амалий конференцияни Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби бошлиғи генерал-майор Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев очиқ деб эълон қилиб,   Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШТБИХ бошлиғининг ўринбосари, полковник Алишер Шарофиддинович Усмановга сўз беради. ШТБИХ бошлиғининг ўринбосари Мустақиллик йилларида ёнғин хавфсизлиги соҳасига қаратилган эътибор ва яратилган шарт шароитлар шунингдек, соҳа мутахассисларига юклатилган маъсулият ва бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида шунингдек, бу борада олиб борилаётган илмий ва амалий ишлар юзасидан кенг қамровли таҳлилий маъруза қилди.

32


Шундан сўнг олий мактаб бошлиғи, генерал-майор Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев аввало ёнғин хавфсизлиги соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт шароитлар, бунинг натижасида эришилаётган ютуқлар шу қатори соҳадаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари хусусида батафсил сўз юритди.

 1


Президиум таркиби

  1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШТБИХ бошлиғининг ўринбосари, полковник Алишер Шарофиддинович Усманов.
  2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМ бошлиғи, генерал-майор Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев.
  3. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Султанов Алишер Акимжонович.
  4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Мухаммадиев Актам Зайниддинович.
  5. Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси раиси ўринбосари Икрамов Анвар Махаммаджанович.
  6. «ЎзКимёсаноат» ДУК Тошкент Кимё технология илмий-тадқиқот институти директори, кимё фанлари доктори, профессор Жалилов Абдулаҳад Туропович.
  7. Ўзбекистон Республикаси ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари илмий текшириш институти, лаборатория мудири, физика-математика фанлари доктори Мирзаев Сирожиддин Зайниевич.
  8. Тошкент архитектура қурилиш институти кафедра мудири, техника фанлари доктори, профессор Самиғов Ниғматжон Абдурахимович.
  9. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМ кафедра профессори, техника фанлари доктори Мавлянқориев Бахтиёр Абдугафурофич.

Конференция иш жараёнида куйидаги мавзулардаги маърузалар мутахассислар томонидан иштирокчилар эътиборига хавола этилди:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ, бошлиғи ўринбосари, подполковник Султонов Алишер Акимжонович томонидан«Бугунги кундаги ёнғинлар билан боғлиқ вазият: муаммо ва ечимлар» мавзусида;

102


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Мухаммадиев Актам Зайниддинович томонидан — «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 август кунидаги «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги /ЎРҚ–391–сон/ Қонуни мазмун ва моҳияти» мавзусида;

52


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Икрамов Анвар Махаммаджанович томонидан — «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора–тадбирлари тўғрисида» /ПФ–4725–сон/ Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар» мавзусида;

bak1


«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси Ешниязов Таир Ешбобоевич томонидан — «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК тасаруфидаги объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари»;

IMG_3882


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ бўлим бошлиғи, подполковник Пўлатов Ғофуржон Ғайратжонович  томонидан — «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишда Давлат ёнғин назоратининг ўрни» мавзусида;

DSC04512


Ўзбекистон Республикаси ФА Ион–плазма ва лазер технологиялари илмий текшириш институти лаборатория мудири, физика-математика фанлари доктори Мирзаев Сирожиддин Зайниевич томонидан — «Структура и теплофизические свойства вермикулита» мавзусида;

IMG_3893


«Ўзкимёсаноат» ДУК Кимё технология илмий-тадқиқот институти директори, кимё фанлари доктори, профессор Жалилов Абдулаҳад Туропович томонидан — «Синтез и применение олигомерного антипирена с использованием местных–ресурсов и отходов производства» мавзусида;

81


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМ кафедра бошлиғи, техника фанлари номзоди, подполковник Ёкубов Улуғбек Атхамович томонидан — «Ёнғинга қарши суғурталаш – бугунги кун талаби» мавзусида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта назорати давлат инспекциясининг бош инспектори Холиқов Улуғбек Рахимжанович томонидан — «Ёнғин хавфидан суғурталаш» мавзусида;

«Ўзагросуғурта» АЖ менеджери Қаршиев Ильхом Рахманович  томонидан — «Ёнғин оқибатларида суғуртанинг ўрни» мавзусида;


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМ кафедра профессори, техника фанлари доктори Мавлонқориев Бахтиёр Абдугафурофич  томонидан — «Научно-технические исследования в области пожарной безопасности: проблемы и решения» мавзусида.

91

Автор
admin

Жавоб қолдириш