Глобальные проблемы обеспечения пожарной безопасности

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 февралдаги 56-Ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ўтказиладиган республика ва халқаро илмий-техник анжуманлар режаси»нинг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 1000да «Ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари«. мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур конференция республикамизда ҳар йили ўтказиладиган «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» арафасида республика иқтисодий тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланади.

 

«Ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференция (ялпи мажлис)нинг кун тартибига қўйилган масалалар.

  1. «Республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари»
  2. «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишда Давлат ёнғин назоратининг ўрни»
  3. «Ёнғинга қарши суғурталаш – бугунги кун талаби»
  4. «Республикада ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг ўрни ва уларнинг долзарблиги»

 

Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби

Ташкилий қўмита раиси:

  • Мактаб бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ў.Т.Музафаров

Ташкилий қўмита раиси ўринбосарлари:

  • Штаб бошлиғи подполковник О.М.Абдуллаев;
  • ТЖЁХ кафедраси бошлиғи подполковник У.А.Ёқубов.

Ташкилий қўмита аъзолари:

  • ИТ ва ТНФТ бўлими бошлиғи подполковник Б.Т.Ибрагимов;
  • Ўқув бўлими бошлиғи подполковник О.Э.Хасанов;
  • ШТБИХ бошлиғи ўринбосари, Тарбиявий ишлар бўлими бошлиғи майор Н.А.Абулҳасан;
  • ИТваМЎ бўлими бошлиғи подполковник Ш.А.Мансурходжаев;
  • Молия-иқтисод бўлими бошлиғи майор Ш.З.Дўсматов;
  • Автомобиль хўжалиги бошлиғи ўринбосари подполковник М.М.Хакимжанова; Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи майор С.Ш.Нажмиев;
  • АРМ бошлиғи капитан А.Н.Аминов.

Иштирок этувчилар рўйхати, илмий мақола ва маърузаларнинг ёзма ва электрон вариантлари (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервал, 5 бетдан кўп бўлмаган ҳажмда) расмий йўлланма хати билан жорий йилнинг 26 октябрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабига юборилиши сўралади.

Конференция мавзусига мос келмаган мақолалар конференция кун тартиби ва конференция материаллари тўпламига киритилмайди.

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Дўстлик кўчаси, 5-уй. Маълумот учун телефон: +99890 955-44-90, Электрон манзил: vtshpb@mail.ru, vtshpb@uzmail.uz, факс: 258-56-57.

Автор
admin
Комментарии

Оставить отзыв