Илмий тадқиқот ва тахририй нашриёт фаолиятини ташкиллаштириш бўлими

20170512_092636
полковник Дўсматов Хашим Маматкаримович — Илмий-тадқиқот ва таҳририй-нашриёт фаолиятини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи в.б..

Бўлимда 4 нафар ходим - бош муҳаррир подполковник Б.Ж.Жахонкулов, илмий ходим капитан У.Қ.Боллиева, нашриёт бошлиғи капитан О.Н.Камбарова, катта уста сафдор У.А.Шарипов фаолият кўрсатмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Институти Илмий-тадқиқот ва таҳририй-нашриёт фаолиятини ташкиллаштириш бўлими хизмат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг «Ўзбекистон Республикаси ИИВ олий таълим муассасаларида таҳририят-ноширлик фаолияти тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқларига, ИИВ ЁХИ Уставига мувофиқ  ҳамда бўлим шахсий таркибининг фаолиятини белгилаб беручи  хизмат мажбуриятлари асосида ташкил этади.

ЁХИ ИТТНФТ бўлими фаолиятининг асосий вазифалари:

- таълим жараёнини Давлат таълим стандартига мос равишда ўқув, ўқув-услубий ва илмий адабиётлар билан таъминлаш;

- профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда илмий ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимлари ва бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш муаммолари борасида олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиришдан иборат.

ЁХИ ихтисослигига мос келадиган илмий, ўқув ва ўқув-услубий нашрларни сифатли даражада тайёрлаш ҳамда полиграфик чоп этиш орқали таъминлаш мақсадида, бўлим томонидан дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маърузалар тўплами, фонд маърузалари, ўқув-услубий материаллар ва ўқув­-методик ҳужжатлар, монографиялар, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва курсантларнинг муайян мавзудаги илмий мақолалар тўпламлари, илмий-назарий, илмий-амалий конференция ва семинарлар, давра суҳбатлари, анжуманлар материалларини тайёрлаш ва чоп этилиши ташкиллаштирилади

Илмий-тадқиқот ва таҳририй-нашриёт фаолиятини ташкиллаштириш бўлими таркибидаги Нашриёт томонидан нашр ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан лицензия олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Институтида илмий-тадқиқот ишлари  «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш тўғрисида Низом», Институтнинг илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий ишлар режаси ҳамда кафедралар Бош илмий мавзулари асосида олиб борилади.

Институтнинг илмий-тадқиқот фаолияти Илмий-тадқиқот ва таҳририй-нашриёт фаолиятини ташкиллаштириш бўлими томонидан мувофиқлаштирилади.

Ҳозирги кунда Институтда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг 12 нафар ходими илмий даражага эга бўлиб, улардан 2 нафар ходими фан доктори ва 10 нафар ходим фан номзоди илмий даражасига эга, улардан:

- техника фанлари доктори – 2 нафар;

- техника фанлари номзодлари – 3 нафар;

- кимё фанлари номзоди – 1 нафар;

- тарих фанлари номзодлари – 2 нафар;

- физика-математика фанлари номзодлари – 3 нафар;

- фалсафа фанлари номзоди – 1 нафар.

Институтда илмий-тадқиқот ишлари билан раҳбарият, профессор-ўқитувчилар, ёнғин хавфсизлиги муаммолари бўйича илмий текшириш маркази, ўқув ҳамда илмий-тадқиқот ва таҳририй-нашриёт фаолиятини ташкиллаштириш бўлими ходимлари шуғулланадилар.

Институтнинг «Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХИ ёш педагог ўқитувчиларнинг илмий ва педагогик салоҳиятини ошириш ва илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши билан илмий изланишлар олиб боришга мойил бўлган 22 нафар ёш ўқитувчи ва ходимларга Институтнинг илмий даражали профессор-ўқитувчиларидан мураббийлар бириктирилган ва уларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилган.

Институт ҳар бир кафедрасининг Бош илмий-тадқиқот мавзулари танланган бўлиб, бугунги кунда ушбу мавзулар бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Институтнинг фаол илмий изланишлар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларига кенгроқ шароит яратиш мақсадида ҳафтада услубий кун жорий қилинган.

Институт курсантларининг Республика фан олимпиадаларида иштирокини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Институт профессор-ўқитувчиларининг республика олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот институтларида ёнғин хавфсизлиги соҳасига доир йўналишларда илмий-техник фаолият юритаётган фан докторлари билан илмий изланишлар борасидаги ҳамкорликлари яхши йўлга қўйилган.