Ўқув бўлими

Ўкув бўлими бошлиғи майор Раупов Анвар Разокович  2002 йилдан ИИВ тизимида хизмат қилган. 2015 йилдан ҳозирга қадар бўлим бошлиғи ловозимида хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабининг ўқув бўлими ўқув жараёнини бошқарувчи тузилма бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да белгиланган вазифаларни амалга оширади. Ўқув бўлими мактаб бошлиғи томонидан тасдиқлаган Низом асосида ўз хизмат фаолиятини олиб бормоқда.

Ўқув бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўртамахсус таълим, Ички ишлар вазирликларининг олий таълим муассасаларига тааллуқли буйруқлари, қарорлари ва кўрсатмаларини, мактаб бошлиғининг буйруқлари ва кўрсатмаларини, мактаб Илмий кенгашининг ўқув жараёнига доир қарорларини бевосита ҳаётга тадбиқ этади ва уларни олий мактаб кафедралари томонидан бажарилишини назорат қилади.

Мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш борасида чоралар кўради, мактабда ўқув жараёнини бевосита режалаштиради, ташкиллаштиради ва бошқаради, бошқа таълим муассасаларининг ва олий мактаб кафедраларининг илғор тажрибаларини ўрганади, ўқитишнинг самарали шакл ва услубларини ўқув жараёнига тадбиқ этади.

Ўқув бўлими ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимларига мутахассислар тайёрлашда олий мактаб кафедралари ҳамда бўлим ва хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, таълим жараёнини режалаштиради, уюштиради, назорат қилади ва бошқаради. Олий мактаб кафедралари, бошқа олий ўқув юртлари фаолиятини таҳлил қилади, иш тажрибасини умумлаштириб, ўқитишнинг замонавий инновацион-педагогик технологияларини таълим жараёнига татбиқ этади.

Бўлим фаолияти ўқув йиллик иш режа асосида ташкил қилинади. Зарур ҳолларда бўлим фаолиятининг аниқ бир йўналишини ўз ичига олган қўшимча тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Ўқув бўлими олий мактаб таълим жараёнини илғор илм-фан ютуқлар асосида такомиллаштириш, асосий ўқув хужжатлар билан таъминлаш, факультет, кафедралар ўқув ишларида эришган илғор ютуқларини умумлаштириш ваколатларига эга.

Ўқув бўлими ходимлари вазифалари

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўқув жараёнига доир меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан ўқув бўлими ходимлари қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:

Олий мактабда ўқув жараёнини ташкил қилишга оид меъёрий ҳужжатлар яратилишида бевосита иштирок этиш;

мунтазам равишда ўз касбий ва маданий савиясини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари ва амалий идоралар билан ҳамкорликни таъминлаш;

кафедраларда ўқув жараёни ва ўқув услубий ишларни режалаштириш ва ташкиллаштириш;

ўқув жараёни жадвалини ишлаб чиқиш ва уни амал қилишини назорат этиш;

қурсантларни ички ишлар идораларининг илғор амалий ишлари билан алоқаларини таъминлашни, ўқув машғулотлари (маъруза, амалий, ишчи ўйин, лабаратория, маскан дарси)нинг сифатини, мустақил тайёргарлик дарсларини, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш ва назорат қилиш;

машғулотлар ва аттестациялар ўтказиш жадвалини тузиш ва бажарилишини назорат қилиш;

аттестациялар натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

умуммактаб педагогик назорат ҳамда ўзаро дарсларга қатнашишларини ташкил қилиш ва бажарилиши бўйича тадбирларни ишлабчиқиш;

ўқитишнинг илғор услубларини ўрганиш, таклифлар тайёрлаш ва ўқув жараёнига қўллаш борасидаги ишларни ташкиллаштириш;

дарс машғулотларида, ўқув ва илмий ишларда ўқитишнинг замонавий инновацион технологияларидан кенг фойдаланишни ҳамда чет эл тажрибаларини ўрганиш ва уларни ўқув ёки илмий изланиш фаолиятларига мунтазам равишда қўллаб боришни назорат қилиш.

Ўқув бўлими ходимлари томонидан хафталик ишларни режалаштирилиши.

Олий мактаб ўқув бўлими бошлиғи лавозимида 2015 йилдан майор  А.Р. Раупов ҳизмат қилиб келмоқда.

Ўқув бўлимида турли йилларда полковник Ю.И.Супрягин, подполковник В.П.Пальцев, подполковник В.М.Жук, полковник Ғ.М.Рахимов, полковник Ғ.Т.Турсунов, подполковник И.Ж.Юлдашев, подполковник, О.Э.Хасановлар раҳбарлик қилганлар.

Ўқув бўлими ўз фаолиятини олий мактабнинг кафедралари, бўлимлари ва таркибий қисмлари билан узвий алоқада олиб боради ва бу билан олий мактабни бутун бир ўқув-илмий комплекс сифатида фаолиятини таъминлайди. Бўлимда кўп йиллар давомида В.Г.Мельников, С.Н.Филлипов, Л.В.Миронов, В.И.Зотов, А.М.Касымов, В.Г.Мельников, А.М.Касымов, Н.А.Мансурходжаев, В.В.Люшенко, О.Гладенко, Ш.Юсупов, И.В.Самышкина, Г.Т.Бешимова, С.Пулатова, Ж.Полванов, В.Ануфриев, А.Исмаилов, Ш.Юнусалиев, О.И.Кострикова, Л.В.Парахина, Р.Р.Хусанова, Х.А.Темирова, Б.М.Хайтметов, А.С.Сабиров, Г.Б.Сабирова, Ф.А.Хакимов, С.Юлдашева, Ш.Ш.Азимов, О.И.Рысбаев, Б.А.Акрамов, Н.К.Ўразбаевлар фаолият кўрсатган.

Ҳозирги кунда бўлим шахсий таркиби 7 кишидан иборат бўлиб шулардан, ўқув бўлими бошлиғи, ўқув бўлими бош инспектори, икки нафар катта ўқитувчи-методист ва уч нафар ўқитувчи-методист лавозимлари мавжуд. Ҳозирги кунда бўлимда А.Р.Раупов, Ф.А.Назаров, Б.А.Хаджиева, Н.В.Петрунина, С.В.Алимова, ва Я.И. Гулямов, К.Д. Нортиллаевлар хизмат олиб бормоқда.

Шунингдек, бўлимнинг вазифаси кундузги таълим курсантларининг машғулотларга қатнашишлари, ўзлаштириш даражаси борасида маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил ва назорат қилиш, давлат аттестация комиссиялари фаолиятини ташкил этишга доир тадбирларни амалга ошириш, ўқув режасининг бажарилишини, мустақил таълим соатларининг самарали ўтишини таъминлаш, олий мактаб раҳбариятининг кўрсатмаларини курсантларга етказишдан иборат. Бундан ташқари, олий мактаб кафедралари, бошқа олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнини ташкил қилиш, назорат қилиш бўйича илғор усулларни ўрганиш ва олий мактаб  ўқув жараёнига жорий этиш билан шуғулланади.