Тарбиявий ишлар бўлими

Тарбиявий ишлар бўлими бошлиғи вакант.

Кадрлар бошкармаси, Тарбиявий ишлар бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Институт шахсий таркиби ўртасида тарбиявий, маънавий–маърифий ишларни ташкил этиш, олиб бориш ва назорат қилиш, жамоат тузилмалари билан хизмат ва ўқув интизомини мустаҳкамлаш борасида ҳамкорлик қилиш ҳамда жамоада соғлом ахлоқий–руҳий муҳит яратиш;

Институт шахсий таркиби томонидан хизмат бурчини оғишмай бажариш, қонунчиликни мустаҳкамлаш, мулоқот маданиятини шакллантириш руҳида тарбиялаш юзасидан ташкилий фаолият олиб бориш;

Институт шахсий таркиби ўртасида тарбиявий, маънавий–маърифий ишларни ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига доир талабларни кафедра, бўлим ва хизмат бошлиқлари билан ҳамкорликда бажарилишини таъминлаш;

Институт ходимлари ва тингловчи-курсантларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр–қимматини ҳимоя қилиш, хизмат вазифаларини бажариш чоғида жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий зарарнинг қопланишини қонуний асосда таъминлаш;

Институт миқёсида ўтказиладиган оммавий, маънавий–маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларни ахборот воситаларида ёритиш ва тарғибот қилиш;

Институт шахсий таркиби ўртасида якка тартибдаги тарбиявий ишларни олиб борилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;

Институт шахсий таркиби ўртасида “Маърифат ва сиёсий ўқиш” машғулотларини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;

Институт жамоат тузилмалари фаолиятини ташкиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш;

Институт шахсий таркибини байрам тадбирларида ва хизматда эришган ютуқлари учун доимий равишда рағбатлантириб бориш ва ҳисоботини юритиш каби вазифаларни бажаради.

 Бўлим ходимлари тўғрисида маълумот

“Маънавият ва маърифат” маркази бошлиғи майор С.Ш.Нажмиев Ички ишлар идораларида хизмат фаолиятини 1999 йилда бошлаган, Шу вақтдан эътиборан “Маънавият ва маърифат” маркази бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Бўлим инспектори лейтенант Н.Н.Махмудов 2011 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетинининг магистратура босқичини тамомлаган. Ички ишлар идораларида 2013 йил март ойидан. Шу вақтдан эътиборан бўлим инспектори лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Бўлим инспектор-психологи лейтенант О.Д.Шукуров 2010 йилда Тошкент Давлат педагогика университетитини тамомлаган. Ички ишлар идораларида 2013 йилнинг сентябрь ойидан. Шу вақтдан эътиборан бўлим инспектор-психологи вазифасида хизмат қилиб келмоқда.

Бўлимнинг бошқа муассасалар билан йўлга қўйилган ҳамкорлиги

Бўлимда Институт доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби билан маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий ишларни олиб бориш мақсадида кўплаб ташкилотлар ва бошқа ОТМлар билан алоқаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунга келиб бўлим қуйидаги ташкилот ва олий таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган:

  1. Республика Маънавият-тарғибот маркази;
  2. Миллий ғоя илмий – амалий маркази;
  3. Ўзбекистон мусулмонлари идораси;
  4. Тошкент ислом университети;
  5. Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати.

 Бўлимнинг тарихи ва фаолияти

Тарбиявий ишлар бўлими Институт ташкил топган илк кунлардан бошлаб Шахсий таркиб билан ишлаш бўлими деб номланган бўлиб, ўтган вақт мобайнида шахсий таркиб билан ишлаш бўлимида полковник М.М.Мирзаитов, полковник А.А.Алимов ва М.М.Балтаевлар Институтнинг маънавий-маърифий, тарбиявий ишларини олиб боришда бошчилик қилганлар.

Ёнғин хавфсизлиги Институтида 1993 йилдан шу кунга қадар даврда 350дан ошиқ байрам тадбирлари, учрашувлар, юбилейлар, семинар-тренинглар, ҳамда 480дан ортиқ турли хилдаги учрашувлар ташкил этилиб ушбу тадбирларда Ўзбекистоннинг таниқли фан арбоблари, профессорлар, академиклар, санъат арбоблари, шоирлар ва эл ардоқлаган ёзувчилар иштирок этишган.

Тарбиявий ишлар бўлимининг асосий фаолияти, Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси, Саф қисмининг Курс бошлиқлари ва уларнинг Тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, Ўқув гуруҳларининг мураббийлари, Фахрийлар ва Хотин-қизлар кенгашлари билан ҳамкорликда доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибни миллий истиқлол ғоясига, миллий мафкурага асосланган эътиқодли, ватанпарвар, ўз халқига, Конституция ва Президентига, касбига, садоқатли, ҳалол ва пок, жисмонан ҳамда маънавий комил мутахассислар этиб тарбиялашга қаратилган.

Бу ўта муҳим вазифани амалга оширишда улар маънавий-маърифий тарбиянинг турли шакл ва усулларидан фойдаланадилар. Айниқса, тингловчи ёшларни   XXI асарнинг глобал муаммоларидан бўлган халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг турли кўринишларига қарши муросасиз қилиб тарбиялаш ҳамда мутахассислар, амалиёт ходимлари, диний ташкилотларнинг вакиллари ва олимлар иштирокида бу муаммоларга бағишланган назарий ва амалий машғулотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар уюштириш, курсантлар ўртасида терроризм ва экстремизмнинг даҳшатли хавфини очиб беришга қаратилган маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўлимнинг асосий фаолият йўналиши ҳисобланади. Шунингдек, “Маърифат ва сиёсий ўқиш” дарсларини ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини оширишни ҳам ушбу бўлим амалга ошириб келмоқда.

2014 йилдан бошлаб Ёнғин хавфсизлиги Институти бошлиғининг ўринбосари – Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи полковник Г.Б.Курамбаев Институтда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва тарбиявий йўналишда олиб борилаётган ишларга мутасаддилик қилиб келмоқда.

Маърифат соати машғулотларида техник воситалардан, авваламбор, телевидение имкониятларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилган. Курсантлар дунё ва мамлакат янгиликлари билан таништирилганларидан сўнг, долзарб машғулотлар ва мулоқотлар ўтказилади.

Ҳозирги кунда маънавий тарбиянинг аҳамияти тобора ортиб бораётганлигини инобатга олинган ҳолда, Институт жамоатчилик ташкилотлари яъний Фахрийлар кенгаши ҳамда Ахлоқ-одоб судлари имкониятларидан тобора кенг фойдаланиш борасида турли хилдаги чора тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга курсантларимизнинг ота-оналари ҳам йиғилишларга таклиф этилаётганлиги тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Курсантларнинг пойтахтдаги театр, кўргазмалар, музейларга саёҳатлар ва республикамизнинг таниқли санъат намоёндалари билан хонандалар иштирокидаги катта концерт дастурларига мунтазам иштирок этишларини ташкиллаштириш йўлга қўйилган.

Шунингдек, бўлим Институт ўқув ва соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда Институтда ўтказиладиган барча байрам ва оммавий тардбирларни ташкил этади.

Йил давомида бўлим томонидан “Янги йил”, “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”, “9 февраль – Алишер Навоий тавуллуд топган кун”, “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”, “Наврўз” байрами, “9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун”, “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”, “1 июнь – Халқаро болаларни химоя қилиш куни”, “Мустақиллик байрами”, “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни”, “25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари касб байрами”, “8 декабрь – Конституция куни” каби байрамлар ҳамда курсантларнинг “Битирув” ва “Қасамёд” тадбирлари юқори савияда ташкиллаштириб борилади. Институт ҳудуди ҳар бир тадбирда мавзуга мос плакат ва баннерлар билан безатилади.

Бундан ташқари 2008 йил Институтнинг 15 йиллиги юбилейи арафасида Институтимизнинг етти нафар ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан давлат мукофотларига сазовор бўлишди. Булардан: полковник Н.А.Мансурходжаев “Содиқ хизматлари учун” медали билан, полковник А.Б.Сиражитдинов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан, полковник М.Х.Усманов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор” фахрий унвони билан, подполковник Ш.Атабаев “Содиқ хизматлари учун” медали билан, подполковник С.И.Ануфриев “Дўстлик” ордени билан, полковник Б.Вахабов “Меҳнат шуҳрати” ордени ҳамда профессор Б.А.Мавлянкариев “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотландилар.

 

Бўлим билан боғланиш учун телефон рақами: +998-71-258-48-44