Саф қисми

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Саф қисми

Саф қисми бошлиғи вакант

 Мактаб ташкил этилган кундан буён давлат ёнғин хавфсизлиги хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари учун Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби томонидан 7000 га яқин офицер кадрлар етказиб берилди. Бўлажак ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари давлат ва халқ мулкини ўт балосидан сақлашда юрт осойишталиги ва фаравонлигини таъминлашда ҳар жиҳатдан юксак билим ва маънавиятга эга чин маънода ватанпарвар бўлиб етишишларида мактаб жамоасининг хизматлари беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Саф қисми шахсий таркиби ўз хизмат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Фармонлари ва Фармойишлари, ИИВнинг амалдаги буйруқ ва кўрсатмалари, Ҳайъат йиғилиши қарорлари, мактабнинг ва Саф қисмининг режалари талаблари асосида ташкил этади.
Ўз навбатида курсантларнинг билим олишлари, маданий-маънавий ва сиёсий онгини ошириб боришлари учун мактабда барча шарт-шариоитлар ва қулайликлар яратиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Саф қисми Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Академия, ТОХТБЮ, ИИВнинг Тошкент, Фарғона, Олмалиқ ва Самарқанд шахар Сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ, вилоятлар ИИБ ЁХБ, ЁХББ НКМК ЁХТБ, «Динамо» Жисмоний тарбия ва спорт жамияти, ИИВнинг бошқа сохавий хизматлари ва ОваЎМТ вазирлигига қарашли олий таълим муассасалари билан хамкорликда ишлар олиб боради.
Курсантлар учун мактаб бошлиғи томонидан тасдиқланган дарс жадваллари асосида ўқув машғулотлари олиб борилади, курсантларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши, ўзлаштириши ва мустақил тайёргарлик машғулотларини ўтказилиши Саф қисми офицерлари томонидан тўлиқ назорат қилиб борилади.

1121

Кўргазмали ўқув-машғулотлар

213

Курсантлар дарс жараёнида и

yongin12

Мактаб Илмий текшириш маркази бошлиғи полковник М.Усмонов томонидан кашф этилган «СОГДА» экранини қўллаш бўйича ёнғин ўчириш амалий машғулотлари жараён

kurash12

Курсантлар спорт   машғулотларида

Курс офицерлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Умумҳарбий Низомлари, вазирликнинг амалдаги меъёрий ҳужжатлари, фармойиш ва кўрсатмалари талаблари асосида курсантлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, Ватангга мухаббат, ўз касбга содиқлик руҳида тарбиялаш борасидаги тарбиявий ишлар мунтазам амалга ошириб борилади.

Мактаб Саф қисми ва Ўқув бўлими ходимлари ўзаро ҳамкорликда курсантларнинг тартиб-интизомга риоя қилишларини ва фанларни ўзлаштиришларини доимий равишда назорат қилиб борадилар, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида курсантларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ҳамда маънавий-маърифий, сиёсий билим савияларини изчил ошириб бориш мақсадида «Маърифат ва сиёсий ўқиш» дарслари тасдиқланган режалар асосида ҳар ҳафтада кафедра ўқитувчилари ва курс офицерлари бошчилигида тўлиқ ўтказилиб борилади.

kursantlarКурсантлар ўқув дарсининг мавзусини мухокама қилишмоқда

Мактаб курсантлари билан доимий равишда ЁХББ рахбарияти ва унинг жойлардаги худудий бошқармалари (ҚР ИИВ ЁХБ ва вилоятлар ИИБ ЁХБ ҳамда Тошкент ш. ИИББ ЁХБ) раҳбар ходимлари иштирокида учрашувлар ўтказилиши ташкиллаштирилган. Шунингдек, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органларининг масъул ходимлари, санъат, спорт, илм-фан, дин, давлат арбоблари ва турли сохаларда катта ютуқларга эришган, халқнинг ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлган таниқли шахслар иштирокида илмий-амалий конференция, ўқув-семинарлари, давра суҳбатлари ва маърузалари мунтазам ташкиллаштирилиб борилади.

Мактабда ўқув жараёнини яхшилаш, курсантлар ўртасида ўқув тарбиявий ишларни жадаллаштириш мақсадида, Вазирликнинг ҳамда Олий мактабнинг тегишли бўйруқ ва кўрсатмалари асосида курсантлар орасида Саф қисми бошлиғи ва курс офицерлари томонидан мунтазам равишда якка тартибдаги тарбиявий ишлар, суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Давлат музейи ва ИИВнинг музейи ҳамда бошқа музейларга курсантларни экскурсияга чиқишлари режали равишда ташкиллаштирилган.

Курсантлар онгида она-Ватанга муҳаббат, халққа хурмат ва эътибор, хизмат бурчига садоқатлилик ҳис-туйғуларини шакллантириш ва уни мустаҳкамлаш борасида 2015 йил «14 январь — Ватан ҳимоячилари куни», «Наврÿз», «9 май — Хотира ва қадрлаш куни», «1 сентябрь — Мустақиллик куни», «1 октябр — Устоз ва мураббийлар куни, «25 октябрь – ИИИ ходимларининг касб байрами», «8 декабрь – Конституция куни», навбатдаги битирув ва «Касамёд»га бағишланган тантанли тадбирлар мунтазам ўтказилиб борилади.

qasamyoq

1-курс курсантларининг ички ишлар органлари ходими Қасамёдини қабул қилиш маросими

general

Намунали ва аъло бахоларга ўқиган курсантларга ташаккурномалар берилмоқда.

onajon Битирувчиларни ота-оналари қутлашмоқда

Шу билан бир қаторда Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби курсантлари Республика ва шахар миқёсида ташкил этиладиган бошқа оммавий тадбирларда ҳам бевосита иштирок этиб, ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

rukapashkaКурсантлар эрталабки бадан тарбияда

osmotrКурсантлар эрталабки саф кўриги

obed

Курсантлар ёзги ошхонасида эрталабки нонушта

Ҳозирги кунда Саф қисми 1-5 ўқув курсларида курс бошлиғи лавозимида подполковниклар Э.Т.Рахмонқулов, Ғ.З.Абдухамидов, Г.А.Купцов, майорлар А.А.Вахобов, А.Ў.Абдулахатов, курс бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида подполковник А.В.Литяга, майор Б.М.Хасанов, курс бошлиғининг ўринбосари лавозимида майорлар И.Р.Мўминжонов, лейтенантлар Х.И.Равшанов, А.Ш.Бахтияров, А.А.Сидиков фаолият кўрсатмоқдалар.