«НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ» ДАВЛАТ КОРХОНАСИ ОБЪЕКТЛАРИ УЧУН ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби мутахассислари «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 6-моддасига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норма ижодкорлиги йўналишида фаол иштирок этади.

Олий мактабда сўнгги йилларда ўқув жараёнининг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, республика ижтимоий-иқтисодий соҳа тармоқларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш йўналишида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2014 йилда «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонасининг буюртмаси асосида мазкур корхона объектлари учун Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ишлаб чиқилиши бошланиб, 2016 йилда якунига етказилди.
«НКМК» Давлат корхонаси объектлари учун Қоидалар илк маротаба Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМ (А.Ҳ.Қўлдошев, Ў.Т.Музафаров, Н.А.Мансурходжаев ва У.А.Ёқубовлардан иборат муаллифлар гуруҳи) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, объектлар учун ёнғин хавфсизлигининг умумий қоидалари, асосий ҳамда махсус талабларини ўз ичига олади ва келгусида республикада энг йирик ва стратегик аҳамиятга эга бўлган «НКМК» ДК объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг асосий негизи сифатида хизмат қилади.

Мазкур ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ишлаб чиқишда технологик жиҳозлардан фойдаланишда портлаш-ёниш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар, Қоидалар ва йўриқномалар талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармасининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олинган.

Автор
admin

Жавоб қолдириш