Моддий-техника таъминоти ҳизмати

Қурилиш ва коммунал фойдаланиш бўлими

 rajabov

Қурилиш ва коммунал фойдаланиш бўлими бошлиғи
майор Ражабов Тўлқин Жуманазарович.

Маълумоти олий. 2013 йилдан ҳозирга қадар бўлимга раҳбарлик қилиб келмоқда.

 

Бўлимнинг асосий вазифалари 

Институт худудидаги бино ва иншоотлар, маиший ускуналар, ётоқхона жихозлари ва мебеллардан тўғри фойдаланиш, уларни сақланиши ва ўз вақтида таъмирлаш, ётоқхоналарда яшаш учун барча зарур шароитларни яратиш ва ётоқхоналардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш, барча турдаги коммунал хизматлар, қурилиш материаллари, хужалик махсулотлари билан таъминлаш ва тўғри фойдаланишни ташкил этиш, бино ва иншоотларини кузги-қишки иситиш мавсумига тайёрлаш, мавжуд биноларнинг жорий ва капитал таъмирланишига, реконструкцияси ва янги қурилишларни амалга ошириш, Институт бино ва иншоотларнинг капитал ва жорий таъмирланиши юзасидан сметаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш, уларнинг бажарилиш тартибини белгилаш, уларни бажариш учун восита материаллар ажратилишига эришиш, пудратчи ташкилотлар билан ўрнатилган тартибда шартномалар тузиш, шартнома шартларининг тўлиқ, қонун доирасида бажарилишини таъминлаш, бўлим омборларига келтирилган хамда омбордан чикаётган товар-моддий бойликлар хисобини юритишдан иборат.

Институтнинг худудида ҳар хил бино ва иншоатлар жойлашган. Қурилиш бўлими томонидан Институтнинг асосий ўқув биноси, ва курсантлар ётоқхонаси, Маърифат ва манавият маркази, Тиббий қисм, Малака ошириш факультети, автомобиль хўжалиги, ёнғин ўчириш қисми, қишки ва ёзги курсантлар ошхоналари, хаммом биноларига, назорат ўтиш жойи белгиланган тартибда мунтазам равишда хизматлар кўрсатилади.

Қурилиш бўлими томонидан Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси билан хамкорликда 2013 йилда Институт шахсий таркибининг қишки мавсумда спорт машғулотлари билан шуғулланиши учун спорт зали ташкил этилди. Спорт зали барча замонавий спорт инвентарлари билан жихозланган. Спорт залида шуғулланувчилар учун кийим алмаштириш хонаси, алоҳида душ хоналари ва дам олиш жойлари ташкил этилган.

sportzal q2

Институтнинг спорт зали

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида Қурилиш бўлими томонидан Институтнинг Маърифат ва маънавият марказининг иссиқлик тармоқлари тўлиқ таъмирланиб чиқилди.

Институт рахбариятига ўз мурожаатлари билан ташриф буюраётган юридик ва жисмоний шахслар, курсантларнинг ота-оналари ва қариндошлари билан учрашишлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида, барча қулайликларга эга бўлган фуқароларни қабул қилиш хоналари ташкил этилди.

yotokhona

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хоналари

Институт шахсий таркибини тушлик вақтида сифатли озиқ-овқат билан таъминлайдиган, 100 кишига мўлжалланган офицерлар ошхонаси бўлим томонидан таъмирдан чиқарилиб ишга туширилди.

Кўп йиллардан буён таъмирга мухтож холатга келиб қолганлиги сабабли ўз фаолиятини тухтаган хаммом ва кир ювиш мажмуаси биноси ИИВнинг 2013 йилги капитал таъмирлаш манзилли дастурига киритилиб, тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди. Хаммом биносини автоном равишда иссиқ сув билан таъминлаш учун МТБ-600 модуль сув иситиш қозонхонаси ўрнатилди.

 Қурилиш бўлими томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврларида Институт худудидаги 402 метр узунликдаги ер устки иссиқлик тармоқлари тўлиқ алмаштирилди ва тўлиқ иссиқлик изоляция қатлами билан ўраб чиқилди.

Қурилиш бўлими таркибида Хаммом ва кир ювиш мажмуасининг фаолияти йўлга қўйилган. Мажмуанинг асосий вазифалари курсантларнинг хар хафталик чумилиши, ич кийм, сочиқ ва ётоқ чойшаблари, ошхона ва махсус кийимларини ювилишини таъминлаш. Шунингдек, хаммом биносини иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш учун ўрнатилган «модуль»ни сув иситиш қозонхонасини ишлатишдан иборат.

 

Моддий техника ва кийим-кечак таъминоти бўлинмаси

 mt Моддий техника ва кийим-кечак бўлинмаси бошлиғи В.В.Б.
подполковник Ф.Шарипов.
куп йиллар давомида ИИВнинг турли сохаларида фаоглият қилган.

Моддий техника ва кийим-кечак таъминоти бўлинмасининг вазифаси Институт шахсий таркибини моддий техника воситалари ва кийим-кечак билан таъминлаш, кафедра, бўлим, хизмат ва Саф қисми ўқув курсларига фойдаланиш учун берилган ҳамда бўлинма омборида мавжуд бўлган моддий-товар бойликларни ҳолати ва сақланишини назорат қилиш, Институт эҳтиёжи учун зарурий буюртмаларни ва харид қилинадиган моддий-товар бойликларга ҳужжатларни расмийлаштириш, улар бўйича танлов комисиясига хужжатларни таёрлаш ишларини ташкиллаштиради. Бўлинма ИИВ Моддий техника таъминоти бошқармаси билан ҳамкорликда иш олиб боради.

МТ ва ККТ бўлинмаси шахсий таркиби:

- МТ ва ККТ бўлинмаси бош мутахассиси катта лейтенант З.Ю.Гайибназаров,

- МТ ва ККТ бўлинмаси омбори бошлиғи кичик сержант Ғ.Ў.Асқаров.

- МТ ва ККТ бўлинмаси катта инспектори сержант Р.Р.Хусанова, 2007 йилда ЎзР ИИВ Академияси сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курсларини тамомлаган.

Автомобиль хўжалиги

 Babaev Автомобиль хўжалиги бошлиғи ўринбосари подолковник Бобоев Акбар Гадоймуродович
Маълумоти олий. Эгаллаб турган лавозимида 2015 йилдан хизмат қилмоқда.

Института транспорт соҳасини ривожлантириш, шахсий таркибга маданиятли ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатиш даражасини юксалтириш, Автомобиль хўжалиги тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда Институтда замонавий, қулай автоуловлар Институт шахсий таркибига хизмат кўрсатмоқда. Автомобиль хўжалиги ўқув жараёни, хўжалик ишлари, навбатчилик қисми, тиббий бўлим билан бевосита боғлиқдир.

Автомобиль хўжалиги асосан Институт доимий ва ўзгарувчан таркиби учун автомобил хизматларини амалга оширади. Автомобиль хизмати ходимлари томонидан транспорт воситаларида Институт фаолиятига таълуқли бўлган вазифалар бажарилади. Жумладан:

- Институтнинг доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибини оммавий, маданий-маърифий тадбирларга олиб бориш;

- ўқув бўлими режасига асосан Институт худудидан ташқарида жойлашган масканларда ўтказиладиган амалий машғулотларга курсантларни олиб чиқиш;

 — хизмат юзасидан ИИВ тизимидаги идоралар ва бошқа давлат идора ва ташкилотларига Институт ходимларини олиб бориш;

 — озиқ-овқат махсулотлари ва бошқа моддий товар бойликларни таъминловчи корхона ва омборлардан Институтга олиб келиш;.

Шошилинч тарзда беморларни тегишли тиббиёт муассасаларига олиб бориш учун, Институт Тиббиёт қисми ихтиёрига икки дона Дамас русумли тез тиббий ёрдам машинаси ажратилган.

Автомобиль хўжалиги ИИВнинг Моддий техника таъминоти бошкармаси билан ҳамкорликда иш олиб боради. Автомобиль хўжалиги ҳозирги кунда юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситалари билан ИИВ томонидан таъминланган бўлиб хизмат фаолияти давомида фойдаланиш учун доимо шайдир.

Озиқ-овқат таъминоти бўлинмаси

 aminov Озик овкат таъминоти булинмаси бошлиги
майор Аминов Акмал Нарзуллаевич
2009 йилда ЁХОТМни тугатган. Ўтган йиллар давомида ИИИнинг турли лавозимларида хизмат қилиб келган. 2015 йилдан ҳозирги кунга қадар Озиқғовқат бўлинмасига  раҳбарлик қилмоқда.

Озиқ-овқат таъминоти бўлинмасининг вазифаси Институт курсантларини сифатли ва мазали таомлар билан таминлаш, курсантларга ИИВ Моддий техника таъминоти бошқармаси томонидан наряд асосида ажратиладиган озиқ-оақат махсулотларини, шунингдек тендир асосида харид қилинадиган махсулотларини ошхона омборида сифатли ва узоқ муддат сақланишини таминлаш.