Маърифат ва маънавият маркази

Марказ ўз фаолиятини бевосита Институт Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати Тарбиявий ишлар бўлими таркибида олиб боради.

Маънавият ва маърифат марказида Институт профессор-ўқитувчилар ва курсантларнинг юксак маънавият фазилатларини эгаллаши ва маънавиятли, одобли ва маданиятли бўлишига эришишлари, аҳлоқий дунёқарашлари, умуминсоний қадриятлар, ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий суҳбатлар, учрашувлар ва турли тадбирлар мунтазам олиб борилади.

Марказда Мустақил Ўзбекистоннинг рамзлари ва уларнинг тўлиқ таснифи келтирилган кўргазмали материаллар деворий стендлари мавжуд.

Давра суҳбатлари, учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ва илмий анжуманлар, интеллектуал ўйинлар, турли танлов ва бадиий кечалар, концертларни ўтказиш учун 350 ўринга мўлжалланган Маънавият ва маърифат маркази анжуманлар зали шахсий таркиб ихтиёрига топширилган. Мазкур зал замонавий саҳна, овоз кучайтириш тизими, кўргазмали материалларни намойиш қилиш учун компьютер ва техник воситалар, жумладан, мониторлар, видеопроектор, катта ўлчамли телевизорлар, ёритиш ускуналари ва кондиционерлар ва бошқа воситалар билан жихозланган.

Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида ёшларнинг бадиий ҳаваскорлик тўгараги ташкил этилган бўлиб, ушбу тўгарак вакиллари ҳар йили ички ишлар идоралари ходимлари ўртасида ўтказилиб келинаётган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” қўшиқлар кўрик-танловида муввафақиятли иштирок этиб совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Жумладан, 2015 йил 16-17 июлда ички ишлар вазирлиги миқёсидаги республика босқичида С.Ш.Нажмиев фахрли 2-ўринни эгаллади.

mm1 mm2
С.Ш.Нажмиев «Ким эдигу ким бўлдик?» ашуласи билан кўрик танловда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” қўшиқлар кўрик-танлови ғолиблари

Рухий енгиллаштириш хонаси.

Институтда баркамол инсонни шакллантириш, ходимлар ва курсантларнинг шахсий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишини ташхис қилиш, таълим-тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, курсантларнинг интеллектуал ривожланишида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий оғишларни ўз вақтида олдини олиш, шунингдек, хизмат ва ўқув жараёнида шахсий таркибнинг қобилиятлари, имкониятлари, ўзига хос (индивидуал) хусусиятларини ўрганиш, оилада, жамоада унинг аъзолари ўртасида содир бўладиган турли низолар сабабли шахсдаги руҳий кечинмаларни енгиллаштириш, стресс ҳолатларни бартараф этиш, Институт шахсий таркибини психологик билимларни эгаллашга жалб этиш, уларнинг психологик маданиятини оширишга қаратилган турли машғулотлар, ўқувлар, маърузалар, тренинглар, индивидуал суҳбатларни етарли жиҳозлар билан таъминланган қулай шароитда амалга ошириш мақсадида Марказ биносида Тарбиявий ишлар бўлимига қарашли Руҳий енгиллаштириш хонаси ташкил этилган.

Руҳий енгиллаштириш хонасининг асосий вазифалари

 Курсантлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимларга психологик маслаҳат бериш, психологик ташхис, психологик коррекцияга оид тадбирларни ўтказиш, тарбия ва ахлоқ масалаларида ўқитувчилар ва мураббийлар билан ҳамкорликда кечалар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар, коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар, психологик тренинглар ва курсантлар орасида тушунтириш ишларини ташкил этиш, шахс ва жамоага фаол руҳий таъсир ўтказишга оид руҳий мувозанатлаштириш тренингларини олиб бориш учун қулай шароит яратиш.

mmf1

Маънавият ва маърифат маркази биноси

mmf2Маънавият ва маърифат маркази

mm3

mm4

Маънавият ва маърифат маркази анжуманлар зали

mm5 mm6

Руҳий енгиллаштириш хонаси

SМаънавият ва маърифат марказида ўтказилган конференция очилиши

mmf4

Тадбир иштирокчилари – Республиканинг олий харбий таълим муассасалари ходим ва тингловчилари

mmf6

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган концертдан лавха