Умумкасбий фанлар кафедраси

Умумкасбий фанлар кафедраси

 

IMG_0075

Сиддиқов Икромжон Иминжонович подполковник, техника фанлари номзоди, доцент. 2010 йилдан буён кафедра бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқди. 100 дан ортиқ илмий мақолалар ва 20 дан ортиқ дарслик ва ўқув-қўлланмалар муаллифи.

Кафедра ходимлари ўз фаолиятларида Олий таълим соҳасидаги қонунларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари, кўрсатмалари ва йўриқномалари ҳамда мактаб Илмий Кенгаши ва мактаб бошлиғининг буйруқ ва фармойишларига амал қиладилар.

Кафедрага ўқув режасида кўзда тутилган «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича ўқитишнинг барча шаклларида рейтинг назоратларини, мустақил ва назорат ишларини, лабаротория ишларига раҳбарлик қилиш юклатилган.

Кафедранинг фаолияти ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маърифий, маънавий-тарбиявий ва бошқа тадбирларни ўз ичига олган жорий ва истиқболли режалар асосида ташкил этилади.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Ўқув режасига мувофиқ кафедра қуйидаги фанларни ўқитишни таъминлайди:

  1. Экология;
  2. Амалий механика;
  3. Чизма геометрия ва мухандислик графикаси;
  4. Иссиқлик техникаси;
  5. Автоматик бошқарув тизими ва автоматлаштириш;
  6. Материалшунослик, конструкцион материаллар технологияси;
  7. Машина деталлари;
  8. Гидравлика;
  9. Ёнғин ҳавфсизлиги иқтисоди;
  10. Менеджмент:
  11. Қурилиш чизмачилиги.
  • “Чизма геометрия ва мухандислик графикаси” фанидан Тошкент архитектура қурилиш институти “Қурилиш материаллари ва кимё” кафедраси билан,
  • “Ёнғин ҳавфсизлиги иқтисодиёти фанидан” Тошкент Давлат иқтисодиёт университети “Саноат корхоналари иқтисодиёти” кафедраси билан,
  • “Экология” фанидан Х.Сулаймонова номли Республика суд экспертизаси маркази билан,
  • “Материалшунослик, конструкцион материаллар технологияси” ва “Машина деталлари” фанларидан Тошкент темир йўл мухандислари институти “Транспорт логистика ва сервис” кафедраси билан,
  • “Иссиқлик техникаси” ва “Автоматик бошқарув тизимлари” фанларидан Тошкент Давлат техника университети “Бошқарувда ахборт технологиялари” кафедраси билан,
  • “Амалий механика” фанидан Тошкент архитектура қурилиш институти “Қурилиш механикаси ва иншоотлар зилзилабардошлиги” кафедраси билан,
  • Менежмент фанидан Давлат техника университети “Менежмент” кафедраси билан хамкорлик шартномалари тузилган бўлиб, ушбу шартномалар асосида мунтазам равишда ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

1978 йил июнь ойида Ўрта Осиё ва Козоғистон Республикалари учун юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида собиқ Иттифоқ Ички Ишлар Вазирлиги Тошкент Олий мактаби қошида «Ёнғин техникаси ва хавфсизлиги мухандислари» факультети таркибида «Умуммухандислик фанлари» кафедраси ташкил қилинган.

Кафедра таркибида «Амалий механика», «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси», «Иссиқлик динамикаси ва иссиқликни узатиш», «Гидравлика ва ёнғинга қарши сув таъминоти» «Ёниш жараёнлари назарий асослар», «Ёнғиннинг ривожланишини ва ўчиришни физик-кимёвий асослари», «Экология», «Автоматик бошқарув тизими ва алоқа», «Ёнғин хавфсизлиги иқтисодиёти» каби фанлар ўқитилган.

Юқорида кўрсатилган фанлардан қуйидаги профессор ва ўқитувчилар: т.ф.н., доцент Пикулин В.М., т.ф.н., доцент Махмудов М.Х., т.ф.н., доцент Абдуллаев Э.Р., к.ф.н., доцент Азимов З.А., к.ф.н., доцент Болтабоев Р.Б., ф.м.ф.н., доцент Аминов А.А., т.ф.н. Мухиддинов Н.М., архитектура ф.н. Сирожиддинов А.Б., т.ф.н. катта илмий ходим Курбонов Х.А., архитектура ф.н. Джумабоев Х.Ю., т.ф.н., доцент Фаттахов А.А., Михайлов С.С., Чикиримов В.В., Хайс И.А., Татаринов С.Б. Б.Ж.Жоханкуловлар ўтган давр мобайнида дарс олиб боришган.

2001 йилдан бошлаб «Умуммухандислик фанлар» кафедраси «Умумкасбий фанлар» кафедраси деб юритила бошлашди.

2014 йилда штатлар қайта тақсимланиши муносабати билан, Ёнғин хавфсизлиги йўналиши мутахасислари ишчи ўқув режасидаги барча умуммухандислик фанлари кафедрага бириктириб берилди ва 2014 йил августь ойидан кафедрага бошлиқ этиб подполковник И.И.Сиддиқов тайинланди.

 Кафедранинг бош илмий мавзуси

«Кафедра фанларининг ўқув услубий таъминоти» мавзуси кафедранинг бош илмий мавзуси бўлиб, кафедра профессор ўқитувчилари томонидан барча турдаги дарс машғулотлари учун дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар яратилиб келинмоқда.

Кафедра бошлиғи т.ф.н, доцент И.И.Сиддиқов томонидан “Махаллий хом ашёлар асосида олинган антипиренлар ёрдамда ёғоч материалларини ёнувчанлик даражасини пасайтириш” бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. ЎзР Вазирлар Махкамаси хузуридаги Фан ва технологиялар қўмитаси томонидан 2015-2017 йилларига мўлжалланган амалий «ТД-14. Сейсмология, бинолар ва иншоотлар сейсмик хавфсизлиги ва қурилиш» дастури доирасидаги “Саноат чиқиндилари асосида олинган ресурстежамкор антипиренлар билан ишлов берилган оловбардош қурилиш материалларини яратиш ва тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳаси бўйича грант олиниб илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент архитектура қурилиш институтида ташкил этилган “Энергия тежамкор қурилиш материаллари” илмий тадқиқот лабораторияси хузуридаги ташкил қилинган илмий семинарнинг доимий аъзоси сифатида ҳар ойда бўлиб ўтадиган илмий семинарларда И.И.Сиддиқовнинг иштироки мунтазам таъминланган.

Кафедра ўқитувчиси Қ.М. Муртазаев томонидан “Сув совутиш қурилмаларида (градирния) иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларини жадаллаштириш технологиясини яратиш” мавзусида докторлик илмий ишларини олиб борилмоқда. Қ.М.Муртазаев 2015 йилдан Тошкент Давлат техника университети “Иссиқлик энергетикаси” кафедраси мустақил изланувчиси хисобланади.

Кафедра фанларини ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий (хусусан, интерфаол) методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, презентациялар, электрон-дедактик виртуаль лабораториялар) технологиялари қўлланилиб ўқитиш ишлари амалга оширилади.

Кафедранинг моддий-техник базаси қуйидагиларни ташкил қилади.

  • жихозлар, ускуналар ва воситалар: лаборатория жихозлари, қурулмалар, механик ва электр ўлчов асбоблари, макетлар, намуналар, плакатлар ва ҳ.қ.
  • компютер ва мультимедиали воситалар: компютерлар, проекторлар, виртуаль лаборатория ишлари, анимацион фильмлар ва мавзулар бўйича слайдлар.

Кафедра телефони: +99871-258-76-91