Кундузги таълим

КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Институти ички ишлар органларига «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича офицер кадрлар таркибини тайёрлаш бўйича республикада ягона олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институт кундузги таълимининг асосий мақсади мамлакатимизда ички ишлар органлари учун ёнғинларни олдини олиш, содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича ўзининг касбий вазифаларини самарали бажарадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир.

Курсантларни ўқиш муддати – 5 йил.

Институтда мутахаассисларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ички ишлар вазирлиги билан келишилган Давлат Таълим стандарти, малака талаблари ва ўқув режаларига мувофиқ амалга оширилади.

«Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича тасдиқланган малака талаблари ва ўқув режасида белгиланган назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «мутахассис» малакаси (даражаси) ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжат берилади.

Шунингдек, битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги тегишли буйруғи талабларига мувофиқ “лейтенант” махсус унвони берилади ва уларни ўқишга йўллаган ички ишлар органлари бўлинмаларига хизматни ўташ учун юбориладилар.

Институтга курсантларни танлаш, қабул қилиш ва ўқишни тугатгач тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Кундузги таълимга камида тўлиқ ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган, ўзининг маънавий-ишбилармонлик, касбий сифатларига ва соғлиғи бўйича ички ишлар органларида хизмат ўташ талабларига жавоб берувчи     17 ёшдан 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Курсантларга Ички ишлар вазирлигининг Олий таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорда стипендия тайинланади. Институтда ўқиш даврида курсантлар амалдаги меъёрий Низомга мос равишда формали кийим-кечак, овқатланиш ҳамда пул билан таъминланадилар.

Кундузги таълимга кирган курсантлар Институт худудидаги казармаларда яшайдилар.  Курсантларга Ички ишлар вазирлигининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги сафдорлар таркиби учун назарда тутилган барча имтиёзлар берилади.

Уларнинг яхши яшашлари, доимий ва тўлақонли овқатланишлари, дам олиш ва ўқув машғулотларига мустақил тайёрланишлари учун Институтда барча шароитлар яратилган.