Конституциянинг 23 йиллигига бағишланган тадбир

Маълумки, Бош қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллик байрами юртимизнинг ҳар бир гўшасида кенг нишонланмоқда. Негаки, инсон ва унинг ҳуқуқлари олий қадрият эканлагини бош мезон қилиб олган ҳуқуқий демократик давлатимизнинг бош қомусини ўрганиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий билим ва савиясини ошириш, шунингдек, қонунчиликни таъминлаш ва қонунларга риоя қилиш сингари тушунчаларни фуқаролар онгида янада мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан биридир. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги тизимида бу борада олиб борилаётган ишлар кўлами салмоқлидир. Айниқса ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий савиясини янада ошириш ва фуқаролар билан ишлашда қонунчиликка қатъий риоя қилиш тартиб қоидаларини амалга ошириш хусусида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1
ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида ҳам бунга муҳим эътибор қаратилиб доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида давра суҳбатлари, учрашувлар, тадбирлар узлуксиз равишда ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, ҳар йили Конституция кунига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилиши анъанага айланган. 2015 йилнинг 30 ноябр куни олий мактабда бўлиб ўтган “Конституция — Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам айни шу мақсадни ифодалайди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Мудофаа ва хавфсизлик масалалари” қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик университети, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, ИИВ Тошкент олий ҳарбий техник билим юрти ва Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

3.5

Ушбу илмий-амалий семинарни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби бошлиғи генерал-майор А.Ҳ.Қўлдошев кириш сўзи билан очиб Конституциямизнинг 23 йиллиги муносабати билан тадбир иштирокчиларини табриклади. Бош қомусимиз бўлган Конституциямизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, юридик фанлари номзоди АКМАЛ ЭРГАШЕВИЧ РАХМОНОВ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик ҳуқуқий ислоҳатлар пойдевори” мавзусидаги маърузаси билан ишторак этди,

2

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (ОМБУДСМАН)нинг катта референти АНВАР ЯШНАРБЕКОВИЧ ЯШНАРБЕКОВ “Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишда Омбудсманнинг роли”, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази Ахборот-ҳуқуқ бўлими бош маслахатчиси ЛУХМОН ХОЛБОЕВИЧ ИСОҚОВ “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг конституциявий кафолатлари”, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик университети «Экология ва аграр ҳуқуқи» кафедраси профессори, юридик фанлари доктори, профессор ЖУМАНАЗАР ТОШТЕМИРОВИЧ ХОЛМЎМИНОВ “Атроф муҳитни муҳофаза қилишда Конституциявий ҳуқуқий асослар”,

3

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси, юридик фанлари номзоди, доцент ЛАВИЗА ФУАТОВНА ИСХАКОВА “Совершенcтвование законодательно-правовой базы по вопросам укрепления прав и свобод граждан”,
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази Ахборот-ҳуқуқ бўлими етакчи мутахассиси ЖОВЛОНБЕК ШУХРАТОВИЧ АБДАЛНИЯЗОВ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва инсон ҳуқуқлари” мавзуларида кенг қамровли чиқишлар қилдилар.

4

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ички ишлар идоралари ходимлари билан ўтказиладиган бундай илмий-амалий семинарлар ички ишлар идораларида хизматни янада такомиллаштириш, соҳа ходимлари ва фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ҳамда ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир.

7

Шундан сўнг семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожат қилдилар.

8

Маърузачилар иштирокчиларнинг саволларига кенг ва ҳаётий мисоллар билан тўлақонли жавоб бердилар.

5

Семинар қизғин ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

6

Автор
admin

Жавоб қолдириш