Ахборот коммуникация технологиялар бўлими

 Image1 ИИИда 1997 йилдан.  2000 йилда Ёнғин саклаш олий техник мактабида Электрон хисоблаш машиналари ва ўқитишник техник воситалари бўлинмасида бошлаган. 2016 йилдан Информацион технологиялар ва масофали ўқитиш бўлими бошлиғи лавозимида  Эшчанов Нодирбек Абдуллаевич фаолият кўрсатмоқда.

Бўлимнинг мақсади ва вазифалари

Ахборот коммуникация технологиялар бўлими Институтнинг таркибий тузилмаси хисобланиб 2007 йилга қадар ЭХМ ва техник воситаларни ўқитишга тадбиқ этиш бўлими деб юритилган. 2007 йилдан Информацион технологиялар бўлими (Тест маркази билан)  деб номланган. 2014 йилдан 2017 йилга қадар Информацион технологиялар ва масофали ўқитиш бўлими (Тест маркази билан) деб номланган, 2017 йилдан Ахборот коммуникация технологиялар бўлими  янги тузилмаси ўз фаолиятини бошлади.

Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги, ахборотлаштириш соҳасига оид қонунлар, ИИВнинг ташкилий-бошқарув ва меъёрий хужжатлари, Институт ва бўлимнинг Низомлари, Институт бошлиғининг буйруқ, фармойиш ва курсатмалари асосида амалга оширади.

Мазкур бўлим, Институтда замонавий ахборот технологиялари ва тизимларини амалда қўллаш орқали ички ишлар идоралари учун мутахассислар тайёрлаш жараёнининг сифатини, ўқув жараёни дастурий-услубий таъминотининг, хизмат ва маъмурий фаолиятнинг, ўқув-тарбия ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, таълимнинг масофали технологиялари элементларидан фойдаланиб таълим беришни амалга оширишни инновацион усул ва шаклларини ривожлантириш, ахборотлаштириш соҳасида ягона илмий-техник фаолиятни ўтказиш мақсадида ташкил этилган.

 Бўлим фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- Институтда ахборот-педагогик технологияларнинг янги шаклларини амалга оширадиган ахборот-таълим муҳитини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

- ички ишлар идоралари мутахассисларининг касбий тайёргарлигига қўйиладиган талабларга мувофиқ замонавий ахборот технологияларини таълим жараёнига жорий этиш;

- ўқитишнинг анъанавий усуллари билан бир қаторда, ахборот етказишнинг замонавий технологик ва методик ёндашувларини амалга ошириш;

- Институтда барча ўқув ва илмий-услубий ресурсларни бирлаштирувчи ягона ахборот-таълим маконини яратиш, жамланган материаллардан курсантлар ва профессор ўқитувчиларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

- ўқув жараёнини информацион-услубий ва техник таъминлаш, таълим ресурсларининг воситалари ёрдамида педагогик фаолиятни ахборот билан қувватлашни ташкил этиш;

- таълим ва илмий тадқиқот жараёнига Интернет, телеком­му­ни­кация ҳамда масофали ўқитиш технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишни йўлга қўйиш;

- Институт ҳақидаги ахборотларни жамлаш, тўлдириш ва янгилаш ҳамда турли ахборот ва телекоммуникацион тармоқларда жойлаштириш, мазкур ишларни техник ва ахборот жиҳатдан таъминлаш ва кузатувини олиб бориш;

- Институтнинг ахборот инфраструктурасини техник жиҳатдан таъминлаш, кузатиш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш.

Институтнинг локал тармоғини яратиш, Институт кафедраларини таълим ресурсларига бирлаштириш, курсантлар ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан улардан фойдаланиш имкониятини яратиш юқорида қайд этилган вазифаларни таъминлашнинг зарур шартлари ҳисобланди. Мазкур тармоқ Институт кафедраларини Ахборот-ресурс маркази билан ўзаро бирлаштиришга имкон яратади. Бугунги кунда локал тармоқни, тармоққа ўзаро бирлаштирилган компьютер синфларни яратиш ишлари бўлим томонидан олиб борилмоқда.

Локал тармоққа уланган компьютер синфларининг асосий вазифаси – курсантлар ва профессор-ўқитувчилар таркибига АРМда жорий қилинган электрон таълим ресурслари, «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғи ва халқаро Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини таъминлашдан иборат. АРМда Электрон кутубхона ташкил этилиб унда таълим жараёнларига оид норматив ҳужжатлар, Институт ва бошқа таълим муассасалари томонидан тайёрланган ўқув-услубий материаллар, маъруза фондлари, замонавий дарслик ва қўлланмалар жамланган.

Бўлим тасарруфидаги компьютер синфида халқаро Интернет тармоғи, АРМда — «ZiyoNET» таълим ахборот тармоқларидан ҳамда IP-TV хизматларидан фойдаланиш ташкил қилинган. Мазкур тармоқларга уланиш “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан тақдим этилган оптик толали алоқа канали орқали амалга оширилмоқда.

Институтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва тизимлари билан электрон почта алоқаси Ахборот маркази билан хамкорликда бўлим томонидан ишга туширилган.

Тест маркази

Информацион технологиялар ва масофали ўқитиш бўлимида жорий қилинган Тест марказига, илғор инновацион педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда курсантлар билимини назорат қилиш ҳамда баҳолашни педагогик тест кўринишида ташкиллаштириш ва амалга ошириш юклатилган.

Педагогик тест ўтказиш ҳар бир курсантга таълим бериш йўлини ва унинг натижаларини баҳолашда бир хил ёндашувни таъминловчи тадбирлар мажмуи бўлиб, курсантлар билимини баҳолаш ва рейтинг назорат тартиби ўрнатилган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳолда амалга оширилади.

Педагогик тестдан ўтказишнинг мақсади ўқув фанларининг дастурий материаллари бўйича курсантларнинг билимларини аниқлаш, Давлат таълим стандартларига мос юқори малакали ва рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлашдан иборат.

Тест маркази Институтнинг сафдор, сержант ва офицерлар таркиби ходимларини аттестациядан ўтказиш, Институт ходимларига малака тоифасини бериш учун тест синовларини қабул қилишни ҳам амалга оширади.

Тест маркази фаолиятини, унинг функциялари ва вазифаларидан келиб чиқиб, бўлимнинг ўқитувчи-методистлари юритади.

it-dars1

Бўлимда ташкил қилинган Тест маркази

it-dars2

Умумилмий фанлар кафедрасида ташкил қилинган компьютер синфи

Масофали ўқитиш технологияларини ўқув жараёнига жорий қилиш борасида бугунги кунда халқаро миқёсда эътироф этилган Moodle — таълимни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди. Moodle – Web мухитида ўқитиш ва on-line режимдаги дарсларни ташкил қилувчи кучли педагогик дастурий мажмуа ҳисобланади.

 Бўлим таркиби:

Бўлим бошлиғи подполковник Эшчанов Нодирбек Абдуллаевич. 2000 йил ИИВ ЁСОТМни тамомлаган. 2000 йилдан ҳозирги даврга қадар бўлимда хизмат қилиб келмоқда.

Катта ўқитувчи-методист подполковник Ярмолинский Сергей Владимирович. 1997 йилда ИИВ ТОХТБЮ тамомлаган. 2016 йилдан бўлим катта ўқитувчи-методист лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Катта мухандис математик-дастурчи майор Худайберганов Шавкатбек Ибрагимович. 2006 йилди ИИВ ЁХОТМни тугатган. Турли йиллар давомида Институтнинг турли лавозимларида хизмат қилиб келган. 2008 йилдан ҳозирги даврга қадар бўлимда хизмат қилиб келмоқда.

Алоқа мухандиси капитан Муллаянов Шавкат Робертович. 2009 йилди ИИВ ЁХОТМни тугатган. Турли йиллар давомида Институтнинг турли лавозимларида хизмат қилиб келган. 2015 йилдан ҳозирги даврга қадар бўлимда хизмат қилиб келмоқда.

Ўқитувчи-методист лейтенант Рахматов Сирожиддин Ҳазратқулович. Тошкент давлат техника университети магистратурасини 2014 йилда тугатган. 2014 йилдан хозирги кунга қадар бўлим ўқитувчи-методисти лавозимида хизмат қилиб келмоқда.


DSC02144 

IMG_0030

«Махсус моделлаштириш ва симуляция» маркази очилиши

Симуляция

IMG_0044

Курсантлар махсус модаллаштириш ва симуляция марказида ўтказилаётган машғулотлар жараёни

Телефон: +998-71-258-80-65