Ахборот-ресурс маркази

Ахборот-ресурс маркази бошлиғи-вакант

Махсус кутубхона инспектори лавозимида сержант А.И.Бариева, АРМ катта кутубхоначиси лавозимида сафдор О.В.Сушкова ва АРМ оператори лавозимида сафдор Қодиров Шахрух Абдисами ўғли  фаолият кўрсатмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар Вазирлигининг ҳамда Институтнинг тегишли бўйруқ ва кўрсатмалари асосида Махсус ва умумий кутубхона базасида Ахборот-ресурс маркази ташкил этилган. АРМ фаолияти «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Институти Ахборот-ресурс маркази тўғрисидаги Низом»и асосида амалга оширилади.

АРМнинг асосий мақсади анъанавий кутубхона хизматидан ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда шахсий таркибнинг мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш, китобхонларнинг маърифий, маънавий, маданий дунёқарашини шакллантириш, уларга миллий истиқлол ғояси мазмунини сингдириш, сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий маданият асосларини шакллантириш ва ҳуқуқий онгини ўстириш, уларнинг касбий ва хизмат малакасини ошириш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлашдан иборат.

АРМнинг асосий вазифалари ўқув жараёнини зарурий адабиётлар, қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув қўлланмалари ҳамда илмий-тадқиқот ишлари (диплом ишлари, диссертациялар ва бошқ.) адабиётлари, бадиий адабиётлар ҳамда даврий нашриётлар билан таъминлаш, миллий маданиятни тиклашга ва янада ривожлантиришга кўмаклашиш, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини сақлаш ва келгуси ёш авлодга безарар етказиб бериш, Институтнинг доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби, эркин ёлланган хизматчиларини ихтисослик бўйича адабиётлар билан таъминлаш орқали уларнинг билим савияси ва касбий салоҳиятини оширишга ҳисса қўшишдан иборат.

АРМнинг иши тасдиқланган режа асосида амалга оширилади. Ўқув жараёнини зарур адабиётлар, ўқув қўлланмалари ва дастурлари билан таъминлаш АРМ ходимларининг кундалик иш вазифасини ташкил этади.

АРМда ўзаро локал тармоққа бирлаштирилган замонавий компьютерлар асосида Электрон кутубхона ташкил этилган. Электрон ресурслардан фойдаланишни ташкиллаштириш борасида «АРМАТ»-(Ахборот-ресурс марказининг автоматлаштирилган тизими) дастурий таъминоти жорий этилиб ундан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган. Жумладан, 6000 дан ортиқ таълим соҳасига оид электрон манба (дарслик ва ўқув-услубий қўлланма)лар базаси жамланган ва фойдаланиш учун жорий қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида АРМни «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғига уланиш ишлари амалга оширилган.

Институтнинг Ахборот-ресурс маркази Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкент Ахборот технологиялар университети, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент Олий ҳарбий техника билим юрти ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси АРМлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

АРМда Махсус ва Юридик кутубхоналар фаолияти йўлга қўйилган. Юридик кутубхонада кодекслар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда инсон ҳуқуқларига оид жами 2000 дан ортиқ китоблар ва даврий нашрлар тахламлари мавжуд. Махсус кутубхона АРМнинг таълим жараёни ва илмий тадқиқот фаолиятини идоравий норматив ҳужжатлар ва махсус нашрлар билан таъминловчи таркибий тузилмаси ҳисобланади. Мазкур кутубхоналар ходимлар ва тингловчиларнинг билим савиясини янада оширишга хизмат қилади.

Хозирги кунда АРМ фондида 52 мингдан ортиқ адабиётлар мавжуд. Шундан 14 минг адабиётлар ўзбек ва рус тилидаги бадиий, ижтимоий-сиёсий адабиётлар.

Ўқув фонди 17 мингга яқин ўқув жараёнида қўлланиладиган асосий ва қўшимча адабиётлардан иборат. Жумладан, Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар йўналиши бўйича – 1539 та, Табиий-илмий ва математик фанлар йўналиши бўйича — 3669 та, Умумкасбий фанлар йўналиши бўйича 4469 та, Махсус фанлар йўналиши бўйича – 6435 та. Шулардан, ўзбек тилидаги адабиётлар 60 %, рус тилидаги адабиётлар 40 % ташкил этади.

Брошюра (рисола)лар фондини 21 мингга яқин ўқув ва қўшимча адабиётлар ташкил этади. Булар асосан, Институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланиб нашр қилинган ўқув-услубий қўлланма ва кўрсатмалар. Шулардан, ўзбек тилидаги адабиётлар 70 %, рус тилидаги адабиётлар 30 % ташкил этади.

АРМда Ўзбекистон Республикасининг 40 дан ортиқ даврий нашрларига ҳамда Россиянинг Ёнғин хавфсизлиги, Хаётий фаолият хавфсизлиги соҳасидаги даврий нашрларига обуналар йўлга қўйилган.

 АРМ қуйидаги фаолиятларни амалга оширади:

- электрон кутубхона, ўқув ва бадиий адабиётлар секцияси, махсус кутубхона ишларини ИИВ ва Институт бошлиғининг бошқарув ҳужжатларига қатъий амал қилган ҳолда ташкиллаштириш ва амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, давлат арбобларининг асарлари, ички ишлар идоралари соҳавий хизматларининг илғор тажрибалари ва илмий-техник тараққиёт ютуқларини тарғиб қилишда кутубхона фаолиятининг барча шакл ва усулларини қўллаш;

- фойдаланувчиларни ўқув, махсус ва бадиий адабиётларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг китобхонлик қизиқишларни ўрганиш ва кўргазмалар ташкил этиш;

- ўқув хонасида якка тартибда ва гуруҳлар бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўлланган ҳолда, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

- ўқув ва бадиий адабиётлар секциялари фаолиятини электрон каталог “АRМАТ” дастуридан фойдаланган ҳолда юритишни ташкиллаштириш;

- электрон ахборот ресурсларини тўплаш, тизимлаш, каталоглаштиришни амалга ошириш;

- кафедралар, бўлимлар, бўлинмаларда шакллантирилган электрон ахборот ресурсларини киритиш ва ушбу ресурслардан тўғри фойдаланишни, электрон кутубхонага киритилган эскирган ва аҳамиятини йўқотган материалларни ўз вақтида фонднинг базасидан чиқарилишини амалга ошириш;

- АРМ фондини янги нашриётлар билан тўлдириш, эскирган, ўз кучи ва аҳамиятини йўқотган адабиётларни кутубхоналар фонди ҳисобидан чиқариш, кутубхона фондини янги нашр этилган ихтисосликка, қонунчиликка оид ва бадиий адабиётлар билан тўлдириб бориш ишларини амалга ошириш;

- электрон манбадан матбаа асарлари ва бошқа ҳужжатларни қидириш ва танлашда кутубхоначи-оператор томонидан маслаҳат ёрдамини кўрсатиш;

- ахборотларни қидириб топиш, уларни мустақил таълим олишда, ўқув жараёнида ва илмий ишларда қўллаш, электрон ахборот тизимларига ва маълумотлар базаларига таяниш кўникмаларини шакллантириш.

Институт кутубхонаси 1978 йилда ташкил топган бўлиб, шу йиллар давомида Карасева Людмила Николаевна, Бекмуллина Любовь Анатольевна, Меднева Алевтина Андреевна ва Парахина Лариса Вячеславовналар раҳбарлик қилганлар.