Автомобиль хўжалиги

Автомобиль хўжалиги бошлиғи ўринбосари майор Бобоев Акбар Гадоймуродович, Маълумоти олий, 2004 йилда Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини тамомлаган. Эгаллаб турган лавозимида 2015 йилдан хизмат қилмоқда.

Мактабда транспорт соҳасини ривожлантириш, шахсий таркибга маданиятли ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатиш даражасини юксалтириш, Автомобиль хўжалиги тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда мактабда замонавий, қулай автоуловлар мактаб шахсий таркибига хизмат кўрсатмоқда. Автомобиль хўжалиги ўқув жараёни, хўжалик ишлари, навбатчилик қисми, тиббий бўлим билан бевосита боғлиқдир.

Автомобиль хўжалиги асосан мактаб доимий ва ўзгарувчан таркиби учун автомобил хизматларини амалга оширади. Автомобиль хизмати ходимлари томонидан транспорт воситаларида мактаб фаолиятига таълуқли бўлган вазифалар бажарилади. Жумладан:

- мактабнинг доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибини оммавий, маданий-маърифий тадбирларга олиб бориш;

- ўқув бўлими режасига асосан мактаб худудидан ташқарида жойлашган масканларда ўтказиладиган амалий машғулотларга курсантларни олиб чиқиш;

 — хизмат юзасидан ИИВ тизимидаги идоралар ва бошқа давлат идора ва ташкилотларига мактаб ходимларини олиб бориш;

 — озиқ-овқат махсулотлари ва бошқа моддий товар бойликларни таъминловчи корхона ва омборлардан мактабга олиб келиш;.

Шошилинч тарзда беморларни тегишли тиббиёт муассасаларига олиб бориш учун, мактаб Тиббиёт қисми ихтиёрига икки дона Дамас русумли тез тиббий ёрдам машинаси ажратилган.

Автомобиль хўжалиги ИИВнинг Моддий техника таъминоти бошкармаси билан ҳамкорликда иш олиб боради. Автомобиль хўжалиги ҳозирги кунда юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситалари билан ИИВ томонидан таъминланган бўлиб хизмат фаолияти давомида фойдаланиш учун доимо шайдир.

Автомобиль хўжалиги телефони: 258-58-70.