Абитуриентлар

Кундузги таълимга кабул килиш ҳақида:

Кудузги таълимга камида тўлиқ ўрта ёки ўртамахсус таълимга эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи фуқаролар 17-23 ёшгача бўлган, бўйи 170 см. кам бўлмаган ҳамда ички ишлар органларининг сафдор ва сержантлар таркибидан эса 25 ёшгача бўлган  фуқаролари қабул қилинади.

ИИВ ЁХОТМнинг кундузги таълимида ўқишни ҳоҳлаган шахслар, ариза билан уларнинг маънавий-маърифий сифатлари, соғлиғининг ҳолати, умумий таълим даражаси ва жисмоний тайёргарлигини аниқловчи органларга яъни, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг ҳудудий органларига, вилоят ва Транспорт ИИБга, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилишлари зарур.

ИИВ ЁХОТМга кириш учун мурожаат қилган номзодларнинг аризалари 1 январдан 15 февралгача қабул қилинади ва ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг амалдаги буйруқлари бўйича расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМнинг кундузги таълимига номзодларни қабул қилиш, белгиланган муддатларда ЎзР ИИВ ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан олинган хулоса, жойлардаги махсус текширувлар ҳамда Давллат Тест Маркази имтиҳонлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари Давлат Тест Маркази томонидан тест шаклида 10 июл куни, қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:

- математика; 3,1

-химия; 2,1

- она тили ва адабиёт. 1,1

Абитуриентлар ўқув муассасида қайси тилда (ўзбек, рус ва қорақолпоқ) таълим олган бўлса, ушбу тилда имтиҳонларни топширадилар. Абитуриентларга ўзбек тилидаги тест саволлари вариантлари кирил ёки лотин алифбоси бўйича берилиши мумкин.

Абитуриенлар тест синовлари нажилаларига кўра Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ўрнатилган регионал квоталарга мувофиқ ЁХОТМ курсантлари сафига қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари бўйича яшаш жойидаги ички ишлар органларининг кадрлар бўлимига мурожаат қилиш зарур.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 71-модда; 2016 й., 35-сон, 412-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2654]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

  1. ЎзбекистонРеспубликасиИчкиишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. АХМЕДБАЕВ

Тошкент ш.,

2015 йил 3 февраль,

19-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон буйруғига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 16-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизматни ўташ тўғрисидаги муваққат низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2014 йил 3 июндаги 141-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига (бундан буён матнда олий ҳарбий таълим муассасалари деб юритилади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.
  2. Олий ҳарбий таълим муассасалари тингловчилари ва курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:

ҳарбий-профессионал йўналиш;

дастлабки танлаш;

ҳарбий-профессионал танлаш;

тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.

  1. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизматни ўташ тўғрисидаги муваққат низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.
  2. Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2024, 2009 йил 27 октябрь) асосан, номзодлар, уларнинг ота-оналари Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртига ўқишга киришидан олдин билим юрти раҳбарияти томонидан ўқишни тамомлагач шартнома талабларини бажармаганлиги сабабли, захирага бўшатилиши, шартноманинг муддатидан илгари бекор қилиниши ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилиши ҳолатларида моддий масъуллиги тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.
  3. ЎзбекистонРеспубликасиИчкиишлар вазирлигининг бош бошқарма, бошқарма, бирлашма, Қорақалпоғистон РеспубликасиИчкиишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ичкиишлар бош бошқармаси, вилоятлар ва Транспортдаги ичкиишлар бошқармаларининг (бундан буён матнда ИИВ-ИИББ-ИИБ деб юритилади) ишчи гуруҳлари ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ЎзбекистонРеспубликасиичкиишларвазиринингбуйруғи билан ЎзбекистонРеспубликасиИчкиишлар вазирлигининг (бундан буён матнда ИИВ деб юритилади) Шахсий таркиб билан ишлаш хизматида ишчи гуруҳ тузилади.

ИИВ-ИИББ-ИИБнинг ишчи гуруҳлари ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқларининг буйруғи билан унинг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари (тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари) раҳбарлигида тузилади. Бунда ИИВ-ИИББ-ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари ва психологлари, шахсий таркиб бўйича махсус инспекция бошлиғи, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлими бошлиғи ҳамда ҳарбий-тиббий комиссия раиси ишчи гуруҳ таркибига киритилиши лозим.

  1. Ишчи гуруҳларни тузиш бўйича буйруқларда уларнинг вазифалари аниқ кўрсатилиши шарт.
  2. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини қабул йилидан олдинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунидан кейинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунига қадар амалга оширади.
  3. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари (бундан буён матнда қабул комиссиялари деб юритилади) тузилади ва уларнинг таркиби тасдиқланади.
  4. Қабул комиссияларига олий ҳарбий таълим муассасасининг бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссиялари таркибига ИИВнинг тегишли соҳавий хизмат ходимлари киритилади.

Қабул комиссиялари қабул йилининг 1 февраль кунидан 31 август кунига қадар фаолият юритади.

  1. Қабул комиссияси раиси — олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи:

қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;

қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Қабул комиссияси раиси — олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқ қабул қилади.

  1. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия;

психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия;

ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия;

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия.

  1. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.
  2. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.
  3. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

паспорт (асли ва нусхаси);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (асли ва нусхаси). Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исм, ота исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;

яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси ва ногиронлик гувоҳномаси (асли ва нусхалари);

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари кўрсатилади);

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

меҳнат дафтарчаси (асли ва нусхаси), агар мавжуд бўлса;

ота-онасининг олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришига розилик хати.

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

  1. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 14-банди иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.
  2. Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
  3. Ичкиишлар органлари ва олий ҳарбий таълим муассасалари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган ЎзбекистонРеспубликаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши учун масъулдир. Бунда тегишли ички ишлар органи ва олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи вазифаларни, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларини кўрсатган ҳолда тегишли қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб бориши шарт.

2-боб. Дастлабки танлаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш

  1. Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

  1. Дастлабки танлаш тадбирлари ИИВ-ИИББ-ИИБлар ишчи гуруҳлари томонидан 15 ноябрдан 1 апрель кунига қадар ўтказилади.
  2. Дастлабки танлаш:

фуқаро ёшлар учун — яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида;

ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари учун — хизмат қилиш жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда), тегишли ички ишлар органларида ўтказилади.

  1. Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
  2. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.
  3. Якка тартибдаги суҳбат фуқаро ёшлар билан — ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлар билан — ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари, тегишли ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.
  4. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
  5. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:

олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади;

олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмайди.

  1. Психологик тест синови натижалари бўйича олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.
  2. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганиш ўтказилгандан кейин 15 кун ичида ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раиси белгилаган муддатда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
  3. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан олдин улар соғлиғининг ҳолати тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномасини, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар эса, ўзларига тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасасининг маълумотномасини тақдим этади.
  4. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.
  5. Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга улар мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатларни тўлиқ топширганларидан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.
  6. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ИИВ-ИИББ-ИИБларда махсус ташкил этиладиган тиббиёт комиссиялари томонидан амалга оширилади.
  7. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшиб қўйилади.
  8. Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларига қўйилмайди.
  9. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни ўқишга юбориш тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикилади.
  10. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ИИВ-ИИББ-ИИБлар томонидан қабул йилининг 20 май кунига қадар олий ҳарбий таълим муассасаларига юборилади.

3-боб. Номзодлар билан ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш

  1. ИИВ Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати ишчи гуруҳи томонидан ҳар йили 1 июнга қадар олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари билан келишилган ҳолда ҳарбий профессионал-танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, тегишли ички ишлар органлари ва муассасаларига юборилади.
  2. ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳужжатлари тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.

 таҳрирга қаранг.

  1. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари 25 июнга қадар олий ҳарбий таълим муассасаларида ўтказилади.

(38-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 24 августдаги 125-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2654-1, 29.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 35-сон, 412-модда)

  1. Ҳарбий-профессионал танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (диктант);

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

  1. Ҳарбий профессионал-танлаш тадбирларини ўтказиш давомида номзодлар турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланмайди.
  2. Олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш кичик комиссияси ҳужжатларни ўрганишда олий ҳарбий таълим муассасасига тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.
  3. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади. Бунда психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига ИИВнинг соҳавий хизматларида фаолият юритаётган психолог ходимлар жалб қилиниши мумкин.
  4. Тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.
  5. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.
  6. Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
  7. Ёзма иш номзодга диктант ёздириш орқали олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Бунда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ёки олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.
  8. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.
  9. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган методика асосида психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.

 таҳрирга қаранг.

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижасида максимал балл (5 балл) олган тақдирда ҳам психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижаларини қўшиб ҳисоблаганда, ўртача арифметик ҳисобда камида 3 балл тўплаш имкониятига эга бўлмаган номзодлар, ўз хоҳишларига кўра, якка тартибдаги якуний суҳбатга кирмаслиги мумкин.

(48-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 24 августдаги 125-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2654-1, 29.08.2016 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 35-сон, 412-модда)

 таҳрирга қаранг.

  1. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул йилининг 25 июнига қадар коллегиал принцип бўйича, олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

(49-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 24 августдаги 125-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2654-1, 29.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 35-сон, 412-модда)

  1. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
  2. Тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ ўтказилади.
  3. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 3-иловасида назарда тутилган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади. Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 12-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.

4-боб. Олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилиш

  1. Олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

 таҳрирга қаранг.

  1. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг мувофиқ шаклдаги протоколни расмийлаштиради. Мазкур протокол номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

(54-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 24 августдаги 125-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2654-1, 29.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 35-сон, 412-модда)

  1. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.
  2. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ кўриб чиқилади.

5-боб. Якуний қоидалар

  1. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
  2. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ИИВ-ИИББ-ИИБга қайтариб юборилади.
  3. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар тегишли олий ҳарбий таълим муассасасида сақланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Мен, Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртига ўқишга киришга номзод, ___________________________________ ушбу билим юртига ўқишга қабул қилинсам
(Ф.И.О.)
ва ўқишни тамомлагандан сўнг мен билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлигим сабабли, захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки содир этган жиноятим учун озодликдан маҳрум этилсам моддий масъуллигим тўғрисида огоҳлантирилдим.
_________ _______________________________
(имзо) (Ф.И.О.)
20___ йил «____» _____________
Биз, Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси, фарзандимиз ____________________________________________________________
(Ф.И.О.)
_______________________________________________________________
(Ф.И.О.)
ушбу билим юртига ўқишга қабул қилинса ва ўқишни тамомлагандан сўнг у билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлиги сабабли, захирага бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилса моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.
_________ _______________________________
(имзо) (Ф.И.О.)
_________ _______________________________
(имзо) (Ф.И.О.)
20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

__________________________________га
(ички ишлар органи бошлиғининг Ф.И.О.)
__________________________________да
(номзоднинг яшаш жойи)
яшовчи__________________________ дан
(номзоднинг Ф.И.О.)
АРИЗА
Менга ________________________________________________________________га
(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)
ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим.
Тест синовларини ________________________ тилида топшираман.
(ўзбек, қорақалпоқ, рус)
Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ___________________________ тилида топшираман.
Хизмат заруратига кўра лозим топилган ерда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.
Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатда бошлиқларимга ва шахсий таркиб билан ишлаш хизматига ёзма равишда хабар бераман.
_________ _______________________________
(имзо) (Ф.И.О.)
20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

_______________________________________га
(ички ишлар органи бошлиғининг унвони ва Ф.И.О.)
БИЛДИРГИ
Менга ________________________________________________________________га
(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)
ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни
сўрайман.
Тест синовларини ___________________________ тилида топшираман.
(ўзбек, қорақалпоқ, рус)
Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ____________________________ тилида топшираман.
Танловда _____________________________________ мутахассислиги бўйича иштирок этаман.*
_________ _______________________________
(имзо) (лавозими, унвони ва Ф.И.О.)
20___ йил «____» _____________

*Изоҳ: Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртига ўқишга киришга номзодлар томонидан тўлдирилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Якка тартибдаги суҳбат
ВАРАҚАСИ
Номзоднинг Ф.И.О.: _______________________________________________________
Номзоднинг оилавий аҳволи: ________________________________________________ Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:_________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Офицер касбини танлашининг сабаблари ва асослари:____________________________ _______________________________________________________________________________________________________________________________________________.
Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси: _______________________ Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси: ______________________________ Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар: ______________________________________ ________________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирилди.
____________________________________ __________
(якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг
унвони, лавозими ва Ф.И.О.)
(имзо)
20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Индивидуал-психологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
  2. Дастлаб номзодларга индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
  3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ҳар йили тегишли қабул йили учун ИИВ ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилади ҳамда психологик тест синовлари бошлангунга қадар ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раисига юборилади.
  4. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибидаги психолог ходимнинг сейфида сақланади ва у тестларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.

2-боб. Индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш

  1. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.
  2. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.
  3. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга олтита вазифа бўйича бир юз йигирмата психологик тест берилади.
  4. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;

касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.

  1. Биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи вазифалар — ўнтадан савол (жами қирқта), бешинчи вазифанинг тўртта шкаласи — ўн тўрттадан савол (жами эллик олтита), олтинчи вазифа — ўн тўртта саволдан иборат бўлади. Бунда ҳар бир тўғри жавобга бир баллдан қўйилади.
  2. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
  3. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар. Жавоблар варақасидаги тегишли катакчаларни нотўғри белгилаган номзоднинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.
  4. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
  5. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.
  6. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкаларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.
  7. Вазифаларнинг барчасини (бешинчи вазифадаги барча шкалани) муваффақиятли топширган номзод олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.
  8. Индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган индивидуал-психологик ўрганиш тадбирида психологик тестларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.

3-боб. Якуний қоидалар

  1. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
  2. Қайднома ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.

 таҳрирга қаранг.

Индивидуал-психологик ўрганиш методикасига
ИЛОВА

Номзоднинг индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича
ҚАЙДНОМАСИ
Номзод ____________________________________________________________________________________.
(Ф.И.О.)
Топшириш жойи: ____________________________________________________________________________.
Топшириш санаси: 20____ йил ______ ____________.
Натижалар:
1-вазифа 2-вазифа 3-вазифа 4-вазифа 5-вазифа 6-вазифа Хулоса
1 2 3 4
0 — 4 0 — 4 0 — 4 0 — 5 0 — 3 0 — 5 0 — 6 0 — 4 0 — 4 Тавсия этилмайди
5 — 10 5 — 10 5 — 10 6 — 10 4 — 14 6 — 14 7 — 14 5 — 14 5 — 14 Тавсия этилади
Хулоса: ____________________________________________________________________________________
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раиси: ________
(имзо)
___________________________________
(унвони ва Ф.И.О.)
ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи аъзолари: ________
(имзо)
____________________________________
(унвони ва Ф.И.О.)
________
(имзо)
____________________________________
(унвони ва Ф.И.О.)
________
(имзо)
____________________________________
(унвони ва Ф.И.О.)
________
(имзо)
___________________________________.
(унвони ва Ф.И.О.)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 24 августдаги 125-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2654-1, 29.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 35-сон, 412-модда)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
  2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
  3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимида келиши лозим.
  4. Номзод йигитлар қуйидаги машқларни бажаради:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

  1. Номзод қизлар қуйидаги машқларни бажаради:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.

  1. Қиш мавсумида номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари зарур даражада жиҳозланган ёпиқ жойларда (заллар, майдончалар ва ҳ.к.) ўтказилади, қиш мавсумида об-ҳаво қулай бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда барча номзодлар 100 метрга югуриш машқи ўрнига 10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқини, номзод йигитлар 3000 метрга югуриш машқи ўрнига 1000 метрга югуриш машқини, номзод қизлар 1000 метрга югуриш машқи ўрнига 400 метрга югуриш машқини бажаради.
  2. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун 10 дақиқа вақт берилади.
  3. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.
  4. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси биринчи марта қониқарсиз баҳоланган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларида машқларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.

2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

  1. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1 — 2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Турникда камида 7 марта тортилган номзод ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

  1. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

100 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 15,0 сония ичида, номзод қизлар эса 17,3 сония ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

  1. 10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқи старт ва 10 метрдан кейин қайтиш чизиқлари билан белгиланган текис ва қаттиқ жойларда ўтказилади.

10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқини номзод йигитлар 33,0 сония ичида, номзод қизлар эса 55,0 сония ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

  1. 3000 (1000, 400) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

3000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 14,25 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

1000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 4,30 дақиқа ичида, номзод қизлар эса 5,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

400 метрга югуриш машқини номзод қизлар 2,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

  1. Куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.

  1. Биринчи машқни бажаришда:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

  1. Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.
  2. Иккинчи машқни бажаришда:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

Куч ишлатиш машқлари комплексини номзод қизлар камида (умумий ҳисобда) 26 марта бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

  1. Номзодлар белгиланган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларининг камида иккитасини бажарган тақдирда, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтди» деб ҳисобланади.

3-боб. Якуний қоидалар

  1. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
  2. Қайднома ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш методикасига
ИЛОВА

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
ҚАЙДНОМАСИ
Номзод _________________________________________________________________.
(Ф.И.О.)
Топшириш жойи: ________________________________________________________. Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.
Натижалар:
Т/р Машқларнинг номи Натижа Хулоса
1. Турникда тортилиш
2. Куч ишлатиш машқлари комплекси
3. 100 метрга югуриш
4. 10 х 10 метрга моккисимон югуриш
5. 3000 метрга югуриш
6. 1000 метрга югуриш
7. 400 метрга югуриш
Хулоса: _________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________________________________________.
ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи раиси: ___________ ______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
ИИВ-ИИББ-ИИБ
ишчи гуруҳи аъзолари:
___________ ______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
___________ ______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
___________ ______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
___________ ______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» __________________________________ (ички ишлар органи бошлиғининг
унвони, Ф.И.О. ва имзоси)

20 ___ йил «_____»___________.

Номзодни олий ҳарбий таълим муассасасига ҳарбий-профессионал танлаш
тадбирларида иштирок этиш учун юбориш тўғрисида
ХУЛОСА
_____________________________________________________________________ ни
(номзоднинг Ф.И.О., ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун — махсус ёки ҳарбий
унвони, лавозими)
__________________________________________________________________га олий
(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)
ҳарбий таълим муассасасига ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларида иштирок этиш учун юбориш тўғрисида.
  1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари:
    _______________________________________________________________________
    _______________________________________________________________________
    _______________________________________________________________________
    _______________________________________________________________________
    _______________________________________________________________________
    _______________________________________________________________________ .
  2. Махсус текшириш натижалари:
    _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ .
  3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси:
    _______________________________________________________________________
    _______________________________________________________________________.
  4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса:
    _______________________________________________________________________
    _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________.
______________________________ ________________________
(масъул шахснинг лавозими ва унвони (Ф.И.О.)
______________________________ ________________________
(масъул шахснинг лавозими ва унвони (Ф.И.О.)
______________________________ ________________________
(масъул шахснинг лавозими ва унвони (Ф.И.О.)
20___ йил «____»_________.

 таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик ҳислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.
  2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили — номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.
  3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

2-боб. Психофизиологик ўрганишни ўтказиш ва унинг хулосаси

  1. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.
  2. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.
  3. Ушбу хона:

етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;

шовқиндан ҳимояланган бўлиши;

номзодга ажратилган жой қулай бўлиши лозим.

  1. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод қўйилади.
  2. Кичик комиссия раиси номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини шахсан текшириб, уни жойига ўтқизади.
  3. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.
  4. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.
  5. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.
  6. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
  7. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган шахс номзодни узлуксиз равишда кузатиб туради.
  8. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус коплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулосаси ҳисобланади.

3-боб. Якуний қоида

  1. Психофизиологик ўрганиш натижаси (хулосаси) уни ўтказган шахс томонидан имзоланади ва олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси раисига топширилади.

(8-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 24 августдаги 125-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2654-1, 29.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 35-сон, 412-модда)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА

Ёзма иш (диктант) ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ёзма иш диктант ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
  2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.
  3. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари кичик комиссия раисининг сейфида сақланади ҳамда у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
  4. Номзодларга дастлаб мазкур Методикада назарда тутилган ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби тушунтирилади.

 таҳрирга қаранг.

  1. Номзодларга қайта топширишга рухсат берилмайди.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 24 августдаги 125-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2654-1, 29.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 35-сон, 412-модда)

  1. Диктантлар текшириб чиқилгандан сўнг, баҳоланган ҳолда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси томонидан қабул комиссияси масъул котибига топширилади.
  2. Диктант ўтказиладиган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

2-боб. Диктантга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

  1. Диктант учун умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.
  2. Диктант матнининг ҳажми 170 — 200 та сўздан иборат бўлади.
  3. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.

Диктант ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, ушбу гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.

  1. Номзодларнинг диктанти «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

мутлақо хатосиз ёзилган ёки битта орфографик ёхуд битта пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 5 балл қўйилади;

иккитагача орфографик ва иккитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 4 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги керак;

тўрттагача орфографик ва тўрттагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 3 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори саккизтадан, бироқ орфографик хатолар миқдори олтитадан ошмаслиги керак;

еттитагача орфографик ва еттитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 2 балл;

тўққизтагача орфографик ва тўққизтагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 1 балл;

ўнта ва ундан ортиқ орфографик ва ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 0 балл қўйилади.

  1. Қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда хатолар, уларнинг сонидан қатъи назар, битта хато деб топилади:

бешта сўзда «ҳ» ёки «ў» ҳарфлари ўрнида тегишлича «х» ёки «у» ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса;

қаратқич белгиси учтагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.

  1. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, тушунмоқ сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган, бироқ битта ўринда нотўғри ёзилган ёки 1441 ўрнига 1941 ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, қутулмоқ сўзи беш ўринда қутилмоқ тарзида қўлланилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота — Чўпон ота, Юнусобод — Юнус-обод).

  1. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.

3-боб. Якуний қоидалар

  1. Текширилган ҳар бир диктантга олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси ва диктантни текширган аъзоси томонидан имзо қўйилади. Бунда кичик комиссия аъзолари ўзлари диктант ёздирган номзодларнинг диктантларини текшириши тақиқланади.
  2. Кичик комиссия иши якунлангач, номзодларнинг диктантлари кичик комиссия раиси томонидан олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси раисига топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА

Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини (бундан буён матнда КТ ва АКТ деб юритилади) эгаллаб олганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.
  2. Номзодларнинг КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текширишдан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган текшириш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
  3. Тест саволлари, уларнинг жавоблари олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш кичик комиссияси томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.
  4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.

2-боб. КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш

  1. Номзодга элликта тест саволи ва уларни ечиш учун бир ярим соат вақт берилади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
  2. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
  3. Тест саволларини шакллантиришда умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими фан дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.
  4. Тест саволлари қуйидагилар бўйича тузилади:

шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича;

идора дастурий иловалари (microsoft office дастури) бўйича;

Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича.

  1. Тест синовлари натижаси «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

40 — 50 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 5 балл;

30 — 39 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 4 балл;

20 — 29 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 3 балл;

10 — 19 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 2 балл;

1 — 9 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 1 балл;

тест саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса — 0 балл қўйилади.

3-боб. Якуний қоида

  1. КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари бўйича ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси раисига топширилади.

Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикасига
ИЛОВА

Номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари бўйича
ҚАЙДНОМА
Номзод _________________________________________________________________.
(Ф.И.О.)
Топшириш жойи: _________________________________________________________.
Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.
Натижалар: тўғри жавоблар сони: _________ та, нотўғри жавоблар сони _________та, қўйилган балл ______
Кичик комиссия раиси: _________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
Кичик комиссия аъзолари: _________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
_________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
_________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
_________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.
  2. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш бўйича тушунчалар, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволларнинг умумий йўналишлари ва қабулга оид бошқа зарур маълумотлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари бошланишидан олдин олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан берилади.
  3. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар рўйхати олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади ва қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
  4. Саволлар номзоднинг ўқишга кириш сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятини, дунёқарашини ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.
  5. Саволлар рўйхати олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

2-боб. Якуний суҳбат ўтказиш

  1. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.
  2. Номзод якуний суҳбатга шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан киритилади.
  3. Қабул комиссияси аъзоларига масъул котиб (унинг ёрдамчиси) томонидан якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилаётган номзод ҳақидаги барча маълумотлар тақдим этилади.
  4. Комиссия аъзолари номзод ҳақидаги умумий маълумотларни ўрганиб чиқиб, унга оғзаки тарзда 3 та савол беради.
  5. Ҳар бир номзодга 10 дақиқагача вақт ажратилади. Номзоднинг барча саволларга берган жавоби эшитилгандан сўнг, унга аудиториядан чиқишга рухсат берилади.

3-боб. Якуний суҳбат натижаларини аниқлаш

  1. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — 5 балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 4 балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 3 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда — 2 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — 0 балл қўйилади.

  1. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.

Мазкур қайдномага номзоднинг психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражаси натижалари ҳам қабул комиссияси масъул котиби томонидан ёзиб қўйилади.

  1. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади.
  2. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.

4-боб. Якуний қоидалар

  1. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача уч ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.
  2. Номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор ҳақида қайдномага ёзиб қўйилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикасига
ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича
ҚАЙДНОМА
Номзод _________________________________________________________________.
(Ф.И.О.)
Топшириш жойи: _________________________________________________________.
Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.
Психофизиологик ўрганиш натижаси бўйича қўйилган балл Ёзма иш (диктант) натижаси бўйича қўйилган балл Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижаси бўйича қўйилган балл Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси бўйича қўйилган балл Ўртача арифметик балл
Қабул қилинган қарор: _____________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________________________________________.
Қабул комиссияси раиси __________ _____________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
Қабул комиссияси масъул котиби __________ ______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
Қабул комиссияси аъзолари: ___________ _____________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
__________ _____________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
__________ _____________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Имтиҳон тест синовлари мажмуасида фаннинг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
  2. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.

2-боб. Баҳолаш мезонлари

  1. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.
  2. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 75,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.

Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 39,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва баҳоланади.

  1. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 75,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса:

а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 75,6 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса — 18,6 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса — 14 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса — 14 балл;

берилган мавзуни тўлиқ билса — 3 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса — 6 балл;

грамматик таҳлил қилишда жумлани тўлиқ таҳлил қилса — 5 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда иккитагача грамматик, иккитагача лексик хато қилса — 5 балл;

талаффуз қилишда иккитагача фонетик хато қилса — 5 балл;

ёзганда иккитагача орфографик хато қилса — 5 балл қўйилади;

б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 52 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса — 14 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса — 12 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса — 8 балл;

берилган мавзуни чала билса — 2 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса — 3 балл;

грамматик таҳлил қилишда жумлани чала таҳлил қилса — 3 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўрттагача грамматик, тўрттагача лексик хато қилса — 4 балл;

талаффуз қилишда тўрттагача фонетик хато қилса — 3 балл;

ёзганда тўрттагача орфографик хато қилса — 3 балл қўйилади;

в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 31 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса — 10 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса — 9 балл;

матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса — 4 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда олтитагача грамматик, олтитагача лексик хато қилса — 4 балл;

талаффуз қилишда олтитагача фонетик хато қилса — 2 балл;

ёзганда олтитагача орфографик хато қилса — 2 балл;

берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса — 0 балл қўйилади;

г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 16 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса — 6 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса — 6 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда саккизтагача грамматик, саккизтагача лексик хато қилса — 2 балл;

талаффуз қилишда саккизтагача фонетик хато қилса — 1 балл;

ёзганда саккизтагача орфографик хато қилса — 1 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса — 0 балл қўйилади;

д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 4 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса — 4 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўққиз ва ундан ортиқ грамматик, тўққиз ва ундан ортиқ лексик хато қилса, талаффуз қилишда тўққиз ва ундан ортиқ фонетик хато қилса, ёзганда тўққиз ва ундан ортиқ орфографик хато қилса — 0 балл қўйилади;

е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 2 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса — 2 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўққиз ва ундан ортиқ грамматик, тўққиз ва ундан ортиқ лексик хато қилса, талаффуз қилишда тўққиз ва ундан ортиқ фонетик хато қилса, ёзганда тўққиз ва ундан ортиқ орфографик хато қилса — 0 балл қўйилади.

  1. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 39,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса:

а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 39,6 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса — 11,6 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса — 12 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса — 12 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса — 4 балл;

б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 29 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса — 8 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса — 10 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса — 8 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса — 3 балл;

в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 17 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса — 5 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса — 8 балл;

матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса — 4 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;

г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 8 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса — 2 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса — 6 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;

д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 4 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса — 4 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;

е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 2 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса — 2 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади.

3-боб. Якуний қоидалар

  1. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Мезонларнинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.
  2. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш мезонларига
ИЛОВА

Чет тилидан имтиҳон натижалари бўйича
ҚАЙДНОМА
Номзод _________________________________________________________________.
(Ф.И.О.)
Топшириш жойи: _________________________________________________________.
Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.
Имтиҳон топширилган тил: ________________.
Номзодга қўйилган балл ______.
Имтиҳон комиссияси раиси: _________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
Кичик комиссия аъзолари: _________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
_________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
_________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
_________ _______________________
(имзо) (унвони ва Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» ________________________________________
________________________________________
________________________________________
(олий ҳарбий таълим муассасанинг номи, қабул
комиссияси раисининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси)

20 ___ йил «_____»___________

______________________________________
______________________________________
(олий ҳарбий таълим муассасанинг номи)
қабул комиссияси йиғилишининг
ПРОТОКОЛИ
____-сон
20__ йил «___»__________ _______________________
(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)
Раислик қилувчи: ___________________________________
(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)
Қатнашганлар: ___________________________________
(қабул комиссияси аъзолари)
___________________________________
(қабул комиссияси аъзолари)
КУН ТАРТИБИ:
(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)
_______________________________________________ қабул комиссияси Ўзбекистон
(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига асосан, қарор қилади:
_______________________ мутахассислиги бўйича танлов натижалари*:
Т/р Номзоднинг Ф.И.О. Номзоднинг махсус коди Тест синовларида тўплаган балли Имтиёз Умумий балл Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида ёзув
1.
2.
3.
4.
5.
6.
Қабул комиссияси масъул котиби: __________________________________
(унвони, Ф.И.О.)
Қабул комиссияси аъзолари __________________________________
(унвони, Ф.И.О.)
__________________________________
(унвони, Ф.И.О.)

*Изоҳ: мазкур протоколда тегишли мутахассислик бўйича алоҳида танлов ўтказиладиган олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўтказилган танлов натижалари ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида кўрсатилади.